Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet11/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Тана скелети
Одамнинг тана скелети умуртқа поғонаси, 12 жуфт қовурға ва тўш суягидан ташкил топган кўкрак қафаси суягидан тузилган. Умуртқа поғонаси бир-бирининг устида жойлашган 33, 34-умуртқалар йиғиндисидан ташкил топган, булар бўйин умуртқалари (еттита), кўкрак умуртқалари (ўн иккита), бел умуртқалари (бешта), думғаза умуртқалари (тўртта, бештаси ўзаро бирлашиб, битта дум­ғаза суягини ҳосил қилган) ва дум умуртқалари бўлимларига ажратилади. Умуртқа поғонасининг ўртача узунлиги эркакларда 73-75 см, аёлларда эса 69-71 см гача бўлади; шундан бўйин қисмининг узунлиги 14 см кўкрак бўлими 27-30 см, бел қисми 17-18 см ва думғаза қисми 12-15 см. Одам умуртқа поғонаси организмнинг таянчи бўлибгина қолмай, балки умуртқа ка­налида жойлашган орқа мияни муҳофаза қилади ва гавда билан калла ҳаракатида фаол қатнашади. Ҳар қайси умуртқанинг таянч вазифасини бажарадиган танаси равоғи бор. Умуртқа равоғи танасида иккита оёқчаси воситасида бирлашиб, умуртқа тешигици ҳосил қилади. Қолган умуртқалар тешиги ўзаро қўшилиб, умуртқа каналини ҳосил қилади, орқа мия ана шу каналда жойлашиб, ташқи муҳит таъсиридан сақланиб туради. Умуртқа равоғида тепа ва пастки жуфт бўғим ўсимталари жойлашган. Умуртқа равоғининг ўрта қисмида орқа то­монга битта ўткир киррали ўсиқ икки ён томонидан биттадан кўндаланг ўсиқ кўринади. Умуртқа танаси билан бўғим ўсиқларининг ўрта қисмида юқори ва пастки ўймалар жой­лашган. Умуртқа поғонасида юқори умуртқанинг пастки ўймаси пастки умуртқанинг пастки ўймаси билан бирлашиб, ҳар тарафда биттадан умуртқа оралиқ тешигини ҳосил қилади. Бу тешиклар орқали мия нервлари ва қон томирлари ўтади. Одам умуртқалари ичида ва думғаза умуртқалари катта ҳажмли бўлиб, бош, тана ва қўл оғирлиги ана шулар воситасида чаноқ орқали оёққа тарқалади. Дум умуртқалари эса аксинча, ўсишдан тўх­таб, йўқолиб бораётган қолдиқ умуртқалар ҳисобланади. Уларнинг танаси кичкина, равоқлари бўлмайди.
Умуртқалар
Умуртқалар жойлашувига кўра бўйин, кўкрак, бел, думғаза ва дум умуртқаларига бўлинади:

  1. Бўйин умуртқалари.

  2. Одам умуртқа поғонасининг кўкрак қисми 12 дона.

Кўкрак умуртқаларининг танаси (тепадан пастга қараб) ҳажми жиҳатидан катта­ла­шиб боради. Кўкрак умуртқаларининг икки ёнбошига ва кўндаланг ўсимталарига 12 жуфт қовурғанинг бўғим ҳосил қилиб қўшилиб туриши сабабли улар бошқа умуртқалардан аж­ралиб туради. Аксарият қовурға бошчалари ёнма-ён жойлашган иккита умуртқа та­на­ла­ри­нинг ёнбош оралиғига ўрнашиб туради. Шунинг учун кўпинча умуртқаларнинг иккала то­монида (тепа ва пастида) яримтадан чуқурча бўлади. Бундан биринчи умуртқа мустасно бўлиб, танасининг юқори қиррасида биринчи қовурға учун битта бутун қовурға чуқур­ча­си, танасининг пастида иккинчи қовурға чуқурчаси бўлади. 10-умуртқанинг икки ёнбоши­да (X қовурға учун) биттадан ярим чуқурча, XI – XII умуртқалар ҳар бирининг икки ён­бо­шида (тегишли қовурғалар учун) биттадан тўла чуқурчалар жойлашган. Ана шу чуқур­ча­ларга юқорида айтилган қовурға бошчалари бўғим ҳосил қилиб жойлашади.
Умуртқа танаси ва равоғи ўртасида умуртқа тешиги мавжуд. Юқори ва пастдаги бир жуфтдан фронтал ҳолатда жойлашган бўғим ўсимталари билан умуртқалар ўзаро бирла­шиб туради. Умуртқа танасининг икки ёнбошида, кўндаланг ўсиқларнинг олд томонида бўғим юзачалари жойлашади. Умуртқа равоғининг ўрта қисмидан ўткир қиррали ўсик ўрин олган.
1. Бўйин умуртқаси 7 дона бўлиб, юқоридан биринчи ва иккинчи умуртқалар, бошқа бешта бўйин умуртқаларидан тузилишлари билан анча фарқ қилади. Шунинг учун улар­нинг тузилишига қуйида алоҳида тўхталиб ўтамиз. Қолган бештаси бошқа умуртқалар ка­би тузилган. Бўйин умуртқалари танаси кичкина кўндаланг-овал шаклда бўлади, умуртқа тешиги эса катта, учбурчак шаклидадир. Кўндаланг ўсиқларининг олдинги томонига эмб­рион ривожланиши давридаги қовурға қолдиқлари ёпишиб, кўндаланг ўсиқ тешигини ҳо­сил қилади. Ўсиқ учлари кўпинча иккита дўмбоққа бўлинади.
VI умуртқанинг олдинги дўмбоғи олдидан уйқу артерияси ўтганлиги учун уйқу дўм­боғи деб аталади. Артерия жароҳатланганда ана шу дўмбоқчани босиб, қон тўхтатилади. Кўндаланг ўсимта тешикчалари йиғиндисидан умуртқа артерияси канали ҳосил бўлади. Бу каналдан худди шу номли артерия ўтади.
II – V бўйин умуртқалари танасининг орқа томонида жойлашган ўткир қиррали ўсиқ­лар калта ва учи айри (VI – VII умуртқалар бундан мустасно) бўлади. VII умуртқанинг орқа ўсиғи бошқа бўйин умуртқаларига нисбатан узун ва йўғон бўлиб, тери остидан билиниб туради. Шунинг учун бу умуртқа туртиб чиққан умуртқа деб юритилади.
2. Биринчи бўйин умуртқаси – атлант. Ривожланиш даврида унинг танаси иккинчи умуртқага ўтиб, тишсимон ўсиқни ҳосил қилади. Шу сабабли, тана ўрнига олдинги равоғ вужудга келган, умуртқа тешиги эса кенгайган. Олдинги равоқнинг олд томрнида олд дўмбоқ жойлашган. Равоқнинг ички юзасида эса II бўйин умуртқасининг тишсимон ўсиғи жойлашадиган чуқурча бор. Орқа равоғида ўткир қиррали ўсиқ қолдиғи – кичкина дўмбоқ пайдо бўлган. Умуртқанинг ёнбош, олдинги ва орқа равоқларининг қўшилиб жойлашган ёнбош қисмининг юқори ва. пастки юзаларида бўғим чуқурча кўринади. Юқори бўғим юзаси овал шаклли бўлиб, энса суягидаги дўнгсимон ўсиқ бўғим юзаси билан бўғим ҳосил қилиб кўшилади.
Бўйиннинг II умуртқаси тишсимон ўсиғи ёки тишининг бўлиши билан бошқа умурт­қалардан ажралиб туради. Иккинчи умуртқа тишининг биринчи умуртқа равоғи ички юза­сидаги бўғим юзаси билан бирлашиб туриши сабабли калла ҳар томонга бурилади. Цилиндрсимон шаклдаги тишсимон ўсиқнинг учи мавжуд. Ўсиқнинг олдинги юзаси­да жойлашган бўғим юзаси атлант олди равоғининг ички юзасидаги бўғим чуқурчасига бўғим ҳосил қилиб қўшилса, орқа бўғим юзаси атлантнинг кўндаланг жойлашган бойлами билан бирлашади.
3. Бел умуртқалари 5 дона бўлиб, гавда оғирлиги тушгани сари катталашган танаси буйрак шаклига ўхшаш тус олган тешиги катта ва учбурчак шаклида. Кўндаланг ўсиғи деярли фронтал вазиятда бўлиб, учи оркага, караб туради. Ўткир қиррали ўсик ҳаракатчан бўлганидан тўғридан-тўғри орқага қараб жойлашган. Тепа бўғим ўсиқларнинг бўғим юзалари медиал томонга, пастки бўғим ўсиқлари юзалари ташқарига қараган бўлади. Тепа бўғим ўсиғининг орқасида кичкина сўрғичсимон дўмбоқ жойлашган.
4. Думғаза умуртқалари 5 дона бўлиб, 17-25 ёшга бориб ўзаро қўшилиб, битта бутун думғаза суягини вужудга келтиради. Бу ҳам одамнинг вертикал ҳолатга ўтиши билан гав­да оғирлигининг думғаза умуртқаларига тушиши натижасида ҳосил бўлган. Думғаза суяги учбурчак шаклидадир. Унинг сербар қисми туби бор. Ана шу қисмининг икки ён­бо­шида эса тепа бўғим ўсиғи жойлашган. Суякнинг пастга, олдинга қараган учи мавжуд. Думғаза суяги туби билан 5-бел умуртқасининг танасига бирлашади. Думғаза суягининг олдинги чаноқ сатҳи текис ва ёйсимон букилган, бу ердан тўртта олдинги тешиклар ва кўндаланг жойлашган чизиқлар кўриниб туради.
Думғазанинг орқа юзаси ғадир-будур бўртиб чиққан, бу ерда умуртқа ўсиқларининг ўзаро суякланиб кэтишидан ҳосил бўлган 5 та қирра ва думғазанинг орқа тўртта жуфт те­шиклари кўзга ташланади. Жумладан, ўткир қиррали ўсиқларнинг бирлашишидан дум­ға­занинг ўткир қирраси, бўғим ўсиқларининг бирлашишидан ҳосил бўлган оралиқ қир­ра­си кўринади. Ниҳоят умуртқаларнинг кўндаланг ўсиқ қолдиқлари йиғиндисидан думғаза суя­ги орқа юзасининг энг четида жойлашган латерал қирраларни кўриш мумкин. Қир­ра­лар­нинг ташқи томонида мускуллар спишадиган думғаза ғадир-будури жойлашган. Дум­ғаза тубининг ён қисмида ўсиқларнинг қовурға қолдиқлари билан ўзаро қўшилиб кэтиши­дан пайдо бўлган қулоқсимон юза бор, у чаноқ суягининг ана шундай юзаси билан бўғим ҳо­сил қилиб, қўшилиб туради. (Чаноқ суякларининг бирлашувига қаралсин). Думғаза умурт­қалари тешиклари ўзаро қўшилиб, думғаза каналини ҳосил қилади. Думғаза кана­ли­нинг пастки тешигини иккала томонидан чиқиб турадиган ўсиқчалар ҳосил қилади. Аёл­ларнинг думғаза суяги кенгроқ, калтароқ ва камроқ букилган бўлиши билан эркаклар дум­ғазасидан ажралиб туради.
5. Қолдиқ (рудиментар) умуртқалари бўлмиш дум умуртқалари 4-6 донадир. Улар ўрта яшар одамларда суякланиб, дум суягини вужудга келтиради. Биринчи дум умурт­қа­сининг икки ёнбошида танасидан ташқари бир жуфт шохчасини ҳам кўриш мумкин. Умуртқалар ривожланиши уч босқични ўтайди. I босқичда мезодерма самитларининг маҳсулоти – склеротомлардан пайдо бўлган парда даври икки ойгача давом этиб, сўнгра II тоғайланиш даврига ўтади. Суякланиш нуқталари умуртқаларда 3 ойлик даврдан бош­ла­нади. Шундай қилиб, 2-3 ойлик эмбрион умуртқаларида учала босқич (парда, тоғай ва суякланиш) ни кузатиш мумкин. Умуртқаларда 3 та суякланиш нуқталари мавжуд, уларнинг бири танасида, иккитаси эса умуртқа равоғидадир. Умуртқа равоғи боланинг 3 ёшлигида ривожланса, қолган барча умуртқа ўсиқлари балоғатга етганда суякланади. Умуртқаларнинг батамом суякланиб битиши 22-25 ёшларда тугайди. Баъзан V бел умуртқа равоғи ва думғаза каналининг 11-18 ёшларгача ўсиб беркилмасдан қолиши кузатилади.
Умуртқаларнинг суякланишида хорда дарсалис аста-секин йўқолиб бориб, қолдиқ умуртқа оралиқ тоғайини ҳосил қилади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish