Кутиладиган
натижа
|
Моддалар ва энергия алмашинуви ҳақидаги назарий, ҳам амалий билимларга эга буладилар.
|
Маъруза режаси
|
Моддалар ва энергия алмашинуви ҳақида умумий тушунча.
Ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари.
|
4-Мавзу. Моддалар ва энергия алмашинуви
Режа
Моддалар ва энергия алмашинуви ҳақида умумий тушунча.
Ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари.
Одам ташқи муҳитдан овқат ва сув қабул қилиши, организмда унинг ўзгариши, ҳазм қилиниши, ҳосил бўлган қолдиқ моддаларнинг ташқи муҳитга чиқарилиши моддалар алмашинуви деб аталади. Овқат таркибидаги органик моддаларнинг кимёвий, механик, ўзгариши натижасида улардаги потенциал энергия иссиқлик, механик ва электр энергиясига айланади. Ҳосил бўлган энергия ҳисобига тўқималар ва органлар иш бажаради, ҳужайралар кўпаяди, уларнинг эскирган таркибий қисмлари янгиланади, ёш организм ўсади ва ривожланади. Ана шу энергия ҳисобига одам тана ҳароратининг доимийлиги таъминланади.
Шундай қилиб, моддалар ва энергия алмашинуви бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Тирик организмда моддалар ва энергия алмашинуви узлуксиз давом этиб туради, яни моддалар ва энергия алмашинуви тирик организмнинг яшаш белгиси ҳисобланади. Тирик организмнинг физиологик хусусияти бўлган бу жараёнлар материя ва энергиянинг сақланиш қонуни асосида ўтади. Бунда моддалар ва энергия йўқолмайди, балки бир турдан иккинчи турга айланади.
Ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари
Моддалар алмашинуви бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган икки жараён, яъни ассимиляция ва диссимиляция орқали ўтади. Булар анаболизм ва катаболизм деб ҳам аталади.
Овқат моддалари таркибий қисмларининг ҳужайраларга ўтиши ассимиляция ёки анаболизм деб аталади. Бу жараён натижасида ҳужайраларнинг таркибий қисмлари янгиланади, улар кўпаяди. Организм қанча ёш бўлса, унда ассимиляция жараёни шунча фаол ўтади. Бу эса ёш организмнинг ўсиши ва ривожланишини таъминлайди.
Овқат моддаларининг маълум қисми юқорида айтилганидек, ассимиляция жараёни натижасида ҳужайраларнинг эскирган қисмлари янгиланиши, янги ҳужайралар ҳосил бўлиши ҳамда заҳира ҳолда тўқималарда сақланадиган энергия берувчи моддалар (гликоген, АТФ, КФ) синтез қилиниши учун сарфланади.
Ҳужайралар эскирган таркибий қисмларининг парчаланиши (йемирилиши) диссимиляция ёки катаболизм деб аталади. В унинг натижасида энергия ҳосил бўлади ва бу энергия ассимиляция жараёни учун сарфланади. Диссимиляция жараёни натижасида ҳосил бўлган қолдиқ моддалар айириш органлари орқали ташқарига чиқарилади (карбонат ангидрид, сув, азот қолдиқлари ва бошқалар).
Шундай қилиб, одам организмида ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари бир-бирига боғлиқ ҳолда давом этади. Соғлом бўлган катта одамларда бу якка жараён бир-бирига тенг мувозанатда бўлади. Ёш организмда ассимиляция жараёни устунроқ бўлиб, бунинг натижасида ўсиш ва ривожланиш таъминланади. Кекса одамлар организмида эса диссимиляция жараёни устун бўлади. Шунинг учун ҳам кексаларнинг териси сариқро бўлиб, юзларида ажин пайдо бўлади, тана мускуллари бўшашиб, уларнинг ҳажми киcқаради ва қорни осилиб қолади. Оғир касалликлар вақтида диссимиляция кучаяди. Шунинг учун, ҳатто ёш одамнинг ҳам ранги ўзгаради, териси қурийди, юзида ажин пайдо бўлади, мускуллари бўшашади, тана массаси камаяди.
Демак, организмда ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари узлуксиз давом этади. илмий тадқиқотлада аниқланишига кўра, одам танасидаги ҳар хил тўқима ва ҳужайралар таркибий қисмларининг янгиланиш муддати турлича бўлади. Масалан, жигар тўқимаси ва қон зардобининг оқсиллари 20 кун давомида бутунлай янгиланади, тана мускулларининг оқсиллари 180 кунда янгиланади. Умуман одам танасидаги ҳамма тўқималар таркибидаги оқсиллар ҳар 80 кун давомида янгиланиб туради. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қайси бир тўқима ва орган қанчалик фаол иш бажарса, ҳаракат қилса, унинг таркибий қисмлари янгиланиши шунчалик тез суръатларда бўлади. Бинобарин, жисмоний меҳнат, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари одам танасидаги тўқималаминг тез янгиланиши, организмнинг ёш, Соғлом ва тетик сақланишига олиб келади.
Оқсиллар, ёғларва углеводлар алмашинуви бўлган 80 та аминокислотадан асосан 22 таси овқат маҳсулотлари оқсиллари таркибига киради. Булар қуйидагилар: аланин, валин, глитсин, лейтсин, лейсин, метионин, серин, тирозин, треонм, фенилаланин, систин, аспарагин кислота, глутамин кислота, аргинин, лизин. аспарагин, глютамин, гистидин, пролин, триптофан, оксипролин, систеин.
Юқорида кўрсатилган ламинокислоталар 2 гуруҳга бўлинади:
1. Алмашиниши бўлмайдиган аминокислоталар.
2. Алмаштириш мумкин бўлган аминокислоталар
Алмаштириш мумкин бўлмаган аминокислоталар одам организмида боғлиқ овқат моддаларидан синтез қилинмайди, яъни улар овқатдаги оқсил таркибида қабул қилиниши керак. Аввалги йилларда аминокислоталарга қуйиилган 8 та аминокислота киритилган: валин, изолейсин, лейсин, лизин, метионин, триптофан, трcомн фенилаланин. Кейинги йилларда маълум бўлдики, болалар организмида гистидин бўлиш моддалардан етарли миқдорда синтез қилинмас экан, яъни ит овқатдаги оқсил қабул қилиниши зарур бўлганлиги учун алмаштириб бўлмайдиган аминокислота гуруҳига киритилган. Шунингдек, аввалги йилларда алмаштириш мумкин. Овқат моддалари таркибига оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал таизлар, сув ва витаминлар киради. Шулардан олдинги учтаси организмда парчаланиб, энергия ҳосил қилади, кейинги учтаси эса энергия ҳосил қилмайди, лекин моддалар алмашинуви ва организмдаги бошқа ҳаётий жараёнлар нормал ўтишида муҳим рўл ўйнайди. Бу моддаларни ҳар бирининг ўзига хос физиологик хоссаларга эга. Шунинг учун уларнинг моддалар алмашинуви жараёнидаги аҳамияти билан алоҳида танишамиз.
Оқсиллар алмашинуви. Оқсиллар мураккаб молекуляр органик бирикма бўлиб, одам организми ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.
Оқсиллар қуйидаги муҳим функцияларни бажаради: пластик функция - оқсиллар одамни организмининг барча ҳужайралари таркибига киради; энергетик функция - кислород иштирокида оксидланиб энергия ҳосил қилади; ферментатив функция; - гоннонал (ендокрин) функция; инмумологик (ҳимоялаш) функция; гомеостатик функция
қон, тўқима оралиқ ва тўқима ичи суюқликларининг коллоид-осмотик босимини таъминлайди; ташувчилик (транспорт) функцияси
қизил қон таначалари (еритротситлар)нинг оқсил моддаси (гемоглобин) ўпкадан кислородни ҳужайраларга, ҳужайралардан эса карбонат ангидрид газини ўпкага ташийди, шунингдек белгиларини авлоддан-авлодга берилиши (ўтказилиши)да ҳам оқсил муҳим аҳамиятга эга.
Оқсиллар аминокислоталардан тузилган. Овқатланиш гигиенаси фанида маълум аминокислоталар ҳисобланган тирозин ва систин ҳам кейинги йиллардаги тадқиқотлар натижасига кўра алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар гуруҳига киритилган. Чунки, систин одам организмида метиониндан, тирозин эса фенилаланиндан синтез қилиниши мумкин. Аммо систиндан қайтадан метионин, тирозиндан қайтадан фенилаланин синтез қилиниши мумкин эмаслиги маълум бўлди. Шунинг учун систин ва тирозин алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар гуруҳига киритилган.
Шундай қилиб алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар сони 11 та. валин, изолейсии., лейсин, лизин, метионин, триптофан, треонин, фенилаланин, гистидин, cистин, тирозин.
Алмаштириш мумкин бўлган аминокислоталар сони ҳам 11 та: аланин, глитсин, серин, аспарагин кислота, глютамин кислота, аргинин, аспарагин, глютамин, пролин, оксипролин, систеин.
Оқсиллар ўзининг аминокислота таркибига кўра сифатли ва сифатсиз оқсилларга бўлинади. Таркибида ҳамиша 11 та алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар бўлган оқсил сифатли оқсил дейилади. Сифатли оқсиллар ҳайвон ва парранда маҳсулотларида бўлади: гўшт, балиқ, тухум сут ва сут маҳсулотлари. Таркибида алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг биронтаси бўлмаган оқсил сифатсиз оқсил дейилади. Сифатсиз оқсиллар ўсимлик маҳсулотларида бўлади: гуруч, нўхат, ловия, буғдой, картошка, маккажўхори ва бошқалар.
Болалар ва ўсмирлар организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун уларнинг кундалик овқати таркибида сифатли оқсиллар етарли миқдорда бўлиши керак.
Юқорида қайд этилганидек, оқсилларнинг муҳим функцияларидан бири энергетик функциядир. Одам организмида 1 грамм оқсил кислород иштирокида оксидланиб парчаланганда 4,1 ккалл энергия ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |