Япониянинг қурилиш фирмалари иккита йирик уюшмалар таркибига киради. Пудтратчи қурилиш фирмасининг бошқарув-ташкилий тузилмаси икки бўлинманинг мавжудлиги билан ажралиб туради: (1) йирик ва (2) майда объектларни барпо этиш бўйича. Ҳар бир фирма турли ҳажмдаги ва мустақил хўжалик фаолияти турига эга ишлаб чиқариш бирлашмаларидан иборат.
Германиянинг қурилишни бошқариш тизими номарказлаштирилган тизимдан иборат бўлиб, у ўз ичига, федерал (марказий) органлардан ташқари, ўлкалар ва маҳаллий органларни ҳам қамраб олади. Қурилиш билан шуғулланувчи федерал органлар қаторига қурилиш бўйича идоралараро қўмита, қурилиш бўйича ўлка (туманлар) қўмиталари, режалаштириш, қурилиш иши, турар-жой ва шаҳар қурилиши вазирлиги ва бошқалар киради. Германия қурилиш фирмалари ҳам турли уюшмаларга бирлашган.
5.8-расм. Германиядаги йирик фирма ёки қурилиш корпорациясининг намунавий ташкилий тузилмаси схемаси
Юқорида кўрсатиб ўтилган қурилишда бошқарувни ташкиллаштириш тизими бошқа қатор ривожланган давлатларда ҳам жорий этилган.
Қурилиш корпорациялари, концернлар ва йирик фирмалар (5.8-расм) одатда 5-8 нафар корхоналар ёки ҳудудий бўлинмаларни (улар ўз навабтида асосий ишлаб чиқариш бўлинмаси ҳисобланмиш маҳаллий идоралардан иборат) ўз ичига олади.
Қуйи бўлинмаларнинг иш кўлами кўпинча 25 млн долларни ташкил этади ва шу сабаб ҳудудий бўлинманинг иш кўлами тахминан 150 млн. долл.ни, корпорацияники эса – 750млн.-1,2 млрд. долларни ташкил этади.
5.9-расм.АҚШ қурилиш фирмалари бошқарув аппаратининг намунавий ташкилий тузилмаси
АҚШда инвестицион лойиҳаларни амалга оширувчи фирмаларни бошқариш аппаратининг ташкилий тузилмасининг кенг тарқалган варианти – 4.9-расмда келтирилган.
5.10-расмда ишлаб чиқариш бўлинмаси(пудрат қурилиш фирмасининг тузилмавий бирлиги)ни бошқариш аппаратининг тузилиши чизмаси келтирилган.
5.10-расм. АҚШ пудрат қурилиш фирмаларининг ишлаб чиқариш бўлинма (маҳаллий идора) лари ташкилий тузилмаси схемаси
Мисол тариқасида “Сэм Р.Вэллес К0,” фирмасини келтириш мумкин. Унинг таркибига 8та ҳудудий бўлинма ва 2та кичик (шўъба.) корхона киради. Кичик корхоналардан бири 3 маҳаллий идорага эга. Фирмага президент ва директорган Кенгаши раҳбарлик қилади. Шартномалар тузиш билан боғлиқ барча фаолият фирманинг бош идорасида мужассамлашган ва у ерда махсус бўлинма тузилган. Мазкур бўлинманинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- савдолар учун буюртмаларни ўрганиш ва танлаш;
- бўлғуси қурилишнинг жойлашувини,
- ишчи кучининг мавжудлигини,
- қурилиш майдонини,
- ишларнинг тахминий муддатини,
- фирманинг рақобатбардошлигини ўрганиш ҳамда бажарилаётган иш ҳажмини кўриб чиқиш.
Шартнома тузилгандан кейин ишни ташкил этиш ва бажариладиган ишнинг унумдорлиги (фойдаси) учун фирманинг маҳаллий бўлинмаси ёки идораси масъул ҳисобланади. Шу билан бирга йирик объектларни барпо этилса объект бошқарувчиси тайинланади ва у қурилиш майдонидаги барча ишларга, тегишли маълумотлар билан таъминлаш ва бошқа масалаларга масъулликни ўз зиммасига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |