Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

Ғуслнинг суннатлари
а) ғуслни «Бисмиллаҳ...» билан бошлаш;
б) ғуслга ният қилиш;
، ِثَد َحْلِل اًعِفاَر ،ِةَباَنَجْلا َنِم ًل ْسُغ َلِسَتْغَأ ْنَأ ُتْيَوَنن
.ُرَنبْكَأ ُللها ،ىَلاَعَن� ِللها َنِم اًبُّرَقَن�َو ،ِنَدَبْلِل ًةَراَهَطَو ،ِة َل َّصلِل ًةَحاَبِتْساَو 
Маъноси: Нопокликни кетказиш, намоз дуруст бўлиши учун 
баданни поклаш ва Аллоҳга яқин бўлиш учун жанобатдан ғусл 
қилишга ният қилдим.
в) икки қўлини бўғими билан қўшиб ювиш;
г) олатни (жинсий аъзони) ювиш;
д) бадандаги нажасни ювиб кетказиш;
е) таҳорат олиш (оёқлар кейин ювилади);
ж) баданнинг ҳамма ерига етказиб уч бора сув қуйиш;
з) сув қуйишни бошдан бошлаш, аввал ўнг, сўнгра чап елкага 
сув қуйиш;
и) оёқларни сув тўпланган жойдан ташқарида алоҳида ювиш;
к) сочи ўрилган аёл бошининг ўзини (соч тагини) ювиши ки-
фоя, лекин сочи ёзиқ бўлса, унинг ҳаммасини ювади.
қандай ҳолларда ғусл қилинади?
а) жинсий аъзодан шиддат ва лаззат билан маний (уруғлик 
суви) отилиб тушса;
б) бир авратнинг боши иккинчи авратга кирса, яъни жинсий 
алоқа қилинса (бунда ҳар икки томонга ҳам ғусл лозим бўлади);
в) уйқудан уйғонган киши булғаниб, ўз кийимида маний ёки 
мазий кўрганида (булғанганини билмаса ҳам);
г) аёлларда ҳайз тўхташи билан;
д) нифос (туққандан кейинги қон) тўхташи билан.


36
Ғусл қилиш суннат бўлган ўринлар
а) жума намози учун ғусл қилиш суннат;
б) Рамазон ва Қурбон ҳайитлари намози учун ғусл қилиш 
суннат;
в) ҳаж ва умра учун эҳромга кириш ниятида ғусл қилиш 
суннат;
г) Ҳаж пайтида Арафотда туриш учун ғусл қилиш суннатдир.
ТАЯММУМ
Таҳорат ёки ғусл қилишда узрли бўлган (масалан, жароҳат 
ва касаллик туфайли) ёки сув топа олмаган кишилар учун пок ер 
жинси билан таяммум қилиш таҳорат ва ғусл ўрнига ўтади (ер 
жинсига тоза тупроқ, тош, қум, чанг-ғубор каби ўтда ёнмайдиган 
нарсалар киради).
Таяммум қуйидаги ҳолатларда қилинади:
– сув бор жойдан тўрт минг қадам узоқда бўлинса;
– сув зарар қиладиган бемор кишига;
– сув олдига боришда бирон хавф-хатар (душман, ваҳший 
ҳайвон кабилар) бўлса;
– сув ёки ҳавонинг совуқлиги саломатликка хавф солса;
– ўзидаги сувда таҳорат олса, ташналикка учрайдиган бўлса;
– таҳорат қиладиган бўлса, ийд ва жаноза намозларига етол-
май қолишдан қўрқилганида.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish