Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 8,47 Mb.
bet39/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

III боб бўйича хулоса
Ўзбекистонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитининг ривожига доир таҳлиллар натижаси: соҳада малакали мутахассисларнинг етишмаслиги; замонавий техника-технологияларни амалиётга жорий этишда ўзига хос муаммолар борлиги; айрим кичик бизнес субъектларининг бозор иқтисодиёти шароитларига тажрибаси етарли эмаслиги; тадбиркорлик тамойилларига тўлиқ амал қилмаслик, масалан, инновацияни қўллай олмаслик, таваккалчилик ёки мулкдан фойдаланишда тажрибанинг етарли эмаслиги, кабилар билан изоҳланади. Шунинг учун миллий иқтисодиётнинг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, ахборот ва алоқа, ташиш ва сақлаш каби соҳаларида кичик бизнес субъектлари сони сезиларли ошмаяпти.
Тадқиқотларимиз натижаларига кўра, кичик бизнес субъектларининг асосий муаммолари ташқи муҳит билан боғлиқ бўлиб, ҳамон асоссиз тўсиқларнинг мавжудлиги, инфратузилма фаолиятининг сустлиги, кредит ҳажмининг чекланганлиги (кредит фоизларининг катталиги) билан изоҳ-ланади. Шунингдек, солиқлар ва мажбурий тўловларнинг кўплиги, лицензиялар олишдаги қийинчиликлар, кредит олишда кафолат тартибот-ларининг амалда соддалашмаганлигига доир муаммолар устуворлигича қолмоқда. Бизнесни юритишда маҳаллий бошқарув органлари томонидан турли «хомийлик»ларга жалб этиш тарзидаги муаммолар ҳам учраб турибди. Ушбу муаммолар мамлакатда ишбилармонлик муҳитини фаол ишлашига халақит бераётганлиги респондентлар томонидан алоҳида қайд этилди.
Бугунги кунда мамлакатда кичик бизнес субъектларига хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар фаолиятини ижобий баҳолаб бўлмайди. Улар ўртасида рақобат сезилмайди. Қолаверса, статистика жиҳатидан уларнинг сонини белгилайдиган пресс-релизлар ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда маҳаллий бозор инфратузилмалари фаолиятини кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга жорий этиш лозим. Масалан, маҳаллий банклар фаолиятини ошириш, яъни, уларнинг марказий идораларига мурожаатсиз кредит бериш ваколатига эга бўлиш механизмини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Худди шундай бошқа турдаги бозор инфратузилмалари фаолиятида «юқорини кутиб туриш» таомилини чеклаб борилиши тенденцияларини кучайтириш зарур. Масалан, маҳаллий банклар фаолиятини ошириш, яъни, уларнинг марказий идораларига мурожаатсиз кредит бериш ваколатига эришиш чораларини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Фикримизча, худуд ва чекка туманларда кичик бизнес субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, шунингдек, маҳаллий бошқарув органлари ходимларига ишбилармонлик муҳити билан боғлиқ тарғибот ишларини ташкил этиш лозим. Бу эса бозор иқтисодиётида барча иштирок этувчи субъектлар ўз фаолиятларини, ишбилармонлик муҳитининг асл моҳиятини тушуниб, кучайтиришларига замин яратади.
Шунингдек, мамлакатда фаолият кўрсатаётган статистика идоралари томонидан ҳудудий кесимларда бозор инфратузилмаси, инфляция, жиноятчилик, бизнесни рентабеллиги каби умумий шароитларни ҳисобга олувчи кўрсаткичларни мустақил ҳисобини юритишни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
Умуман олганда кичик бизнесни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини қулайлаштириш мақсадида бозор инфратузилмалари фаолиятини яхшилаш бўйича қатор жиддий чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

    • давлат бошқарув идоралари раҳбар ходимларини функционал вазифаларини бозор муносабатларини ривожлантиришга йўналтириш керак;

    • бозор инфратузилмалари фаолиятини яхшилаш ва уларнинг хизмат кўрсатишдаги сифатини ошириш мақсадида маркетингни ривожлантириш ва бу борада кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш керак;

    • ишбилармонлик муҳитини (ҳудудлар кесимида) доимий мониторингини бюллетенлар ва пресс-релизлар чоп этиш асосида давлат хизмат кўрсатувчи органларига, тадбиркорларга, қолаверса оммага маълум қилиш муҳимдир.




Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish