Наманган давлат университети «Ҳимояга рухсат этилди»


Илмий фикрлашни ривожлантириш



Download 249 Kb.
bet5/13
Sana24.06.2022
Hajmi249 Kb.
#698659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Илмий фикрлашни ривожлантириш

Физика ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг ҳам назарий, ҳам амалий фикрлашларини тарбиялаб ва ривожлантириб бориш зарур.
Илмий фикр юритишда қуйидагилар ҳарактерлидир:
1.Тадқиқот ишининг мақсадини аниқ таърифлаш.
2.Ўзида янги ғояларга эга бўлган аввал бажарилган назарий ва экспериментал тадқиқот ишига суянган ҳолда гипотезаишлаб чиқиш.

  1. Тадқиқот услубини ишлаб чиқиш.

  2. Асосий тадқиқот босқичларини аниқлаш.

5.Ишлаб чиқилган услуб ва режага асосан шахсий кузатиш.
6.Олинган натижаларнинг таҳлили.
7.Хулосани таърифлаш.
Ўқувчиларнинг илмий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришни бир неча йўллар билан амалга ошириш мумкин.
1. Ўқув жараёнида ўқувчилардан тадқиқот ишининг ҳамма босқичларини мустақил бажаришни талаб қилиб бўлмайди. Лекин фан тарихида тадқиқот ишлари қандай амалга оширилгани билан ўқувчиларни таништириб бориш мақсадга мувофиқдир. М: ёруғликнинг табиатига бўлган қарашлар орасидаги қарама-қаршиликлар, тўлқин ва корпускуляр хоссаларнинг бирлигига қандай етиб келинганини ўқувчиларга тушунарли қилиб ҳикоя^қилиш лозим. Бу илмий фикрлашни ривожлантиришнинг биринчи йўлидир.
2.Илмий фикрлашни ривожлантиришнинг иккинчи йўли ўқувчиларни ўқув муаммоларини ҳал қилишгажалб этишдир: гипотезани таърифлаш, муаммони ҳал қилиш йўлларини қидириш, уни ҳал қилиш режасини тузиш ва тадқиқотни ҳал қилиш услубини ишлаб чиқиш.
3. Учинчи йўл – кузатилган ҳодисаларни ва жисмларнинг хоссаларини тушунтиришга идеал моделлар билан ишлашга, лиодлсалар орасидаги боғланишларни аниқлашга ўқувчиларни жалб қилишcлан иборат.
4. ТўртинЧи йўл – ўқувчиларда индуксия ва дедуксия асосида якуний хулоса чиқариш маҳоратини орттириб бориш.
1.5. Физик тушунчаларни шакллантириш
Физик билимлар – тушунчалар, қонунлар, гипотезалар ва назариялар системасидан иборат. Қонунлар, назариялар тушунчалар орасидаги боғланишларни ифодалайди. Тушунчалар атроф борлиқни ўрганиш воситаси сифатида хизмат қилади. Ўқитувчининг кўп қиррали фаолиятидан бири – ўқувчиларда физик тушунчаларни шакллантириш катта ўрин эгаллайди. Бу энг мураккаб ишлардан бири бўлиб, у фалсафа, мантиқ, психология ва педагогикадан чуқур билимга эга бўлишни талаб қилади.
Тушунча – фикрлашниниг асосий шаклидир. Ҳар қандай фикр тушунчаларда ифодаланади. Фикрлашнинг бошқа барча шакллари – ҳукм ва хулосалар тушунчалардан таркиб топади. Тушунча бир вақтнинг ўзида фикрнинг ҳам пойдевори, ҳам чўққисидир, ҳукм ва хулосанинг бошланғич материали ва охирги натижасидир.
Тушунча сўз билан чамбарчас боғланган: у сўз билан ифодаланади ва унда мустаҳкамланади. Сўз тушунчанинг моддий ташувчисидир.
Тушунча фикрлашнинг асосий ва.олий шакли бўлиб, у моддий дунёнинг ҳодиса ва нарсаларини умумлаштириш ва абстракциялаш орқали ажратилган асосий белгиларини, уларнинг хоссалари ва муносабатларини онгда акс этишини таъ минлайди.
Тушунча одамнинг онгида қандай шаклланади. Фикрловчи қандай қилиб тушунчага эга бўлади. Бу жараённинг механизми, унинг йўналишлари ва асосий босқичлари қандай. Булар ўқитувчи учун биринчи даражали саволлар ҳисобланади.
Тушунча киши онгида бирданига ҳосил бўлмайди; индивидуал онгда тушунчанинг вужудга келиши, ривожланиши узоқ, чексиз жараёндир; дунёни билишнинг чегараси бўлмагани каби, унинг ҳам чегараси йўқ.
Тушунчаларни шакллантиришда асосий манба – моддий cлунёдир. Аниқ бир жисм ҳақидаги тасаввур кўпгина белгиларни ўз ичига олади. Уни бошқа жисмтасаввури билан солиштирганда бази бир белгилар иккинчи жисм тасаввурида ҳам такрорланади. Ана шу ҳамма жисмлар учун умумий бўлган белгилар асосий белгилар бўлиб, улар тушунчаларда мустаҳкамланаcли. Солиштириш, ўхшашликларини ва фарқини қидириб топиш, хусусийларни ташлаб юбориш ва умумийларни ажратиш, умумлаштириш ва абстрактлаш тушунчаларни шакллантириш жараёнининг энг содда ва шу билан бирга асосий фикрлаш операцияларини (амалларини) ташкил қилади. Тасаввурлардан тушунчага ўтиш жараёни сифат жиҳатидан ажойиб сакраш бўлиб, у фикрнинг туғилишидир.
Жисмлар ҳақидаги тасаввурларни солиштириш ва таққослаш орқали жисмларнинг ажратиб олинган энг умумий характерли белгилари сўз орқали мустаҳкамланади. Натижада тушунчалар ҳосил бўлади.
Тушунчани киритишнинг учта асосий йўли бўлиши мумкин.
1.Ҳали бола онгида аниқ шаклланмаган, лекин унинг жуда кўп шахсий тасаввурларига суянган ҳолда янги тушунчалар киритилади. Масалан, 6- синфда "Механик ҳаракат" тушунчаси киритилади. Ҳар бир боланинг онгида кўплаб ҳаракатлар ҳақидаги тасаввурлар мужассамлашган (поезд, самолёт, машина, қушлар,ҳаракати). Ўқитувчининг вазифаси бу тасаввурларни ўқувчи онгида янгилашдан иборат. Бу қуйидагича амалга оширилади: аввал ўқувчилардан ҳар хил жисмларнинг ҳаракатига мисоллар келтиришни сўраймиз. Улар кўплаб мисоллар келтирадилар. Кейин бу ҳаракатларни таҳлил қилишга ўтамиз. Ўқувчилардан бу ҳаракатлар бир биридан нимаси билан фарқ қилишини, қандай умумийлик ва ўхшашлик борлигини сўраймиз. Қўшимча саволлар ёрдамида жисмларнинг ҳаракатидаги фарқлар аниқланади: тезликларнинг турлича экани, йўл узунликлари, ҳаракал вақти, йўналиши кабиларнинг ҳар хиллиги аниқланади. лақат битта умумий омил (белги) қолади: кўчиши, ўрнининг ўзгариши, жисмнинг фазодаги ҳолати. Шу йўл билан ўқувчилар механик ҳаракат мазмунини тушуниб оладилар. Бу тушунчани эгаллашнинг бошланғич поғонасидир.
2.Ўқувчи тасаввурга эга бўлмаган янги тушунчани киритишда ўқилувчи тажрибаларни кўрсатишдан бошлайди ва унга асосланган ҳолда тушунчани шакллантиришга киришади.
3. Ўқувчилар баъзи бир ҳодиса ёки тушунча ҳақида нотўғри тасаввурларга эга бўлишлари мумкин (жуда кам учрайди). Бундай тушунчаларни тўғри шакллантириш ўқитувчи учун анчагина мураккаб ишдир. Уни тажриба ва кўплаб кузатишларнинг натижаларидан далиллар келтириб амалга оширилади (масалан, чақмоқ, момақалдироқ ҳақидаги ўқувчиларнинг тасаввурлари).
Кўриб ўтилган учта ёи тушунчани шакллантиришнинг биринчи босқичи ҳисобланиб, у ўқувчиларнинг тасаввурларига асосланган ҳолда киритилади. Шу билан тушунчани шакллантириш тугамайди, унинг иккинчи босқичига ўтилади, яъни бундай тушунча чуқурлаштирилади ва ривожлантирилади, таърифланади, бошқа тушунчалар билан боғланишлари кўриб ўтилади.
Энди тушунчани ҳосил қилиш ва ривожлантиришда муҳокама қилиш йўли қандай бўлишини кўриб чиқайлик.
Механик ҳаракатни ўрганаётганда ўқувчилар турли мисолларни айтиш билан бирга бири (масалан, самолёт) иккинчисидан (қушдан) тезроқ учишини, йўналишлари турлича бўлиши мумкинлигини ва босиб ўтган йўллари ҳам ҳар хил бўлиши ҳақида фикрлар берадилар. Бу муҳокама орқали ҳаракат физик ҳодиса экани ва унинг асосий белгилари бўлмиш тезлик, йўналиши, босиб ўтилган йўл ҳақида маълумотлар олинади.
Бирор ҳодиса ёки жисм ҳақида мулоҳаза юрилиш (муҳокама қилиш) бу ҳақдаги тушунчанинг туғилишидир, яъни муҳокамани тушунча ҳосил бўлаётган жараён деб қарашимиз мумкин. Бирнеча тушунчалардан яна муҳокама қилиш орқали янги тушунчалар келиб чиқади.
Хулоса бу муҳокамалар системасидан иборат бўлиб, муҳокамалар хулоса чиқариш орқали тушунчага айланади. Демак, муҳокама тушунча расмидаги бир янги чизиқ бўлса, хулоса кераксиз чизиқларни чиқариб ташлаб, кераклиларини кучайтирувчи ўзига хос бир ўчирғич ролини ўйнайди. Шундай ўхшатиш қилиш мумкин: муҳокама – амал бажариш, хулоса қилиш – маҳорат, тушунча – фикрлаш малакаси.
Инсоннинг амалий фаолияти (унинг асосий қисми малака) ҳам, фикрлаш фаолияти (унинг асосий қисми тушунча) ҳам энг аввал миянинг ишидир, аниқроғи, олий нерв фаолиятидир. Демак, муҳокама – хулоса, тушунча – фикрлаш ҳола-ли, унинг ҳаракат пайтидир. Улар фикрлаш шаклларини ташкил қилади, мазмуннинг ривожланиб бориши билан бири иккинчисини алмаштириб боради. Ҳодисани муҳокама қилиш орқали хулоса чиқарилади, хулоса эса тушунчада мужассамлашади.
Тушунчани шакллантиришдаъқувчиларнинг бу ҳақдаги тасаввурларидан кенг фойдаланишнинг аҳамияти каттадир. Уларнинг ўрганилаётган предфнет, ҳодиса ҳақидаги тасаввурларини ёки уларда аниқ тасаввур ҳосил қилиб, уни муҳокама қилишларини, саволлар қўйиш орқали кучайтириб, тезлаш-тириб борамиз, тўғри хулоса қилишларига ёрдам берамиз. Ўқувчиларнинг бу мустақил муҳокама ва хулоса қилишлари тушунчаларни шакллантиришдаги муҳим босқичдир. Бу босқични четлаб ўтиб бўлмайди.
Ўқувчи тушунча ҳақида шахсий фикр юритиб, қанча кқъ п муҳокама қилса, унинг онгида тушунчанинг мазмуни шунча бой ва тўла бўлади.
Ўқувчи онгида тушунчани шакллантиришда ўқитувчи учун энг мураккаб нарса бу тушунчани таърифлашга ўтишдаги муҳокама ва хулоса чиқариш йўналиши ва йўлини олдиндан кўриш ва уни режалаштиришдир. Бу тушунчани шакллантиришнинг навбатдаги босқичидир.
Моддий дунёнинг турли-туман предмет ва ҳодисаларини ўрганиш жараёнида инсон уларнинг моҳиятига кира бориб, тушунчалар ҳосил қилиб, ишни уни таърифлашдан бошламайди. У кўплаб кузатишларни, умумлаштиришни, қўшиш ва тасаввурларни абстракциялаш орқали, муҳокама ва хулосаларнинг узун қатори орқали тушунчанинг таърифига келади.
Ўқитиш жараёнида ҳам ўқувчиларни асосий тушунчаларга шундай олиб келиш керакки, таърифнинг тузилиши, бир томондан кўрилган фикрлаш амаллари (ҳодиса ва предмет ҳақидаги тасаввурларни умумлаштириш, муҳокама ва хулосалар) билан тайёрланган бўлиши, бошқа томондан эса ҳодиса ва предметни тўлароқ ва ҳар томонлама ўрганишга, у ҳақдаги тушунчани бойитишга йўл очиб бериши лозим.
Шуни ҳам айтиш керакки, тушунчанинг турли томонларини ифодаловчи бир неча таърифини ҳам бериш мумкин. Масалан, кучни тезланиш берувчи сабаб сифатида ва деформатсияловчи сабаб сифатида таърифлаш мумкин. Ҳар иккала таъриф ҳам тўғридир, чунки иккаласи ҳам кучнинг хусусиятларини ифодалайди (динамик ва статик рўёбга чиқишини).
Баъзи бир тушунчаларнинг тўғри ва нотўғри таърифлари бўлиб, уларни ўқитувчи қўрқмасдан айтиши ва бундай қарашлар орасида тортишувлар бўлгани, шу асосда фаннинг ривожланиш тарихи кўрсатиб борилади.
Фанларнинг ривожланиш тарихини ўрганиш ўқувчиларга бизнинг билимимиз нисбийлиги ва уларнинг ҳодиса ва предметларнинг моҳиятини (табиатини) тўлароқ ва аниқ очиб боришдаги ҳаракатининг абсолютлигини ту шинишларига имкон беради. Масалан, ўқитувчи атомни "бўлинмас" лигидан бошлаб ядро моделига ва ундан квант механикаси қонуниятларига олиб келиш
орқали бир томондан "атом" тушунчасини шакллантирса, иккинчи томондан ўқувчилар олдида инсон фикрининг қудратини ва унинг илгариланма ҳаракат қонунларини намоён қилади.
Фаннинг ривожланиш тарихи билан танишиб боришнинг яна бир аҳамияти шундаки, ўқувчилар инсон амалиёти билимнинг ҳақиқий мезони эканини тушуниб етадилар. Улар дунёни ўрганадилар ва у ҳақдаги билимларини шахсий амалларида синаб кўрадилар. Назариячилар атом моделини.. ўзларининг қизиқишларини қондириш учун этнас, балки ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тиббиётни, яъни инсонларнинг кўплаб амалий фаолиятлари томонидан қўйилган масалаларни ҳал қилиш учун ўрганадилар. Унинг (ғоянинг) тўғри ёки нотўғрилигини яна шу амалий фаолиятлар тас- диқлаб беради.
Булардан кўрамизки, ўқувчилар фанларнинг ривожланиш тарихини ўрганиш орқали тўғри ва нотўғри фикрларнинг туғилиши ва улар орасидаги тортишувлар билан танишадилар. Буни эса тушунчаларини шакллантиришда, нотўғри фикрларга танжи.ҳ\ ҳи / билан қарашга ўргатишда, фикрлаш қонунларини и инҲИ амалиётининг билимларнинг ҳақиқийлик мезони экани-Ми ўзлаштиришда аҳамияти каттадир. Ўқувчилар бу (фан тирлхл) орқали инсон амалиётининг жуда катта аҳамиятга эга эканини кўриб борадилар ва ҳар бир ту-шунча, ғоя амал-да тасдиқлангаридан кейингина тўғри таърифланиши мумкинли-гига ишонч ҳосил қиладилар.
Текширилган содда таърифлар тушунчанинг кейинги шаклланиш жараёнида умумлашган кенг таърифга айла-нади. Унда содда таърифда берилган битта асосий белги эмас, балки ҳодисанинг бир неча асосий белгилари ўз аксини топ- ган бўлади.
Биз юқорида кучнинг тезланиш ёки деформатсия орқали тарифланишини айтган эдик. Умумий таърифни ҳам тезланиш, ҳам деформатсияловчи сабаб сифатида берамиз.
Умумий таъриф тушунчанинг асосий белгиларини характерлабгина қолмай, уни тушунчалар системасига киритиш масаласини ҳам ҳал қилади ва тушунчалар орасидаги боғланишларни ўрнатади. Бу тушунчалар орасидаги умумий боғланишлар моддий дунё ҳодисалари ва предметлари орасидаги умумий боғланишларни акс эттиради.
Тушунчанинг бошқа тушунчалар билан асосий боғ-ланишларини ўрнатишда тушунчани мантиқий умумлаштириш муҳим рол ўйнайди.
Тушунчаларни шакллантиришда фикр юқорига ва пастга, яна пастдан юқорига ҳаракат қилади (хусусийдан умумийга яна умумийдан хусусийга).
Умумлаштириш, яъни берилган бир тушунчадан уму-мийроқ тушунчага ўтиш бир кўринишда содда амалга ўхшайди. Гап шундаки, тушунчани умумлаштириш турли йўналишларда бориши мумкин. Танланган йўналишдан адаш-масдан бориш лозим.
Умумлаштириш жараёнини поғоналарга (босқичларга) ўхшалиш мумкин. Уларнингсони қуйидан ҳам, юқоридан ҳам чcгаралангандир. Қуйи чегарасида берилган предмет, ҳъодиса ҳақида айрим тушунчалар туради. Юқори чегарада "предмет", "обйcкт", "ҳодиса" каби, яъни энг умумий боғланиш ва алоқаларни очиб берувчи умумий тушунчаларга– категорияларга келамиз.
Умумлаштиришда ҳар бир янги, умумийроқ тушунча бир неча содда тушунчаларни ўз ичига олади. М. "Мебел" тушунчаси "стул", "шкаф, "кроват" каби тушунчаларни ўз ичига олади.
Бундан кўрамизки, бир умумий тушунча бир неча содда тушунчаларга бўлиниб кетади. Бундай бўлинишлар билан ўқувчилар мактабда танишиб борадилар. Масалан, ҳамма бурчаклар ўтмас, ўткир ва тўғри бурчакларга бўлинишини, ҳаракат тўғри чизжқли ва эгри чизиқлиларга бўлинишини биладилар. Ўқувчилар энг соддадан мураккабгача бўлган тасниф билан танишадилар. Бунинг асосида тушунчаларнинг умумлаштирилиши ва бўлиниши ётади.
Ўқувчиларга қўйиладиган саволлар шундай бўлиши керакки, улар тавсифланадиган ҳодиса ва тушунчаларнинг белгиларини аниқлаш, тавсифлашда тушунчаларни умумлаштириш ва бўлинишининг асосида ётувчи белгиларни аниқлаш фикрини уйғотсин.
Масалан, "қайси элементлар металларга киради?" деган савол ўқувчилар билимини чуқурлаштириш ва кенгайтиришга ёрдам бермайди. Саволларни қуйидаги мазмунда бериш мақсадга мувофиқдир: "Ҳодисаларни бир гуруҳга тўплаш имконини берувчи умумий белгиларини айтиб беринг", "Бир гуруҳни ташкил қилган предметлар бир-биридан нима билан фарқ қилади?"...
Ҳар қандай илмий тавсифлаш тушунчаларнинг махсус бир системасини ташкил қилади. Бу систcмада тушунчанинг ўрнини аниқлаш уни шакиллантиришнинг ва шу системадаги бошқа тушунчалар билан бирга мустаҳкам ўзлаштиришнинг асосий шартидир.
Ўқувчилар тушунчанинг таърифини яхши ўзлаштиришлари учун бу тушунча таркибига кирувчи ва таърифланувчи тушунчанинг мазмунини очиб берувчи содда тушунчаларни, яъни тушунчалар системасидаги таянч тушунчаларни олдиндан яхши ўзлаштирган бўлишлари лозим.
И фрнумий тушунчани ҳамиша содда ва хусусий тушунчалар орқали тўла очиб бериш амалда мумкин эмас, лекин унга яқинлашиб борилаверади.
Шундай қилиб, фан асосларини ўзлаштиришда аввал содда таянч тушунчалар ўрганилиб, кейин уларни ўз ичига оладиган, яъни таянч тушунчалар асосида таърифланадиган кенгроқ тушунчаларга ўтиб борилади. Юқори ва қуйи даражали тушунчаларнинг биридан иккинчисига ўтиш кенгайтирилган таърифларни тузиш орқали амалга оширилади.
Соддадан умумийга ўтиб борувчи тушунчалар системажининг асосини ташкил қилувчи таянч (содда) тушунчалар ҳодиса ва предметларни акс эттиради. Бу ҳодиса ва предметлардан ўқувчилар амалий фаолиятларида кенг фойдаланиб борадилар, натижада уларнинг маҳоратлари ва малакалари ортиб боради. Ўқувчининг қатъий фаолияти билан тушунчанинг бирикиши натижасида назария билан амалиётнинг бирлиги муаммоси ечилади. Бу ерда фикр ишни жонлантиради, иш эса, фикрни бойитади. Масалан, ўқувчи физика курсини ўрганиш жараёнида умумий "ҳаракат" тушунчасини ўрганади. Масала ечиш, лаборатория ишларини бажариш вақтида механик ҳаракатнинг қатъий фактлари (тушунчалари), яъни "ҳаракатнинг содда тушунчалари билан иш кўриб боради. Бу содда тушунчалар ўқувчи фаолиятида амалий ишлар (тезлик, траекторияни ҳисоблаш, тажриба қўйиш,) билан бирикади. Шу билан бирга реал қатъий тасаввурлар сингиб боради ва ўқувчи ўз амалиётида ҳаракат қонунларининг асосий ғояларини текшириб боради.Бу ерда ўқитишнинг энг муҳим масаласи,яъни ўқитишдаги назария билан амалиётнинг органик бирлиги ечилади. Фикр, муҳокама, хулоса ва тушунча, амалиёт, маҳорат ва малака иш билан узвий бирикиб кетади.
Айтилганлардан кўрамизки, тушунчаларни шакллантиришдаги ўқитувчи ишини кўп ҳолларда қуйидагича босқичларда олиб бориш мақсадга мувофиқдир:
а) Кузатишлами тўплаш ва янги тушунча киритишга асос яратиш. Янги тушунчани ўрганишда зарур бўлган тушунчаларни аввал шакллантириш лозим. Масалан, 6- синфда масса тушунчасини киритиш учун аввал механик ҳаракат, тезлик, жисмларнинг ўзаро таъсири ҳақидаги тушунчаларни киритиш лозим.
б) О ъқувчилар онгида янги тушунчани та ъминловчи қат ъий шароитни танлаш ва унинг илмий таҳлили. Тасаввур тушунчага айланиши учун ўқувчи тўплаган далиллар ва кузатишлами мантиқан солиштириб, ундан хулосалар чиқара олсинлар.
д) Ўрганилаётган ҳодисанинг таҳлили ва унинг бошқа ҳо-дисалар билан боғланиши. Бу босқичда аввал ўқувчилар томонидан ҳодисани сўз билан аниқ тасвирлаб беришларига эришмоқ лозим. Кейин ҳодисани тасвирловчи катталиклар киритилиб, уларни ўлчаш усуллари кўриб ўтилади. Киритилган катталик математик амаллар бажариш орқали ўқувчиларга маълум бўлган катталиклар билан ифодаланади. Уни ўлчаш усули ва ўлчов асбоблари билан ўқувчилар таништирилади.
г) Ҳодисани таърифлаш. Ўрганилаётган ҳодисанинг хоссаларини характерловчи сифат ва миқдорий томонлари ўрганилгандан кейин у ҳақдаги тушунча ўз билан таърифланади. Бунда содда таърифлардан (тушунчалардан) кенгроқ таърифланадиган тушунчаларга ўтиб борилади.
ф) Тушунчани ривожлантириш ва аниқлаштириш. Тушунчани аниқлаштириш умумлаштиришни юқори даражада таъминлайди, яъни тушунчани бошқа тушунчалар билан боғланишини ва унинг қўлланиш чегарасини, аниқлаб бе- ради. Бу вақтда аниқ фикр предмет ҳақидаги чуқур ва мазмунли билимга айланади; у абстракт билимдан устун бўлади, чунки у ҳодисанинг турли асосий томонларини ва уларнинг боғланишини акс эттиради, предметни кўп томондан ўрганишни ўз ичига олади.
Физик тушунчаларни шакллантиришда ўқувчиларларнинг фикрлаш қобилиятларини фаоллаштириш катта аҳамиятга эга. Буни амалга оширишда машқлар ва лаборатория ишларини бажариш ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Физик тушунчаларни шакллантиришнинг юқорида айтиб ўтилган босқичлари ҳамма вақт ҳам ўша тартибда ва ҳаммаси тўла бажарилавермайди:
Баъзи тушунчаларни ўрганишда босқичлар тартиби ўзгариши ҳам мумкин.
Илмий тушунчаларни шакллантиришни умумий ҳолдаги босқичлар бўйича амалга оширишга мисоллар кўриб чиқайлик.
7-Синфда электр токи ҳақидаги тушунчани шакллантириш. Электр токини бевосита кузатиб бўлмайди, фақат унинг таъсирларини кўриш мумкин. Шунинг учун уни ўхшатиш (сув, нефт, газлар трубада оқишига) ва тажриба (конденса-тордаги электр майдонида зарядланган шарчанинг ҳаракати) орқали зарядланган зарраларнинг йўналишли (тартибли) ҳаракатидан иборат эканини тушунтирамиз. Ўқувчиларни олдин электр майдон ҳақидаги тушунчаларига асосланган ҳолда ўтказгичда электр токи ҳосил қилиш учун унда электр майдон ҳосил қилиш зарурлиги айтиб ўтилади.
7-синф ўқувчилари ҳали потенсиаллар айирмаси, электрон газининг зичлиги ҳақидаги тушунчалар билан таниш бўлмаганлари учун электр майдон токни ҳосил қилишда ток манбаларининг ролига тўхталамиз. Ток манбалари турли хил бўлиши, уларнинг ҳаммасида мусбат ва манфий зарядли зарраларни ажратиб юбориш учун иш бажарилиши натижасида қутблар орасида электр майдон ҳосил бўлиши кўрсатиб ўтилади. Шу билан четки кучлар ҳақидаги тушунчани шаклланти-ришга асос яратилади, четки кучлар Кулон кучига нисба-тан четки бўлиб, улар зарядли зарраларнинг ажралиб кетишида манба бажарадиган ишини таъминлайди.
Ўқитувчи зарядли зарраларнинг ажралиб кетиш жараёнида механик, кимёвий, ички ёки бирор бошқа тур энергия-нинг электр энергиясига айланишини тажрибада кўрсатиб ўтади (м: термопара учларини галванометрга улаб, битта кавшарланган учини қиздирсак галванометр стрелкаси бурилади. Фо-тоcлементни галванометрга улаб, ёруғлик билан таъсир қилганимизда ҳам галванометр стрелкаси бурилади).
Кейин электр токининг вужудга келиши иссиқлик, кимёвий ва механик таъсир экани айтиб ўтилади. Галванометрнинг ишлаш принципига қисқача тўхталиб, унинг ёрдамида токнинг йўналиши тушунтирилади.
Юқоридаги каби бошланғич ишларни олиб боргандан кейин ўқитувчи электр токининг миқдорий характеристикасини беришга ўтади қ=Ит ва унинг бирлигини беради. Ток кучининг бирлиги параллел токларнинг ўзаро таъсирига асосан берилиб, кейин заряд миқдорининг бирлиги берилади (лкл =1 А- 1 с).
Шундан кейин ўқитувчи электр токининг миқдорий характеристикаси ҳақидаги ўқувчиларнинг билимларини чуқур-лаштиради. Бунинг учун масалалар ечилади, амперметрнинг ишлаш принципи ва унда ток кучини оичаш ўрганилади. Охирида электр занжирини йиғишга ва унинг турли қисмларида-ги ток кучини ўлеҳашга оид лаборатория иши бажарилади.
Ток ҳақидаги тушунчани шакллантиришга 4–5 соат вақт ажратилган бўлиб, у ўқувчиларнинг турли мустақил ишларини ўз ичига олади: дарслик ва асбоблар билан ишлаш, масала ечиш ва бошқа ишлар.

Download 249 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish