1– расм. Чуст – Поп адирларининг фазодан олинган тасвири
Чуст – Поп адирлари тупроғи эса шағал – тошли тўқ тусли бўз тупроқ, нисбатан унумсиз. Тўқ тусли бўз тупроқларда унумдорлик паст бўлиб, 0 – 4 см чуқурликда гумус - 3,96%, умумий азот 0,251%, умумий фосфор 0,209%, умумий калий 2,41% бўлиб, тупроқ ичига камайиб бориб 30 – 65 смда гумус 0,66%, умумий азот 0,053%, умумий фосфор 0,139%, умумий калий 1,99%ни ташкил этади. Ҳудуд тупроғида эрозиянинг ўсиб бораётганлиги аниқланган.
ЎСИМЛИКЛАР ҚОПЛАМИ
Наманган вилояти адир минтақасининг ўсимликлари қопламида асосан шувоқлар (Artemisia Sogdiana, A.tenuisecta) доминантлик қилади. Чуст – Поп адирларида ўсимликларнинг 40 оилага мансуб, 169 туркум 300 тури рўйхатга олинган. Аммо кейинги бир неча ўн йиллар давомида ҳудудда чорва молларини белгиланган нормадан кўп боқилиши натижасида ўсимликлар қоплами сийраклашган. Охирги маълумотларга кўра ушбу адирлар ўсимликлар қоплами кучли деградацияга учраган. Сўнгги йилларда ушбу адирларда бир уруғ паллали геофит ўсимликларни замонавий ҳолати, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимликлари ва уларни янги ўсиш жойлари аниқланган.
ЧУСТ – ПОП АДИРЛАРИНИ ЯХШИЛАШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ИСТИҚБОЛЛИ ОЗУҚАБОП ЎСИМЛИКЛАР
Salsola orientalis S. G. Gmel. - кейреук. Шўрадошлар оиласига мансуб полиморф, яримбута ўсимлик, бўйи 30 – 60 см, пояси мўрт, сершох, барглари пояда навбат билан жойлашган цилиндр шаклда бўлиб, узунлиги 10 – 12 мм биринчи совуқгача сақланади. Чўл, ярим чўл ва адир минтақаларида тарқалган. Турли тупроқларда хусусан, тош-шағалли, кучсиз шўрланган қумлар ва ҳатто гипсли ҳудудларда ўсади.
Ўсимлик гиперксерофит, галофит бўлиб, атроф – муҳитнинг ноқулай (юқори ҳарорат, туз, қурғоқчилик) шароитига бошқа турларга нисбатан чидамли, 20 – 30 йил яшайди.
А В
2 - расм. Кейреук. А) Ўсимлик уруғи. В) Икки йиллик кейреук
Лаборатория шароитидаги унувчанлиги турли вақт оралиғида сақланган уруғларда ўртача 33% бўлиб, булар ичида юқори кўрсаткич 1 ой сақлангандан кейинги бўлиб, унда 60%ни ташкил қилган. Дала шароитидаги унувчанлиги эса кеч кузда экилган вариантларда нисбатан юқори натижа ҳосил қилиб, 20,5%ни ташкил қилади. Оптимал уруғ униш ҳарорати 24 – 250С. Уруғлар унувчанлигини йил давомида сақлаб қолади. Ноябр ойининг охирги декадасида экилган уруғлар март ойининг биринчи декадаларида униб чиқади, аммо ҳаво намлиги юқори ва совуқ бўлган йилларда март ойи ўрталарида униб чиқади. Вегетацияси 200 – 210 кун давом этади.
Кейреукнинг “Первенец Карнаба”, “Сенокосный” навлари олимлар томонидан яратилган. Ўсимлик қуруқ массасида 8,05% оқсил мавжудлиги аниқланган, ёш барг ва новдаларида 9,8% протеин, 1,4% ёғ, 40,8% азотсиз экстрактив моддалар, 18,4% клетчатка сақлайди ва 100 кг пичанида 49 озуқа бирлиги мавжуд. Биринчи йилги ҳосилдорлик 8 – 9 ц/га, уруғлари эса 1 – 1,3 ц/гани ташкил қилади. Уч йиллик ўсимликни ҳосилдорлиги июль ва август ойларида гул ва мевалар ҳисобига юқори бўлиб, 20 ц/га, сентябрь ойларида 15 ц/гани ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |