5.4-расм. Инвестицион-қурилиш лойиҳалашни бошқаришнинг принципиал схемаси:
ЛСХ-лойиҳа-смета хужжатлари; РИЧХ-режа-ишлаб чиқариш хужжатлари; ҲИЧХ-ҳисобот ишлаб чиқариш хужжатлари
Бошқарув тизимининг (корхона ёки трест) бошқа ҳар бир бўғини ўз ваколатлари доирасида қурилаётган объектда ишлаб чиқариш жараёнига масъулдир. Қурилиш корхоналари сифатида одатда қурилиш-монтаж бошқармалари (ҚМБ) ёки ишлар бошлиғи бошқармаси (ИББ) амал қилишади.
Трестлар давлат ва маҳаллий органлар билан яқин алоқа қилувчи концернларга, уюшмаларга бирлашиши мумкин. Бирлашган ҳолда трестлар инвестицион лойиҳаларни бажариш учун тайёрлашади ва корхоналарга
уларни ресурслар билан таъминлаш учун хизмат қилади. Шу мақсадда трестлар таркибида қурилиш машиналар парклари, автотранспорт хўжаликлари, саноат ва ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этилади.
Қурилиш корхоналари ҳам, трестлар ҳам ваколатлари доирасида ўз ҳисобидаги ресурслар ёки саноат маҳсулотлари бозоридаги фаолияти орқали қурилиш объектига материаллар, жиҳозлар, қурилиш машиналарини етказишни таъминлашади. Трестлар (кўп ҳолларда) ва корхоналар қурилишда ишлаб чиқариш жараёнини режалаштириш бўйича ҳужжатларни тайёрлашади. Корхоналар объектнинг қурилиши учун харажатларни бюуртмачи учун ҳисоблайди ва таҳлил қилади.
Раҳбарият тузилмасининг бундай ташкил этилиши бошқармадаги алоқаларни сезиларли равишда камайтиради, зеро бошқарув аппарати ишлаб чиқариш жараёнини барча зарурий нарсалар билан таъминлаш орқали қурилишни бевосита бошқаради ҳамда ёрдамчи пудтар ташкилотлари ва кичкик корхоналар билан шартнома муносабатларини йўлга қўяди.
5.4. Инвестицион лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотларда бошқарув аппаратининг тузилиши: Ўзбекистон амалиёти ва хориж тажрибаси
Бошқарув аппаратининг тузилиши асосан бошқарув фаолиятининг моҳияти, бошқарув объектининг мурракаблиги (лойиҳа ёки қурилиш дастури), ташкилотдаги иерархия даражаси, ходимлар малакаси ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Бошқарув аппаратининг тузилиши ИҚЛни бошқарув соф лойиҳаси шаклида лойиҳа тури ва кўпинча индвидуал характерга эга. Йирик лойиҳаларни амалга оширишда ўнлаб илмий-текшириш институтлари, лойиҳа институтлари, конструкторлик ташкилотлари, заводлар, турли вазирликларнинг қурилиш-монтаж ташкилотлари (5.5-расм) иштирок этишади. Бундай лойиҳалар юқори даражадаги компьютер техникаси ва алоқа воситалари билан таъминланган марказдан бошқарилади. Мисол тариқасида Асака шаҳрида қурилган автомобил заводининг қурилиши ёки бўлмаса, Бухородаги нефтни қайта ишлаш заводининг қурилишини келтириш мумкин.
5.5-расмда кўрсатилганидек, ўрта ва кичик ҳажмдаги инвестицион- қурилиш лойиҳаларининг аксарият қисми улар ишлаб чиқилган муассасалар– лойиҳа-қурилиш бирлашмалари ва қурилиш ташкилотлари (корхоналари) доирасида амалга оширилади. Лойиҳа-қурилиш бирлашмасининг аппаратини таъминлаш ҳам киради. Корхоналарга трест томонидан хизмат кўрсатиш қурилаётган объектларнинг кўламига ҳам боғлиқ.
Одатда юқори бўғиндан иборат бўлиб, унинг таркибига қуийдагилар киради: бошлиқ (Бош директор), бош муҳандис, ишлаб чиқариш, моддий-техник таъминот ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарлар. Ўрта бўғинга – бўлимлар, хизматлар, гуруҳлар, бюролар киради ва улар бевосита ташкилот раҳбарига ёки унинг ўринбосарларига бўйсинишади. Бошлиқ одатда бухгалтерия, кадрлар бўлими, ижтимоий тараққиёт, маъмурий-хўжалик бўлимларига ва ҳуқуқий маслаҳатчиларга бевосита раҳбарлик қилади. Бош муҳандис қуйидаги бўғинларга раҳбарлик қилади:
биринчиси - умумий лойиҳалаштириш бўлими, муҳандислик гуруҳлари, архитектура-қурилиш, муҳандислик таъминоти ва смета ҳисоботи хизматлари; иккинчиси - муҳандис-тайёрлов маркази ва унинг гуруҳлари, меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш, лойиҳа-технологик, илмий-техникавий
Do'stlaringiz bilan baham: |