Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 8,47 Mb.
bet50/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

Им = Қт + Мм + Инфф + Корқк
кўринишидаги тенгликка эришиш мақсадга мувофиқдир.
Ишбилармонлик муҳитининг яхшиланишида инфратузилма фаолиятини кенгайтириш ва сифатини ошириш зарур:

  • маҳаллий шароитда ички капиталдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва хорижий инвесторларни жалб этишни кучайтириш;

  • МДҲ мамлакатларида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар филиалларини очиш;

  • кўп тармоқли кичик бизнес субъектлари фаолияти таркибида инфратузилмалар шохобчалари ёки уларнинг шўъбаларини ташкил этиш;

  • ҳудудларда (айниқса қишлоқ жойларида) инновацияли институтлар ташкил этиш ва улар фаолиятини кучайтириш: бизнес инкубаторлар, технопарклар, лизинг корхоналари, технологик ишлаб чиқариш марказлари сонини ошириш ва уларнинг рақобатини ташкил этиш;

  • бозор инфратузилмаси фаолиятини рағбатлантирувчи воситаларни ишга солиш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиб, маҳаллий бошқарув идоралари ваколатларини фаоллаштириш;

  • тадбиркорларга таълим бериш марказини ташкил этиш ва ОТМ ҳамкорлигида ўқув курсларини жорий этиш;

  • бозор инфратузилма объектлари фаолиятини оммалаштириш мақсадида бозор инфратузилмаси фаолияти бўйича махсуслаштирилган адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш.


Хулоса

Мазкур тадқиқот иши доирасида қуйидаги хулосаларни шакллантиришга муваффақ бўлинди:



  1. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш орқали муайян муҳит шаклланиши асосида кичик бизнес субъектлари фаоллашади. Бундай муҳитни ишбилармонлик муҳити деб юритилиб, муайян иқтисодий эркинликни, тадбиркорликка хос жамоанинг мавжудлигини (ёки юзага келишини), иқтисодий муносабатларда бозорга хос устуворликнинг борлиги, тадбиркорлик капитали шаклланиши ва зарур ресурслардан фойдаланиш имконияти бўлган ижтимоий-иқтисодий вазият ёки шароитни тушунамиз.

  2. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиниши ўз ичига ҳуқуқий воситалар орқали институционал шарт-шароитлар яратилишини, давлат томонидан тадбиркорлик фаолияти кафолатланиши ва ҳимояланишини, тадбиркорликни ижтимоий йўналтирилганлигини тинимсиз рағбатлантириб боришни, шунингдек, тадбиркорликни солиқ механизми ва молия тизими ҳамда молия бозори орқали бозор эквивалентлиги тамойилларига таяниб, қувватлаб боришни ўз ичига олади.

  3. Диссертацияда олиб борилган тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришдаги асосий муаммолар солиқ ва банк тизими, маҳаллий бошқарув органларидаги айрим ходимларнинг бюрократизм, коррупцияга берилиши туфайли келиб чиқмоқда. Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизми тўла куч билан ишламаяпти.

  4. Илмий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ЦЭИиР) томонидан мамлакатда коррупция даражасини белгилаш услубиётини ишлаб чиқиш зарур. Бунинг учун индикатор сифатида қуйидаги кўрсаткичларни белгилаш мақсадга мувофиқдир:

  • коррупцияга лоқайдлик индекси (Индекс восприятия коррупции);

  • раҳбарнинг назорат органларига ва давлат хизматчиларининг ўз вазифаларини бажариши учун жавобгарлиги;

  • фуқаролик жамиятининг ижтимоий-сиёсий масалаларга оид ахборотлардан фойдаланиш имконияти;

  • тор доирадаги моддий фойда олувчи ва манфаатдор шахслар ҳуқуқини қонунга хилоф равишда поймол қилиниши.

Агар коррупцияга лоқайдлик индексини вилоятлар кесимида йиллик даврда баҳолаш жорий этилса ва бу баҳолашлар акс эттирилган йиллик бюллетенлар нашр этилса, мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг ривожига катта ҳисса қўшилади.

  1. Илмий тадқиқотлар натижасида маҳаллий кичик бизнес субъектлари фаолиятларида зарур бўлган маркетинг, ишлаб чиқаришни бошқариш ёки умуман менежмент ва персонални бошқариш каби соҳалар бўйича билим ва малакалар етарли шаклланмаганлиги аён бўлмоқда. Аксарият кичик бизнес субъектларида маркетинг бўлимлари фаолият кўрсатмайди. Бу эса бозор муносабатлари шароитларида жуда катта муаммоларни келиб чиқишига олиб келади. Хусусан, хомашё ресурсларининг нархидаги ўзгаришлар, кредит фоизларининг катталиги сабабли иқтисодий муносабатлардаги қийинчиликлар, инвестицияларни жалб этишдаги таваккалчиликлар шу каби муаммолар жумласидандир.

  2. Маҳаллий шароитларда кичик бизнес субъектларининг умумий фаолияти учун ишбилармонлик муҳитининг самарали бўлишини таъминлайдиган инфратузилмалар сони ва рақобати етарли даражада шаклланмаган. Айни пайтда кичик бизнес корхоналари тор ишбилармонлик муҳитида ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқдалар: даромадларга қараганда солиқ юкининг оғирлиги, кредит манбаларининг етишмаслиги, маъмурий тазйиқ, коррупция ва бошқа шу каби муаммоларга кўпроқ дуч келмоқда. Ушбу тўсиқлар натижасида хуфиёна тадбиркорлик шаклларининг ривожланишига ҳам мойиллик келиб чиқмоқда. Бу эса бизнесдаги жиноий тенденцияларнинг кучайишига олиб келишига омил бўлиши мумкин.

  3. Қабул қилинган айрим қонунларнинг айрим бандлари янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатларнинг амалиётга тадбиқ этилиши муносабати билан ўз кучини йўқотмоқда. Уларни тартибга солиш ва ҳуқуқий асосларни такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, кичик бизнес корхоналарининг янги градациясини ишлаб чиқиш ва «ўрта бизнес» тушунчасини амалиётга жорий этиш зарур.

  4. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси ва маҳаллий статистика амалиётига мувофиқ, иқтисодий трендларни янада аниқроқ таҳлил қилиш мақсадида, бозор инфратузилмасидаги иқтисодий фаолият турларининг улуш кўрсаткичлари ҳисобини юритишни йўлга қўйиш зарур. Инфратузилмалар сонини ҳисобга олиш ва уларни статистик бюллетенларда акс эттирувчи классификаторлар тизимини яратиш лозим. Шу асосда Республика статистика қўмитаси томонидан йиллик статистик тўпламлар чоп этиш, пресс-релизлар яратишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Бу билан бозор инфратузилмаларининг ҳудудлар бўйича фаолиятига, сонига, иқтисодиётдаги улушига аниқлик киритилади. Инфратузилмалар сонининг кўпайиши янги иш ўринларини яратишга олиб келади. Натижада ишбилармонлик муҳитини таҳлил этиш имкониятлари кенгаяди.

  5. Банк тизимидаги ислоҳотларни давом эттирган ҳолда, банк кредитларини ажратишни номарказлаштириш керак. Кредит ресурсларидан фойдаланишни ва кредитлар бериш ваколатларини «юқорини кутиб туриш» таомилига чек қўйиб, ҳудудий банклар зиммасига юклаш ва марказий идоралар томонидан фақатгина мониторинг назоратини юритишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Бунда марказий идоралар томонидан мониторинг назорати турли текширишларни келтириб чиқармасдан балки, маҳаллий кўламда фаолият юритаётган тадбиркорларга кредитлар ажратишни қулайлаштириш мақсадидаги шарт-шароитларни яратишга йўналтирилиши зарур.

  6. Савдо-саноат палатасининг функционал ваколатларини кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни жорий этиш, маркетинг соҳасида изланишлар олиб бориш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини доимий таҳлилини йўлга қўйиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишини барча босқичларида (лойиҳавий ғоядан бошлаб, унинг ишлаб чиқилиши, банкларда экспертизадан ўтказилиши, олинган кредитларнинг сарфланиши ва уларнинг қайтарилиши) ёрдам бериши, кузатиб бориши ва ҳимоя қилиши ҳамда ҳудудлар даражасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида уларга амалий ёрдам кўрсатиши мақсадида ҳудудларда ахборот-таҳлилий базани ишлаб чиқиши лозим.

  7. Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги барча (табиий ресурслардан тортиб ишлаб чиқаришгача бўлган) ресурслар таъминотида маҳаллий бошқарув органлари кўмаги остида фаоллаштирувчи, рағбатлантирувчи, ва мувофиқлаштирувчи чораларни кўриш зарур. Тадбиркорликни ва умуман ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш бўйича давлат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим.

  8. Солиқ тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш мақсадида кичик бизнес субъектлари учун белгиланган солиқ ставкаларини ҳудудий кесимларда қайта кўриб чиқиш зарур ва солиқларни рағбатлантирувчанлик функциясини ошириш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари учун солиқ меъёрини белгилаш ваколатини маҳаллий солиқ идораларига бериш мақсадга мувофиқдир. Бу маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча ошириш имконини беради.

  9. Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида бозор инфртузилма объектлари ўзаро боғлиқликда фаолиятини таъминлаш ва уларнинг фаолиятларида сифат кўрсаткичларини оширишга эришадиган чора-тадбирларни кўрилмоғи мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун вилоят туманларида инновацияни молиялаштириш, пул-кредит, ахборот, консалтинг, франчайзинг, инжиниринг ва лизинг хизматларини кенгроқ жорий этиш ва рақобатни кучайтириш зарур.

  10. Ишбилармонлик муҳитини янада қулайлаштиришда рақамли иқтисодиётнинг ўрни беқиёс. Мазкур соҳани ривожланиши электрон алоқаларни яхшилашга олиб келади. Бизнес юритишда рақамли технологияларни муваффақиятли тадбиқ этиш учун нафақат рақамли технологияларни жорий қилиш, балки бундай технологиялар билан ишлайдиган мутахассисларни етиштириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Шу билан бирга, жойларда (давлат бошқарув идораларидан тортиб, оддий кичик корхоналаргача) бизнес жараёнларини яратиш ва маълумотларни ҳимоя қилиш учун энг янги воситалардан фойдаланиш, янги технологияларни ўзлаштиришга қаратилган махсус корпоратив маданиятни яратиш керак. Бизнес соҳасидаги ходимларни доимий равишда ривожланишлари ва ўзларининг рақамли иқтисодиёт тенденциялари тўғрисида билимларини оширишлари учун энг замонавий ва тегишли ахборотларни олишлари керак. Бунинг учун раҳбар ўзи бу соҳани ўзлаштириш учун ва ўз ходимларини мазкур соҳада янги билим ва амалиётга эга бўлишлари учун тренинглар ва қўшимча курсларни ташкил қилиш шароитларини яратиш мақсадга мувофиқ бўлади.

  11. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг самарали фаолият юритишнинг зарурий шарти — бу иқтисодий маданият. Бугунги кунда иқтисодий маданият жуда паст даражада ривожланган бўлиб, уни ривожлантириш, мамлакатда ишбилармонлик муносабатлари этикасини оммалаштириш мақсадга мувофиқдир. Бу ишбилармонлар ва ҳукумат амалдорлари ўртасида «шартнома муносабатлари» га олиб келадиган «бизнес тармоқлари»ни яратишга ёрдам беради.



Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish