Респондентларнинг «Бугунги кунда корхоналарнинг асосий муаммолари нималардан иборат?» деган саволга берган жавоблари316
Жавоблар тури
|
Наманган вилояти
|
Фарғона вилояти
|
Бухоро вилояти
|
Тошкент вилояти
|
Андижон вилояти
|
Жами анкеталар сони, бирликда
|
Жами жавоблар салмоғи, %да
|
Молиявий маблағларнинг чекланганлиги
|
147
|
32
|
26
|
17
|
3
|
225
|
31,4
|
Бозор инфратузилмаси фаолияти суст
|
115
|
26
|
21
|
10
|
3
|
175
|
24,5
|
Корхонанинг ўзига тегишли бўлган биноси йўқ
|
56
|
13
|
9
|
9
|
0
|
87
|
12,2
|
Кредит олишда қийинчи-ликлар мавжуд, банклар кредитлари чекланган
|
39
|
15
|
13
|
7
|
3
|
77
|
10,7
|
Давлат томонидан молия-вий кўмак чекланган
|
19
|
6
|
5
|
6
|
2
|
38
|
5,3
|
Бошқа жавоблар
|
55
|
3
|
6
|
4
|
2
|
70
|
9,7
|
Саволни жавобсиз қолдирганлар
|
25
|
6
|
7
|
5
|
2
|
45
|
6,2
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини қандай шаклланаётганлигини билиш мақсадида респондентларга «Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини қандай тасаввур қиласиз?» деган савол билан мурожаат этилганда, уларнинг 33,4 фоизи мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшигина мавжудлигини қайд этишган. Респондентларнинг 24,7 фоизи Ўзбекистондаги ишбилармонлик муҳитини ёмон деб қайд этишган. Шунингдек, ўртача мавжуд деганлар — 17,8%, қулайлиги бор деганлари — 13,5% ва саволни жавобсиз қолдирганлар 10,6 фоизни ташкил қилдилар (3.13-расм).
3.13-расм. Респондентларнинг «Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини қандай тасаввур қиласиз?» деган саволга берган жавоблари (%да)317
3.13-расмдаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, жами сўровномада иштирок этганларнинг 46,9 фоизи мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг ривожидан мамнун (17,8% респондентлар, яъни, ўртача мавжуд деганлар бундан мустасно). Аммо 24,7% респондентлар фикрига кўра ишбилармонлик муҳити «ёмон» ривожланмоқда.
Саволни жавобсиз қолдирган респондентлар 10,6 фоизни ташкил этиб, уларнинг ишбилармонлик муҳити тўғрисидаги фикр-мулоҳазалари суҳбат асосида ўрганилганда, уч хил ёндашув борлиги маълум бўлди:
Биринчидан, жавоб бермаган респондентлар ишбилармонлик муҳитининг ривожи тўғрисида мулоҳаза юрита олмайдилар.
Иккинчидан, улар бундай муҳит тўғрисидаги ўз фикрларини ошкор қилишни хоҳламадилар.
Учинчидан эса, бу каби респондентлар ишбилармонлик муҳитининг ривожланганлик даражасини баҳолай олишга малакалари етарли эмас.
Фикримизча, саволни жавобсиз қолдирган тоифадаги ишбилармон-тадбиркорлар ўз фаолиятларини олиб боришларида қўшимча билимга эга бўлишлари ва ўз малакаларини кенгайтиришга эришмоқлари зарур. Айнан шу тоифадаги кичик бизнес субъектлари мамлакатда тадбиркорлик учун йўналтирилган чора-тадбирлардан, қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлардан яхши хабардор эмасликлари маълум бўлди.
Таҳлиллардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда бугунги кунда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар аксарият тадбиркорлар талаби ва манфаатини қониқтирмоқда ва шу асосда тартиб интизом ўрнатилишига тарафдор ҳисобланадилар. Шу билан бирга, ижтимоий сўровнома натижаларига кўра, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишда қатор салоҳиятли чора-тадбирлар амалга оширилаётган-лигини тадбиркорларнинг ўзлари ҳам инкор этмаяптилар, деб эътироф этиш мумкин. Бунга бизнинг ҳам шубҳамиз йўқ, албатта.
Бироқ, илмий изланиш натижалари шуни кўрсатдики, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитининг равон бўлишини таъминловчи ҳуқуқий-меъёрий асосларнинг ижро механизми фаолияти сустроқ. Давлат сектори билан хусусий сектор ўртасидаги муносабатларни коррупция ҳолатидан чиқариш қийин кечмоқда. Бунга тартибга солувчи ва бошқарув идоралари томонидан айрим маъмурий ходимларнинг норасмий хатти-ҳаракатлари жиддий сабаб бўлмоқда. Иккинчи томондан эса айрим «тадбиркорлар» ўзларининг иқтисодий фаолиятларини хуфиёна тарзда амалга оширишга уринмоқдалар.
Эътироф этиш керакки, 2019 йил 13 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари-нинг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомил-лаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслари ва ишлаб чиқариш инфратузилма-сидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида»ги ПФ-5780-сонли фармонида ҳам мамлакатимизда «бир қатор ҳал этилмаган муаммолар сақланиб қолмоқда, айниқса ер участкаларини ажратиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига ула-нишда, тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмасидан, кредит ва бошқа молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини таъминлашда бюрократик тўсиқлар ва сансалорликлар учрамоқда»лиги318 алоҳида қайд этилган.
Ҳаттоки, халқаро ташкилотлар томонидан ҳам Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг амалга оширилаётганлиги кузатилмоқда. Жумладан, коррупцияга мойиллик индекси бўйича Transparency International319 халқаро ташкилоти рейтингида Ўзбекистон 2019 йилда 153-ўринни эгаллаганлиги ачинарли ҳолат. Ушбу рейтинг кўрсаткичи 2018 йилга нисбатан атиги 2 баллга ижобий томонга оғган бўлса-да (3.14-расм), собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида охирги ўринларни эгалламоқда (3.10-жадвал).
3.14-расм. Ўзбекистоннинг коррупцияга мойиллик индекси320
Ваҳоланки, Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ва бундай ножўя хатти-ҳаракатларни олдини олишга йўналтирилган бир қатор меъёрий
ҳужжатлар қабул қилинган321. Унга амал қилиш эса биз кутганчалик даражага етмаяпти. Бу борада жойларда ижро механизми жиддий бузилаётганлигини алоҳада таъкидлаш ўринли.
3.10-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |