Нажосатни тозалашнинг йўл-йўриғи
1. Нажосат теккан кийимнинг камида бир марта ювиш билан,
кўринадиган нажосат бўлса, айни ўзини кетказиш билан тозала-
нилади. Бу оқар сув ёки устидан сув қуйиш билан бўлиши керак.
Аммо нажосатли кийим бирор идишга солиб ювилса, уни идиш-
дан олиб, уч марта устидан сув қуйиб, ҳар сув қуйгандан сўнг
яхшилаб сиқиш билан тозаланади. Агар кийимдаги нажосат пе-
шобга ўхшаш кўринмайдиган бўлса, юваётган одам тоза бўлди,
деб қаноат ҳосил қилгунича ювилади.
2. Ердаги нажосатнинг устидан уч мартагача тоза сув қуйилади
ва ҳар сафар бир парча тоза латта билан артиб ташланади. Агар
нажосатли ерга кўп сув қуйилса-да, нажосатнинг асари қолмаса, у
ер ҳам намоз ўқиш учун пок бўлади. Булар қаттиқ ерларда шундоқ-
дир. Аммо нажосатли ер юмшоқ, сув қуйганда шимиб кетадиган
бўлса, ундаги нажосатнинг асарини кетказиш билан тозаланилади.
Ернинг ўзи қуриши билан ҳам пок бўлади. Уни сув билан тозалаш
шарт эмас. У ерда намоз ўқиш жоиз. Лекин таяммум учун пок бўл-
30
майди. Чунки бу ер ўзи пок бўлса-да, бошқани поклай олмайди.
Таҳоратда ўзи пок ва бошқани ҳам покловчи сув шарт қилинганга
ўхшаш, таяммумда ҳам пок тупроқ шарт қилинган.
3. Бадандаги нажосат қонга ўхшаш кўринадиган бўлса, уни
айни ўзини кетказиш билан, пешобга ўхшаш кўринмайдиган бўл-
са, ювгувчи гумонининг ғолиби билан тозаланади. Кўпинча уч
марта ювиш билан тоза бўлди, деган гумон ғолиб бўлади.
4. Нажосат бўлган нарса куйдирилиб, кулга айланса, унинг
кули тоза бўлади.
5. Ёғ каби суюқ нарсалар устидан уч марта сув қуйиб, ўша
сувни чиқариб юбориш билан покланади. Ёки ости тешик бир
идишга ўша ёғни солиб, устидан сув қуйилади. Шунда ёғ ҳара-
катланиб, сувнинг устига чиқади. Кейин сув чиқиб кетиши учун
идишнинг ости очиб қўйилади. Шу тариқа ушбу амал уч марта
бажарилади. Агар ўша ёғ суюқ бўлса, шундай қилинади. Аммо
қаттиқ бўлса, нажосат теккан жойи кесиб ташланади.
Нажосат теккан нарсани ювиб, сиқишнинг иложи бўлмаса,
мисол учун, бир пиёлага ёки косага нажосат теккан бўлса, уни уч
марта ювилиб, ҳар гал унда бир томчи ҳам сув қолмагунича бир
жойга қўйилади, лекин ювиб, сувини бирор нарса билан артиб
олиш тўғри бўлмайди. Шу ўринда дарз кетган идишларни ишла-
тиш макруҳлигини ҳам айтиб ўтиш лозимки, агар уларга нажосат
тегса, ўша нажосат дарз орасига кириб кетганлиги учун тозалаб
бўлмайди. Пичоқ, қилич ва шунга ўхшаш нарсаларга нажосат
тегса, у ишқалаш билан пок бўлади. Гилам, палосга ўхшаган нар-
саларнинг устидан бир кеча ва кундуз сув оқизиб қўйилса, пок
бўлади.
6. Нажосат тушган ҳовузни бир томонидан тоза сувни оқизиб,
иккинчи томонидан чиқариб юбориш билан покланади. Катта
идишлар ҳам бир томонидан сув қуйиб, иккинчи томонидан оқи-
зиб юбориш ила покланади. Қудуқ, кўл ва ҳаммомнинг ҳам суви
бир томонидан тоза сув киргизиб, иккинчи томонидан чиқариб
юборилса, тозаланади. Худди шу сингари нажосат бўлган ёғ бир
томонидан ўз жинсидаги тоза ёғни оқизиб, иккинчи томонидан
чиқариб юборилса, тоза бўлади.
7. Оёқ кийимига теккан қуюқ нажосат қуруқ бўлса, уни иш-
қалаб, аслини кетказиш билан покланади. Аммо пешобга ўхшаш
31
суюқ нажосат теккан бўлса-ю, агар қуриб қолган бўлса ҳам, фақат
ювиш билан покланади.
8. Кийимда одамнинг қуриган манийси бўлса, ишқалаб, ас-
лини кетказиш билан покланади. Агар асли кетса-ю, унинг изи
қолса, зарари йўқ. Аммо ҳўл бўлса, уни фақат ювиш билан тоза-
лаш вожиб. Қуриган нажосатни ювиш ёки ишқалаш билан аслини
кетказиб тозаланади. Уни кесак, қоғоз билан тозалаб бўлмайди.
Чунки кесак ва шу кабилар қуриган нажосатни ўрнидан кўчириб
ололмайди.
9. Ўлимтик ҳайвонларнинг териси ошлаш билан пок бўлади.
Чўчқа ва инсоннинг териси ошланса ҳам пок бўлмайди. Чунки ин-
соннинг асли мукаррамдир, чўчқанинг асли, яъни ўзи нажасдир.
10. Ўзи нажосат бўлса-ю, бошқа салоҳиятли нарсага айланса
ҳам, пок бўлади. Мисол учун, маст қилувчи ичимликлар сиркага,
кийикнинг қони мушкка айланса.
Нажосатдан покланишда ният шарт қилинмайди, балки уни
покловчи нарса шарт қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |