Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 8,47 Mb.
bet48/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

Ишбилармонлик муҳити омилларига эҳтиёткорлик билан (эластиклик асосида) муносабатда бўлмаслик, жиддий хатолар ва муаммоларни келтириб чиқаради. Муайян вазиятларда рўй берган бу тақдирий хатолар туфайли ишлаб чиқаришни қисқартиришгача бўлган чораларни кўриш зарур бўлиб қолади. Бундай пайтларда корхона юридик шахс сифатидаги фаолиятини тўхтатишгача бориши мумкин. У ҳолда корхона зарар кўргандан кўра, даромадини йўқотгани яхшироқ ҳисобланади. Энг ёмон ҳолат катта зарар кўришдир. Бу эса аксарият ҳолатларда пухта ишланмаган бизнес стратегияни танлаш туфайли содир бўлади.
Аксарият тадқиқотчилар фикрига кўра, кичик корхоналарнинг барча самарали фаолияти ташқи омиллар таъсирига кўпроқ боғлиқдир. Бу ерда гап «бизнеснинг ташқи муҳити» тушунчаси тўғрисида боради. Бундай ишбилармонлик муҳити қуйидаги жиҳатлари билан ўзига хосдир:

  • валюта курсининг тез-тез ўзгариб туриши;

  • бозорда истеъмолчи дидининг ўзгариб туриши (мода ўзгариши);

  • у ёки бу маҳсулотга бўлган истеъмол талаби (юқори сифатли маҳсулотни афзал кўриш);

  • глобал ўзгаришларнинг таъсири (ташқи бозор таъсири).

Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг таъсисчилари, аҳолининг кенг қатламлари талабларига мослашишлари зарур. Улар хоҳласа ҳам, хоҳламасалар ҳам, бу жуда муҳим. Чунки ҳар бир корхона нафақат ўз фаолиятини юритиш балки, ўз активларини кўпайтиришни ҳам хоҳлайди. Бу эса ташқи омиллар билан ҳисоблашиш зарурлигини тақозо этади.
Ишбилармонлик муҳити фаолияти туфайли корхоналарда мувофиқлаштирилган бўлимларнинг шаклланиши аввалдан ҳисобга олинади. Агар ташқи муҳит муайян товарга бўлган талабни тақозо этса ва корхона жамият талабларига жавоб бермаса, демак, директорлар кенгашини чақириб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш зарур. Бунда корхона фаолиятини бозор учун керакли, бирор бир бошқа товар ишлаб чиқаришга йўналтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ишбилармонлик муҳитининг ишлаш механизми унга таъсир қилувчи омилларнинг ўзаро ҳаракатида амалга ошади. Макроиқтисодий жиҳатдан ёндашилса, ишбилармонлик муҳити — бу муайян мамлакат миқёсида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожланишига йўналтирилган шарт-шароитлар мажмуидир. Қолаверса, ташқи омиллар таъсирида кичик бизнес субъектларининг рақобатига ҳам олиб келувчи муҳитдир.
Бугунги дунё глобаллашган жараёнлардан иборат тез ўзгарувчан векторли ҳаракатлар билан ривожланмоқда. Шундай экан, корхонанинг ташқи муҳитидаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва технологик (яъни СИИТ) омилларининг ўзгариши ҳар қандай бизнес кўламига ва тармоққа ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди. Ташқи омиллар таъсири ишбилармонлик муҳитини шундай тартиблаши керакки, бунда кичик бизнес субъектларини эркин бошқарилиши ва ташкил этилиши таъминланиши зарур. Шундагина кичик бизнес корхоналарининг эластиклик даражаси ортиб боради. Кичик бизнес корхоналарнинг юқори эластиклиги ва бозор муҳитига тез мослашувчанлиги ишбилармонлик муҳитида ўзининг фаол сақланишига ва ҳаётий циклда узоқроқ яшашига олиб келади.


4.9-расм. Ишбилармонлик муҳитида корхонанинг турлича фаолияти361


Муайян мамлакат миқёсида ишбилармонлик муҳитининг ривожланиши мазкур мамлакатнинг олиб бораётган сиёсатидан тортиб, ундаги макроиқти-содий барқарорлик ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган шарт-шароитларгача боғлиқ бўлади. Мамлакатда ишбилармонлик муҳити t давр мобайнида ривожланиб борса-да, унда кичик бизнес субъектлари турлича фаолият кўрсатишлари мумкин. Аниқроқ айтганда, кичик бизнес субъектларининг ривожланиши бир хил бўлмайди (4.9-расм). Келтирилган расмдан шуни англаш мумкинки, муайян мамлакатда мавжуд ишбилармонлик муҳитида равон ўсиб бораётган, илғорлик ёки қолоқлик қилаётган, қолаверса, бозор муҳитидан банкрот ҳолатида чиқиб кетаётган субъектлар фаолиятини кўриш мумкин.
Менежмент фани нуқтаи назардан олганда, ишбилармонлик муҳити қанчалик ривожланса, фирма фаолиятида бошқарувни шунчалик самарали ташкил этиш талаб этилади. Шундагина ижобий натижага эришиш мумкин. Менежерлар фирма бошқарувини ташкил этиб, тегишли қарорлар қабул қилиб, фирма фаолиятини ишбилармонлик муҳитининг у ёки бу вазиятларига мослаб борадилар. Ўз навбатида ишбилармонлик муҳитининг тобора яхшиланиб бориши турли фирмалар ёки умуман, кичик бизнес субъектларининг фаолиятига ўзининг таъсирини кўрсатиб боради. Бу ўзаро таъсир даражалари мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга олиб келади.


4.10-расм. Ишбилармонлик муҳити кенгайишига кўра корхона фаолиятининг ҳам кенгайиб бориши362


Бошқача айтганда, ишбилармонлик муҳити қулайлашиб борган сари, кичик бизнес субъектларининг фаолиятларида имкониятлар доираси кенгайиб бориши кузатилади (4.10-расм).


Демак, ишбилармонлик муҳити — бу бозор иқтисодиёти шароитида фирмаларнинг ишлашига таъсир қилувчи ва бошқарув қарорларини қабул қилишни тақозо этувчи шароитлар ва омилларнинг мавжудлигидир. Шундай экан, ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда давлат томонидан таъсир чораларини шундай ҳисобга олиш керакки, бозор субъектлари у ёки бу шароитлар қўламида фақат ривожланишга томон силжиб бориши мақсадга мувофиқдир.
Фикримизча, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва ривожлан-тириш бошқариладиган жараёндир. Бироқ, бундай муҳит бошқарувини маъмурий ёки директив тарзда амалга ошириб бўлмайди. Қолаверса, ишбилармонлик муҳитининг ишлаш механизмида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига самарали таъсир этиш эмас, балки кичик бизнес субъектларининг янгидан таркиб топиши ва ривожланишига қулай шарт-шароитлар яратиш нуқтаи-назаридан ёндашиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ишбилармонлик муҳити бу — ташқи муҳитнинг бир қисми сифатида, кичик бизнес субъектларининг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган муҳитдир. Ишбилармонлик муҳити бозорга хос муҳит бўлганлиги туфайли кичик бизнес субъектлари ўзларининг у ёки бу фаолиятларини белгилайдилар. Лекин ишбилармонлик муҳити ўзининг амал қилиш жараёнида ўзгариб туради. Айрим ҳолатларда ишбилармонлик муҳити ташқи муҳит омиллари таъсирида баъзи кичик бизнес ва умуман бозор субъектларига жиддий таъсир кўрсатади. Бундай вазиятларда кичик бизнес субъектлари ўз стратегияларини ўзгартиришга мажбур бўлади. Нафақат корхоналарнинг бошқарув стратегияси, балки кичик бизнес корхоналарининг ишлаб чиқариш соҳалари, хаттоки фаолият кўрсатаётган бозорлари ҳам ўзгариши мумкин. Бу жараёнларнинг барчаси ишбилармонлик муҳитининг ишлаши туфайли амалга ошади. Ишбилармонлик муҳити тўрт хил зарур шароитлар таъсирида ишлайди (4.11-расм). Булар: ҳуқуқий шароит; ижтимоий-иқтисодий шароит; ахборот билан ишлаш шароити; рақобат шароити.

4.11-расм. Ишбилармонлик муҳитининг ишлаши учун зарур шароитлар ва уларнинг компонентлари363


Бозор иқтисодиётида давлат ўзининг шарт-шароит яратиш функциясига кўра, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун чора-тадбирлар қўллайди. Пировардида, ҳуқуқий асослар такомиллашиб боради ва иқтисодий эркинлик кафолатлари кенгайиб боради. Бу ўз навбатида ишбилармонлик муҳитининг ишлашини равонлашувига олиб келади.


Мамлакатда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг келажаги ишбилармонлик муҳитининг ривожи билан белгиланади, бундай муҳитнинг кенг кўламлиги жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга жуда боғлиқ.
«Ижтимоий-иқтисодий вазиятга иқтисодий мустақиллик, тадбиркорлар синфи, иқтисодий алоқаларда бозорнинг устуворлиги, тадбиркорлик капиталини мужассамлаштириш шароитининг мавжудлиги ва зарур ресурслардан фойдаланиш киради»364 Бошқача айтганда, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий вазият қанча барқарор бўлса, ишбилармонлик муҳити шунча қадар кенг ривожланган бўлади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятлари учун ижтимоий-иқтисодий шароитлар қайси даражада шаклланганлиги жуда муҳим. Ижтимоий-иқтисодий шароитлар деганда, мамлакатда мавжуд молиявий ва бошқа турли ижтимоий ҳамда иқтисодий инфратузилмаларнинг ривожланганлик даражаси тушунилади. Шунингдек, «инсон капитали» категориясига ҳам алоҳида урғу бериш керак. Чунки инсон капиталининг кенгайиб бориши асосида инсоннинг ўзи ижтимоий-иқтисодий жараёнларда тобора чуқурроқ иштирок этишга ўтади. Бу эса ўз навбатида даромадларнинг ўсишига, ишчи қучи ҳаракатинининг ошишига, меҳнат унумдорлигининг ўсишига олиб келадики, бундай муҳит кичик бизнес субъектларининг самарали фаолиятини таъминлайди. Инсон капиталининг ўсиши натижасида, айниқса таълимда, билвосита катта иқтисодий самарага эришиш мумкин. Ҳар қандай иқтисодий фаолият инсон капиталининг рағбатлантирилишига йўналтирилган бўлиши керак. Инсонларнинг маданияти ва билим салоҳиятининг ўсиб бориши мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий турмушнинг сифат даражасини оширади.
Ижтимоий-иқтисодий шароит мамлакатдаги тинчлик ва ижтимоий-иқтисодий хавфсизликнинг таъминланишига жуда боғлиқ. Ижтимоий-иқтисодий шароит кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида «озуқа» сифатида зарур.
Маълумки, Республика Президенти ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилди. Стратегиянинг бешинчи йўналиши «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар» деб белгиланди. Бу эса мамлакатимиз фуқароларининг хавфсизлиги, миллатлар ва диний бағрикенгликни таъминлашга бўлган улкан эътибор туфайли тадбиркор-ликни ривожлантиришнинг байналмилаллик кўринишини намоён этади.
«Президент Ш.Мирзиёевнинг давлатлараро ва минтақавий масалаларни ҳал қилишда яқин қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларни янги босқичга кўтариш борасидаги саъй-ҳаракатлари Ўзбекистон давлатининг ташқи сиёсатидаги муҳим тамойил сифатида кўзга ташланаётгани айниқса эътиборлидир»365. Шундагина ижтимоий-иқтисодий шароит мамлакатнинг ички ва ташқи муҳитларида, кенг қулоч ёйиб боради ва ишбилармонлик муҳитининг самарали ривожланишига замин яратилади.
Ижтимоий-иқтисодий шароит эркинлиги таъминланган сари ишбилар-монлик муҳити тобора яхшиланиб боради. Бунинг учун давлат томонидан тартибга солиш воситаларини ишбилармонлик муҳитининг қулайлашувига йўналтириш мақсадга мувофиқдир.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, молиявий ва иқтисодий институтлардан иборат давлат иштирокида ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг самарали бўлиши ва мукаммал мавжудлиги, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг тобора муваффақиятли ривожланишини таъминлайди.
Ишбилармонлик муҳитининг ишлашида ахборот билан ишлаш шароити ўзига хос рол ўйнайди. Бозор муносабатларида кичик бизнес субъектлари учун ахборотнинг зарурлиги шундан иборатки, ахборотларнинг оқими таъсирида кичик бизнес субъектлари ўзаро иқтисодий муносабат-ларини ўрнатади. Ўзбекистонда ахборот ва коммуникацион технология-ларнинг кенг ривожланиши туфайли ахборотлаштириш жараёнлари тезлаш-моқда. Ўз-ўзидан ишга тушадиган бозор механизми таъсирида ахборотлашув (информатизация) юқори поғонага кўтарилди. Бугунги кунда ахборот эркинлиги кенг қўламда таъминланмоқда. Ахборот билан ишлаш шароити кичик бизнес субъектлари учун қуйидаги ҳолатларни келтириб чиқаради:

  • ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради;

  • юқори фойда олишни таъминлайди;

  • қулай нархлар асосида ишлашга олиб келади;

  • бозор талаби ва таклифига кўра маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишнинг ҳажмини белгилайди;

  • маркетинг соҳасининг кенг ривожланишига туртки беради;

  • бошқарувни мувофиқлаштиришга олиб келади.

Сўнгги йилларда ахборотлаштиришнинг аҳамияти шу қадар ошдики, бозор субъектлари ўртасида ўзаро электрон муносабатларни ва хизматларни амалга оширилиши, кичик бизнес субъектлари фаолиятини янада янги босқичга кўтарди ва вақт омилидан унумлироқ фойдаланиш имкониятларини келтириб чиқарди. Ҳозирги пайтда ишбилармонлар учун сайёрамизнинг хоҳлаган жойидан туриб керакли ахборотларни олиш имкони мавжуд.
Ахборот билан ишлаш ва электрон муносабатларининг кенгайиб бориши натижасида:

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тартибга солишда самарали ва тезкорликка асосланган механизм ихчамлашади;

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини юритиш бўйича ҳужжатлар билан ишлаш жараёнлари қулайлаштирилиб, бюрократик тўсиқларнинг олди олинади;

  • ахборот олиш эркинлигини таъминлайди ва уни тезлаштиради (масалан, қонунлар ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашни яхшилайди, статистик ва бошқа ахборотлар олиш имконини кенгайтиради);

  • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятида турли чиқимлар (хусусан, вақт омилидан унумли фойдаланишга ўтилади, йўл харажатлари ва бошқа харажатлар) камайтирилади;

  • кичик бизнес субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар тезлашади (жумладан, интернет тизими орқали турли молиявий операцияларни амалга ошириш имкони юзага келади);

  • кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг бозор муҳитидаги кенг иштироки самаралироқ таъминланади;

  • кичик бизнес субъектларининг давлат бошқарув органларига мурожаатларини осонлаштиради (яъни, тадбиркорларнинг муаммоларини автоматик равишда назорат қилиш имконияти яратилади);

  • кичик бизнес субъектларини давлат томонидан тартибга солишдаги очиқ-ойдинлик таъминланиб, коррупция хавфи пасаяди.

Ўз-ўзидан қўриниб турибдики, глобаллашув шароитидаги халқаро бизнесни юритишда технологик муҳитнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Давлат ва турли мулк корхоналари илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари учун катта маблағ ажратмоқдалар. ХХI асрга келиб иқтисодиётнинг аксарият тармоқларида моддий базанинг эскириши даражаси ХХ асрга нисбатан сезиларли даражада тезлашган. Буларнинг барчаси самарадорликни ошириш ва ишлатиладиган асбобларнинг энергия сарфини камайтириш имконини беради. Инновацияларни жорий этиш, корхоналарнинг ва умуман, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлашда ҳал қилувчи омил бўлиб қолмоқда. Ушбу асрнинг биринчи ярмида иқтисодиётнинг ахборот билан тўйиниши кескин ошмоқда.
Фикримизча, ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришда ахборотлар билан ишлаш шароитлари кенгайиб бориши лозим. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ахборот олиш ёки ахборотлаштириш (информатизация)нинг кенг тарқалиши, иқтисодий жараёнларнинг тезлашуви билан бир вақтда рўй бермоқда. Ахборотлаштириш «пастдан» ривожланиб борди. Бошқача айтганда, ўз-ўзини тартибга солувчи бозор механизми ахборотлаштиришни анча юқори даражага кўтарди. Бугунги кунда ахборотлаштириш туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни тартибга солишда «электрон муҳит» тушунчаси ҳам қўлланила бошланмоқда. Ахборотлаштириш (информати-зация) кичик бизнесни ривожлантириш учун янги, юқори сифатли замин яратади. Чунки замонавий компютер технологиялари йирик ва кичик бизнесга тенг ахборот олиш имконини беради. Табиийки, айни пайтда уй шароитида ишлайдиган меҳнатдан фойдаланиш, ўзгарувчан графиклар жадвали, мавсумий (ёки ярим кунлик) ишга жойлашиш имкониятлари кенгайиб
бормоқда. Бундай вазиятлар ишлаб чиқариш жараёнини десинхронизациялаш366 ва номарказлаштириш имконини беради, компания ходимлари учун қулай иш шароитларини яратади.
Борган сари ахборот технологияларига бўлган инвестицияларнинг ўсиши корхоналарда ходимлар таркибида сифат ўзгаришларига олиб келмоқда. Бошқача айтганда, монтажчилар, пайвандчиларга бўлган эҳтиёж билан бир қаторда, муҳандислар, технолог-лаборантлар, дастурчилар, техник хизмат кўрсатиш бўйича механикларга талаб ортмоқда.
Бозор иқтисодиётида кичик бизнес субъектлари вазият ўзгаришларига тайёр туришлари, турли ресурслар билан маневр қила олишлари, бозор муҳитидаги аниқ ёки ноаниқ вазиятларда таваккалчиликка боришлари, тезкорлик билан ишлашлари ва энг муҳими ташаббускор бўлишлари зарур. Бунинг учун улар ташқи муҳитдаги турли ахборотлардан фойдаланадилар. Бозор муҳитида ишончли ва мазмунли ахборотлар билан ишлаш бошқарувни мувофиқлаштиради. Бу эса ўз навбатида ишбилармонлик муҳитининг ишлашига ҳам жозибали таъсир кўрсатади.
Маълумки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши республикада ишлаб чиқаришни давлат монополиясидан чиқариш имконини берди. Бу унинг иқтисодий самарадорликдаги бир томони бўлса, иккинчи томони − у рақобат муҳитини пайдо қилди. Хусусий секторнинг ривожланиши рақобатнинг такомиллашувига олиб келдики, бу билан у бозор структурасини ҳам яхшилай бошлади. Бундай бозор структураси туфайли республика иқтисодиётида, айни ўтиш даврида ижобий натижаларни қўлга киритиш қулайроқ кечди.
Демак, ишбилармонлик муҳитининг самарали ишлашида рақобат шароитининг алоҳида ўрни бор. Бошқача айтганда, ишбилармонлик муҳитининг жозибадорлиги рақобат шароитига боғлиқдир.
Рақобат шароитининг ижобий тавсифи қуйидагиларда намоён бўлади:

  • бизнесни ривожланишига, интилишга мажбур, бошқача бўлиши мумкин эмас;

  • субъектнинг юқори самарадорлик асосидаги фаолияти таъминланади;

  • субъект рақобатда устувор бўлишга интилади;

  • товар ва хизматларни юқори сифатли бўлиши таъминланади;

  • ишлаб чиқариш, илмий-техник, тижорат ва меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш ва уларни муносиб тарзда бошқаришга ундайди.

Умуман олганда, рақобат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳаракатлантирувчи омилдир. Бинобарин, рақобатда ғолиб чиқиш учун кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга, товар сифатини оширишга, товар сотилишини харидор учун қулайлаштиришга интилади, акс ҳолда товарларни пуллаб катта фойда кўриб бўлмайди. Шунинг учун кўп ва бир хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган йирик корхоналарга нисбатан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари юқорида қайд этилганидек, янги ғояларни кўпроқ ишлаб чиқаришга жалб этади, камроқ хатарга дуч келади, ўз ишини тезроқ қайта қуради ва шу тарзда илмий-техника тараққиётини кучайтиради.
Давлат томонидан тартибга солиш иштирокида рақобат шароитини икки йўналишда (4.12-расм) кўриб чиқиш мумкин:

    • тадбиркорлик, шу жумладан, кичик бизнес субъектлари фаолияти учун умумий шарт-шароитларни барпо этиш;

    • кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарни хўжалик шароитларига мослашишни таъминлаш мақсадида уларни қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар тақдим этиш.



4.12-расм. Рақобатни давлат томонидан тартибга солиш асосида ишбилармонлик муҳитинининг ишлашига таъсири367


Бу иккала йўналиш ўзаро шундай боғлиқки, улар бир-бирини тўлдирган ҳолда, кичик бизнес ва тадбирорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Биринчи йўналиш иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги кичик бизнес корхоналари учун иқтисодий эркинликни кафолатловчи, истеъмолчилар манфаатларини ҳимояловчи ва рақобатни рағбатлантирувчи қонунчилик тизимини ўз ичига олади.


Иккинчи йўналишда давлатнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка нисбатан олиб бораётган молия ва кредит сиёсати, давлатнинг бозор муҳитида кичик бизнес учун муайян улушни таъминлаш механизми ҳамда уларга кўмаклашишнинг бошқа турлари асосий ўринга эга.
Бу мулоҳазалардан кўриниб турибдики, рақобат шароити ишбилармонлик муҳитини яхшиланишига томон хизмат қилади. Масалан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши учун қулай иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий муҳитни барпо этиш ривожланган мамлакатларда, энг аввало, монополияга қарши қонунларни ўз ичига олади.
Шундай қилиб, кичик бизнес субъектлари фаолияти учун ишбилармонлик муҳитининг ишлаш механизмини такомиллаштириш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish