Наманган давлат университети педагогика факультети


Калланинг юз бўлими суяклари



Download 0,84 Mb.
bet15/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Калланинг юз бўлими суяклари
Калланинг юз бўлими юқори ва пастки жағ, танглай, бурун, пастки бурун чиганоғи, димоғ, ёноқ ва тил ости суякларидан тузилган. Бу ерда сезги (кўриш ва ҳид билиш) аъзо­лари жойлашадиган бўшлиқлар ва нафас (бурун бўшлиғи) билан овқат ҳазм қилиш сис­те­маларининг (оғиз бўшлиғи) бошланиш қисмлари жойлашган. Шунинг учун юз суяклари тузилишида бир қанча хусусиятларни кузатиш мумкин. Бу хусусиятлар хусусида ҳар бир суякни таърифлаганда батафсил тўхталиб ўтамиз.
Юқори жағ бирмунча мураккаб тузилган. У кўз косаси, бурун ва оғиз бўшлиқларини ҳосил қилишда иштирок этади ва чайнов аппаратлари ишида фаол қатнашади.
Юқори жағнинг танаси ва тўртта ўсиғи бор:
Танасининг ичида ҳаво сақланадиган турли шаклда учрайдиган кавак (Гаймор ка­ва­ги) бўлиб, бурун бўшлиғига тешик орқали очилиб туради. Танасида тўртта юза (олдинги, чакка ости, кўз косаси ва бурун бўшлиғи юзаси) тафовут қилинади.
Олдинга ёки юзага қараган пастки томонида тиш илдизларидан пайдо бўлган тепача­лар бор, ана шу тепачаларнинг юқорисида, латерал томонда ит чуқурчаси (кулдиргич) – ўрин олган. Ана шу чекканинг пастида жойлашган кўз косасининг остидаги тешик – ор­қа­ли қон томирлари ва нерв толалари чиқади. Медиал томондаги ўйма олдинда бурун қилта­ноғи билан тугайди.
Чакка ости юзаси олдинги юзасидан ёноқ ўсиғининг асоси билан чегараланади ва чакка ости ва қанот-танглай чукурчаларини ҳосил қилишда қатнашади. Чакка остида жағ дўмбоғи, орқа томонида майда тешикчалар бор. Бу тешикчалардан юқоридаги жағ тиш­ла­рига борадиган қон томирлари ва нервлари ўтади. Жағ дўмбоғининг медиал томонида кат­та танглай эгатчаси бўлиб, танглай суягига бирлашади ва шу номли канални ҳосил қила­ди. Юқори жағ танасининг бурунга қараган юзаси бурун бўшлиғининг латерал деворини ҳосил қилишда қатнашади, танглай суяги пастки бурун чиғаноғи билан бирлашади ва пастда танглай ўсиғининг юқори юзасига ўтиб кетади.
Калла скелетининг тузилиши ҳақидаги ирқий «назария» танқиди
Калла скелети организмда муҳим вазифани бажарадиган марказий нерв системасига, сезги аъзолари, ҳазм ва нафас системаларига боғлиқ ҳолда жойлашган. Ҳар бир индиви­диумнинг калла суяги синчиклаб текширилганда, унинг тузилишида ўзига хос турли хусу­сиятлар борлигини кўрамиз.
Антропология фани калла скелети қопқоғини шакли ва ҳажмига кўра уч турга ажратади:
1. Калта калла – брахицефал. 2. Ўртача «миёна» калла – мезоцефал. 3. Узун калла – до­ли­хоцефал.
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, калланинг турли шаклда эканлигини, ҳажмларининг бир хилда эмаслигини билиб олдик. Баъзи бир мамлакатларнинг олимлари каллани ҳаж­мига кўра «олий» ва «паст» турларига ажратишади. Бу хилдаги «назария» калта каллали одамларнинг «паст ирққа мансуб» эканлигини, узун каллали одамлар эса гўёки «олий» ирққа мансуб эканлигини «аниқлаб» беради.
Одамлар ўртасидаги ирқий белгиларни тўғри талқин этиш учун аввало «ирқ» билан «миллат» тўғрисидаги тушунчанинг фарқини аниқлаб олиш лозим. Ирқ маълум бир тер­риторияда яшайдиган туркум одамлардаги морфологик белгиларнинг наслдан-наслга ўти­ши натижасида келиб чиққан табиий-тарихий категория, табақа ҳисобланади. Ҳозирги за­мон одамлари ўртасидаги ирқларнинг турли даврда келиб чиқишига қарамасдан барча халқлар биологик, морфологик ва физиологик бир хил, баб-баравар ўсмоқда. Ирқларнинг турли даврда келиб чиқиши уларнинг яшаб турган шароитига, тараққиётига боғлиқ экан­лигини эътиборга олиш лозим, аммо кун сайин халқларнинг ўзаро алоқалари кенгайиб бо­риши, турли ирқларнинг бир-бири билан қўшилиб, аралаш никоҳлар туфайли ирқий фарқ­ларнинг аста-секин йўқолиб боришига сабаб бўлади. Шундай қилиб, фан ирқни «олий» ва «паст» табақаларга ажратадиган ҳеч қандай илмий асос йўқлигини исботлаб берди. Мил­лат – ижтимоий категория (туркум) урф-одатлар борлиги мажмуасидир. Шу­нинг учун биологик аломатларга (ирққа) қараб сиёсий ҳуқуқни, яъни ижтимоий устун­лик­ни ис­бот­лашга уриниш ҳақиқатга тўғри келмайди. Буни анатомия далиллари билан исбот қилиш қийин эмас. Жумладан, бизнинг ва чет эл олимларининг текширишларига қара­ган­да, узун каллали одамларни ҳозирги пайтда ҳамма ирқларда учратиш мумкин. Барча мил­латлар орасида турли (калта, узун) калланинг бўлиши уларнинг ўзаро яқин эканлигини, ҳажм­ла­рининг келиб чиқиши бир хил, яъни неандертал авлодидан эканлигидан далолат беради. Бундан ташқари, ҳамма миллат орасида ҳам 53-61 см диаметрли калласи бўлган одамлар борлигини кўрсатиб ўтиш лозим. Масалан, дунёга танилган атоқли одамлар (Лейбниц Кант) нинг калласи ҳам кичкина (55 см) бўлган. Данте калласининг узунлиги эса атиги 54 см бўлган.
Калла мия бўшлиғининг ҳажми эволюцияси даврида питенантраддаги атиги 900 см ҳажмли каллагача ўсиб катталашганлиги маълум.
Ҳозирги давр халқлари ўртасидаги ижтимоий ва маданий риножланишнинг турлича бўлиши биологик (ирқий) белгиларга таъллуқли бўлмасдан, балки уларнинг ижтимоий тузумига боғлиқ.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish