ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
«Ҳимояга рухсат этилди»
Физика факультет
декани, PhD., доцент
_________ О.Т.Исманова
«___» _____________ 2022 й.
5140200-Физика таълим йўналиши битирувчиси
Асқарова Диёра Дилшод қизининг
“6 синф физика фанини фанлараро алоқадорлик асосида ўқитиш методикаси” мавзуидаги
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
«Ҳимояга тавсия этилди»
Fizika кафедраси мудири
_________f-m. f.n. A. Xalmirzayev
«___» _____________ 2022 й.
|
БМИ раҳбари: PhD, v.b. dosent __________ A.B. Nabiyev
|
|
МУНДАРИЖА
|
КИРИШ
|
|
I-БОБ.
|
ФИЗИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
|
|
1.1.
|
Физика ўқитиш жараёнининг психологик хусусиятлари
|
|
1.2.
|
Ўқувчиларнинг физикани билишга бўлган қизиқишларини ривожлантириш
|
|
1.3.
|
Ўқув ишларидаги маҳорат ва кўникмани шакллантириш
|
|
1.4.
|
Илмий фикрлашни ривожлантириш
|
|
1.5.
|
Физик тушунчаларни шакллантириш
|
|
1.6.
|
Ижодий қобилиятларни ривожлантириш
|
|
II-БОБ.
|
ФИЗИКАНИ ФАНЛАРАРО ЎҚИТИШНИНГ МЕТОДИК АСОСЛАРИ.
|
|
2.1.
|
Физика курсининг гуманитар фанлар билан ўзаро алоқалар асосида оʻқитиш
|
|
2.2.
|
Физикани биология билан ўзаро алоқадорлик ўқитиш орқали ўқувчиларда экологик тафaккурни ривожлантириш
|
|
2.3.
|
Физикани фанлараро алоқалар асосида ўқитиш таълим сифатини таъминлаш омили
|
|
|
Хулоса
|
|
|
Фойдаланилган адабиёт
|
|
КИРИШ
Муаммонинг қўйилиши. Бугунги кунда Республикамизда умумий ўрта таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий ўқитиш методикасини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш долзарб масала сифатида белгилаб берилган.
-халқ таълими соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш;
-олий таълим муассасалари ва улар қошидаги академик лицейлар билан ҳамкорликда хорижий тиллар, математика, физика, кимё, биология каби муҳим ва талаб юқори бўлган фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослашган умумтаълим муассасалари тармоғини кенгайтириш;
-чет тиллари, информатика, математика, физика, кимё, биология фанларини чуқур ўрганишга эътибор қаратган ҳолда, ихтисослаштирилган синф ва мактабларни яратиш амалиётини кенгайтириш усули билан мактабларда таълим сифатини тубдан яхшилаш;
-хорижий тил, информатика, математика, физика, кимё, биология фанларини чуқур ўрганишга мўлжалланган дидактик материаллар ва мултимедиа маҳсулотларининг янги авлодлари тайёрланади;
Бугунги кунда таълим муассасаларида физика фанини ўқитиш сифатини ошириш, таълим жараёнига замонавий ўқитиш услубларини жорий қилиш, иқтидорли ўқувчиларни саралаш, меҳнат бозорига рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш, илмий тадқиқот ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда амалий натижадорликка йўналтиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 29.04.2019 йилдаги ПФ-5712-сон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАъЛИМИ ТИЗИМИНИ 2030-ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНТИРИШ КОНСЕПСИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Шу билан бирга, соҳада ечимини топмаган қатор масалалар физика соҳасидаги таълим сифати ва илмий тадқиқот самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини кўрсатмоқда. Жумладан:
биринчидан, ёшларнинг физика фанига қизиқишларини кучайтиришга етарли эътибор берилмаяпти, таълим дастурлари ўқувчиларда мустақил, креатив фикрлашни шакллантиришга ва ривожлантиришга қаратилмаган, таълим сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар замон талабларига жавоб бермайди;
иккинчидан, таълим жараёнини ташкил этишда умумий ўрта ва олий таълим дастурларининг узвийлиги таъминланмаган;
учинчидан, педагог кадрларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида уларни хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда таълим олиши ҳамда стажировкадан ўтиши учун қулай шароитлар яратилмаган, хорижлик етакчи мутахассис, олим ва ўқитувчиларни дарс жараёнига жалб этиш даражаси пастлигича қолмоқда;
тўртинчидан, физика фани бўйича замонавий дарсликларни яратиш яхши йўлга қўйилмаган, ўқув адабиётларининг мазмуни фан ва техника тараққиётининг бугунги даражасини етарли қамраб олмаган, масалалар тўплами, практикум, лаборатория ишларини бажариш бўйича қўлланмалар, мултимедиа дастурларини яратишга эътибор қаратилмаган;
бешинчидан, физика таълими ва тадқиқотлари инфратузилмасининг моддий-техник базаси эскирганлиги, физика фани бўйича ўқув ва илмий лабораториялар замонавий жиҳозлар билан таъминланмаганлиги кадрлар тайёрлаш сифатига ва тадқиқотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;
олтинчидан, физика ихтисосликлари бўйича илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш салмоғининг камлиги бу соҳадаги илмий салоҳиятнинг пастлигига сабаб бўлмоқда;
еттинчидан, илмий тадқиқотлар ва инновациялар кўлами етарли даражада натижадорликка йўналтирилмаган, олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг ишлаб чиқариш корхоналари муаммоларига қаратилмаганлиги натижасида соҳада инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш кўрсаткичлари талабга жавоб бермайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.03.2021 йилдаги ПҚ-5032-сон ФИЗИКА СОҲАСИДАГИ ТАъЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ВА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мавзунинг долзарблиги шундаки, умумтаълим мактабларининг 6-синфларида, янги давлат таълим стандартларига асосан ************* Аммо уларнинг мазмунини ёритишда ва методик изохларида мавжуд бўлган камчилликлар уларни ўқитишда ўқитувчиларга ва ўрганишда ўқувчиларга анча қийинчиликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ушбу муаммоларнинг методик жихатларини ва мавзуларнинг мазмунини чуқур ўрганиш мақсадга мувофиқдир.
Ишнинг мақсади умумтаълим мактабларининг 6-синфларида физика фанини табиий, аниқ ва ижтимоий-гуманитар фанлар билан ўзаро алоқалар орқали ўқитиш таълим сифати ва самарадорлигига таъсирини назарий асослаш ва текшириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |