4.11-расм. Япон инженер-қурилиш фирмаси бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмаси
-+ Саноат қувурларини ётқизиш, электростанцияларни, вентиляция, иситиш, сув таъминоти тизимларини қуришга ихтисослашган “Нэдкин энд К0” фирмаси мамлакат бўйлаб 13та идорага ва гуруҳлашган 5та ҳудудий бўлинмаларига эга. Маҳалий идоранинг бошқарувчиси фирманинг умумий иқтисодий ва техникавий сиёсати талабларига мувофиқ ҳудудий ишларга масъул ҳисобланади. Шартномалар, сметани тайёрлаш ва бухглатерия фаолиятига раҳбарлик қилиш марказлашган.
Японияда – расмда келтирилган қурилиш фирмаларини бошқариш тузилмаси кенг тарқалган(5.11-расм).
Хулосада шуни таъкидлаш жоизки, ИҚЛни амалга оширишда иштирок этувчи ташкилотларнинг бошқарув аппаратининг шаклланиши, ҳам Ўзбекистонда, ҳам хорижий мамлакатларда турлича ва мавжуд тажриба ва амалиётдан келиб чиқиб йўлга қўйилган.
6-БОБ. ИНВЕСТИЦИОН-ҚУРИЛИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МАРКЕТИНГНИ БОШҚАРИШ
6.1. Маркетинг ҳақида тушунча, бозорлар турлари ва маркетингни бошқариш вазифалари
Маркетинг инглиз тилидаги “market” сўзидан олинган бўлиб, бозорни англатади. Кўпинча маркетинг деганда бозорни ўрганишга, товарларни сотиш ва харид қилишга доир келишувларни тузишга қаратилган фаолият тушунилади.
Товар харид қилиш, қўллаш ва истеъмолга доир эҳтиёжни қондириш мумкин бўлган барча нарсалар бўлиши мумкин, масалан: маҳсулотлар, хом-ашё, машиналар, ускуналар, фаолият турлари, ғоялар ва бошқа.
Эҳтиёж – бу муайян ҳолатлардан келиб чиқиб ўзига хос шаклларда ифода этиладиган муҳтожлик. Муҳтожлик қандайдир ҳатти-ҳаракатда ўз ифодасини топиши мумкин, эҳтиёж эса муҳтожликни қондириш усули (қуроли) ҳисобланади.
Бозорлар турларига кўра истеъмол товарлари ва саноат товарлари бозорлари (корхоналар бозори) бўлиши мумкин. Истеъмол товарлари бозори – мавжуд ва эҳтимолли харидорлар ҳамда уларнинг муҳтожлиги ва эҳтиёжини қондириш йиғиндисидир. Саноат товарлари (корхоналар) бозори – бу бошқа товар ва хизмат турларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар ва хизматларни харид қилувчи ташкилотларнинг йиғиндисидир.
Давлат корхоналари бозорлари корхоналар бозорларининг бир тури ҳисобланади. Саноат товарлари бозорларига сармоялар, меҳнат ва инвестицион товарлар бозорларидан ташкил топган инвестицион бозорлар киради. Инвестицион бозорни ташкил этувчи мазкур учта таркибий элементларнинг барчаси бир яхлитлик сифатида амал қилади ҳамда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларидаги асосий фондларни ташкил этиш мобайнида инвестицион жараённи таъминлайди. Шундай қилиб, инвестицион бозор соҳасида ва бевосита инвестицион қурилиш лойиҳаларини бажаришнинг ишлаб чиқариш жараёнида капиталларнинг асосий фондларга ўтишига қадар бўлган ҳаракатланиши рўй беради. Бу ҳаракатни йўлга қўйишда лойиҳалар ва қурилиш-монтаж ишларининг сармоядорлари, буюртмачилари ва ижрочилари, материаллар, конструкциялар ва технологик ускуналарни етиштириб берувчилар, шунингдек тайёр қурилиш объектларини ишлаб чиқарувчилар иштирок этишади. Инвестицион бозор ва ишлаб чиқариш жараёнида юқорида зикр этилган субъектлар ўртасида мураккаб иқтисодий муносабатлар амалга оширилади.
Иқтисодий муносабатларнинг мураккаблиги сармоя қўйиш турларининг, инвестицион маҳсулот турларининг кўплиги, инвестицион фаолиятда кўплаб иштирокчиларнинг қатнашишига боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |