5.2-расм. ИҚЛ профессионал бошқариш схемаси
дастурига киритилиши лозим. Бундай ҳолатда лойиҳа раҳбари(ЛР)нинг иши ташкилотнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан келишилган бўлиши лозим.
ИҚЛни амалга оширувчи ташкилотларда лойиҳани бошқаришнинг матрицали ташкилий шаклидан ҳам фойдаланиш мумкин(5.3-расм). Унинг моҳияти лойиҳа раҳбарияти учун ташкилотда чизиқли-функционал алоқаларни сақлаган ҳолда лойиҳага кирувчи ишларга раҳбарлик қилиш бўйича ҳокимиятга эга бўлган шахс ёки органга ажратилишидан иборат. Бундай ҳолатда функционал хизматларнинг баъзи бир ходимлари иккита бўйсунишга эга бўлишади: бўлим бошлиғи ва лойиҳа раҳбарига.
Матрицали тузилма чизиқли-функционал тузилмага хос бўлмаган яъни, ходимларнинг доимо маълум бир функционал бўлинмаларга
Раҳбар ўринбосарлари
Предметли ва функционал бўлимлар
5.3-расм. ИҚЛ бошқаришнинг матрицали ташкилий шакли схемаси
бириктирилмаган ҳолда маълум бир эгилувчанликка эришишига имкон беради. Матрицали тузилмада ходимлар лойиҳани бошқариш учун лойиҳа раҳбари қўл остида предметли ва функционал бўлимлардан делигирланишади. Янги лойиҳаларнинг пайдо бўлиши доирасида меҳнат ресурсларини ҳар бир лойиҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб мослашувчан ҳолда қайта тақсимлаш мумкин.
5.3. Бозор шароитида амал қилувчи бош пудратчи ташкилотларнинг ташкилий тузилишдаги асосий ўзгаришлар
Охирги пайтларда бош пудратчи ташкилотларнинг ташкилий тузилишида катта ўзгаришлар рўй берди. Қурилиш вазирликлари ўрнида асосиациялар, концернлар, корпорациялар ташкил этилди. Ҳудудий қурилиш бошқармалари йўқ қилинди ва уларнинг ўрнида ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташкил этилди. Шу билан бирга, марказий режалаштириш ва ва моддий-техник ресурсларни тақсимлаш тизими йўқ қилиниши сабабли бирлашмаларнинг қурилиш ташкилотларига бевосита маъмурий таъсир кўрсатиши сезиларли равишда пасайди.
Пудрат фаолияти соҳасида ўзгаришлар моҳияти аввало иқтисодий муносабатларнинг маъмурий бўйсиниш тизимининг тенг ҳуқуқли шерикликка асосланган горизонтал алоқларга алмаштиришидан иборат.
Қурилишни бошқариш тизимида трест бош акциядорлик бўғинига айланиб бормоқда. Ҳиссадорлик ташкилот турини шунингдек трест билан шартнома асосида алоқа қилувчи қурилиш ташкилотлари ҳам олди. Бош пудратчи таркибида бир босқичли бошқарув тизимига эга трестлар ва ишлаб чиқариш жараёнини мувофиқлаштирувчи трестлар вужудга келди. Ишлаб чиқариш жараёнини мувофиқлаштирувчи ташкилотларнинг вазифаси ихтисослашган ёрдамчи пудрат ташкилотлари, шунингдек кичик корхоналар, масъулияти чекланган ширкатлар ва ёпиқ турдаги ҳиссадорлик жамияти фаолиятини мувофиқлаштиришдан иборат. Трестлар бу вазифасини амалга оширишда асосан иқтисодий таъсир кўрсатиш ва молиявий воситаларни қўллайди.
МДҲ ва хорижий давлатлар тажрибаси объектларни барпо этишда энг юқори самарадорликка лойиҳа-қурилиш бирлашмалари фаолияти мисолида эришиш мумкинлигини кўрсатади. Бу тузилманинг асосий устунлиги шундаки, у бир органда, ҳам лойиҳага раҳбарлик қилиш, ҳам объектни барпо этиш ишларини бирга амалга ошириши мумкин. Ишни бундай ташкил қилиш лойиҳалаштириш ҳужжатларини тайёрлаш ва бино ва иншоотларни қуриш ишларини бир вақтнинг ўзида бажаришни назарда тутади ва бу инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини қисқартириш имконини беради. Бундан ташқари, лойиҳа-қурилиш ташкилотлари томонидан барпо этиладиган конструкцион иншоотларни тинимсиз такомиллаштириш учун шарт-шароитлар юзага келади, лойиҳа ишлари қийматини ишчи чизмалар ва сметаларни такрорий қўллаш ҳисобига камайтириш имкониятлари юзага келади.
Объект (қурилиш) бошқарувчиси бошқариш тизимида энг асосий қуйи бўғинга айланган бўлиб, у ўз хизматчилари аппаратига эга. Одатда бу – қурилиш участкаси бошлиғи ҳисобланади.
Объект бошқарувчиси аппаратининг тузилиши объект кўлами ва мураккаблиги ёки ўзаро боғлиқ объектлар гуруҳига боғлиқ (5.4-расм). Объект бошқарувчиси қурилиш доирасида бажариладиган барча ишларга бошчилик қилади. У бош ва ёрдамчи пудрат ташкилотларининг бевосита ижрочиларининг ишларини яхлит ҳолатга келтиради ва улар фаолиятини тақвимий режага мувофиқ мувофиқлаштиради, объектдаги ишларни назорат қилади ва уларнинг натижалари бўйича ҳисобот қабул қилади. Объект бошқарувчиси унга қурилиш корхонаси томонидан объектнинг шартнома баҳоси доирасида бериладиган молиявий маблағлар ва ресурсларнинг сарф қилинишига жавобгар ҳисобланади. У объектни шартнома муддати ва келишилган сифатда топширишга масъул.
Do'stlaringiz bilan baham: |