Ўсимликларни экиш жараёни. Бундай гуруҳдаги ўсимликларни мутахасислар қатор оралиқлари 40 – 60 см қилиб, ССТ-3 сеялкалари ёрдамида экиш тавсия этади. Бундай сеялка ёрдамида ўсимликларнинг қалинлиги нормал таъминланади. Аммо нисбатан кам харажат иккинчи усул ҳам бўлиб, текисланган майдонга қўл билан уруғлар сепилиб енгил молалаш орқали тупроқга аралаштирилади. Чуст – Поп адирларида изен, кейреук ва терескен ўсимликлари 0,5 – 0,7 см, суғд шувоғини 0,5 см чуқурликга ноябрь ва декабр ойларида экиш бошқа вариантларга нисбатан юқори натижа бериши аниқланди. Дала шароитида уруғ унувчанлиги натижалари ва 1000 дона уруғ массалари натижаларидан келиб чиқиб, ҳудуд учун уруғларни экиш оптимал нормаси кулранг изенга 4 – 5 кг/га, кейреукга 3 – 3,5 кг/га, терескенга 6,5 - 7 кг/га, суғд шувоғига 0,5 – 1 кг/га тавсия этилади. Ушбу ўсимликларни уруғлари тожибарглардан тозаланмайди ва Чуст – Поп адирлари иқлими қуруқлигини ҳисобга олиб, ушбу миқдорни 1,5 баробар кўпайтириш мумкин.
Ўрганилган турларни экишда аралаш экиш тавсия этилади. Албата бундай ксеротермик шароитда ўсимликлар орасида намликга нисбатан конкунренция вужудга келади. Аммо изен, кейреук ва терескен ва суғд шувоғини ёнма-ён экиш мумкин. Улар ёнма – ён экилганда бир турни сиқиб чиқариш ҳолати кузатилмади.
Юза яхшилашда ҳосилдорлик табиий ҳосилга нисбатан 5 – 6 баробар юқори бўлгани кузатилди. Экилган ҳудудларда биринчи йил чорва боқиш тавсия этилмайди, чунки биринчи йил ўсимликлар илдизи фаол ўсишда бўлади. Иккинчи йил куз фаслидан бошлаб ушбу ҳудудларларда рацион асосида, яъни ҳудудларни алмаштириб туриш орқали чорва моллари боқилса яйловлардан 10 – 12 йилгача фойдаланиш мумкин.
“ICARDA” ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти ва Самарқанд давлат университети олимлари ҳамкорликда ўсимликлар жамоасини кўпайтиришнинг яна бир самарали усулини таклиф қилишди. Улар таклиф эткан усулга кўра таббиий яйлов ҳудудидан бир нечта фойдали ем – хашак ўсимликлари ўсиб турган ёки экилган ҳолда, бутун яйлов бўйлаб тарқоқ ҳолда кичик майдонларни ҳимоя қилиб, (махсус симлар тўсиқлар ёрдамида изоляциялаб) микроуруғчилик майдонларини ташкил этиб, ушбу ўсимликларга барча вегетатив фазалари тўлиқ ўташига имконият яратилади ва уларнинг уруғлари пишиб етилгач табиий равишта шамол ёрдамида қанотчалари ва тукчалари орқали тарқалиши билан кўпайтириш мумкин. Ушбу амалиётни Чуст – Поп адирларида ҳам чорвадор фермерлар ёрдамида жорий қилиш мумкин. Ўсимликлар уруғини тарқатиш нафақат шамол ёрдамида, балки териб олиниб ҳам кўпайтирилиши мумкин.
Тажриба участкасини экиш учун тайёрлаш
Лаборатория шароитида уруғ унувчанлигини ўрганиш жараёни
Do'stlaringiz bilan baham: |