Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

Таҳоратнинг фарзлари
а) таҳорат қилувчи юзини бошнинг соч чиққан жойидан ияк 
ости билан икки қулоғи юмшоғигача ювиши;
б) икки қўлни тирсак чиғаноғи билан қўшиб ювиши;
в) бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиши (яъни ҳўл қўл би-
лан сийпалаш);
г) икки оёғини ошиқлари билан қўшиб ювиши;
д) соқоли қалин бўлиб, остига сув етиши қийин бўлса, унинг 
устидан масҳ тортиши.
Таҳоратнинг суннатлари
а) таҳоратни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» билан бошлаш;


33
б) икки қўлни ошиқлари билан қўшиб уч марта ювиш;
в) оғизни уч марта чайиш;
г) бурунга уч марта сув тортиб чайиш;
д) соқол орасига ҳилол қилиш (яъни тўрт бармоқни ҳўллаб, 
соқол остидан унинг орасига киритиш);
е) бармоқларга ҳилол қилиш (яъни қўл бармоқлари устидан 
бир-бирига киритиш ва оёқ панжалари остки томонидан қўл жин-
жалоғини киритиш);
ё) аъзоларни уч мартадан ювиш;
ж) бошнинг ҳаммасига бир марта масҳ тортиш;
з) қулоқ ичи ва устига масҳ қилиш;
и) таҳорат учун ният қилиш;
к) таҳоратнинг Қуръонда белгиланган тартибига риоя этиш;
л) пайдар-пай (яъни аъзоларни кетма-кет улаб) ювиш;
Таҳоратнинг мустаҳаблари
– таҳоратни ўнг аъзолардан бошлаш;
– бўйинга масҳ тортиш.
ТАҲОрАТ ОЛИШ ТАрТИБИ
1. Таҳорат олишга ният қилиниб, сўнг «Аъуузу биллаҳи минаш-
шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳмаанир роҳийм», дейилади.
2. Қўллар ишиғигача уч марта ювилади.
3. Ўнг қўлда сув олиб, оғиз уч марта ғарғара қилиб чайилади 
ва мисвок (ёки тиш чўтка) билан оғиз-тишлар тозаланади.
4. Бурунга ўнг қўл билан уч марта сув тортилиб, чап қўл би-
лан қоқиб тозаланади.
5. Юз уч марта (икки қулоқ ораси ҳамда пешонадан ияк ости 
билан) ювилади.
6. Аввал ўнг қўл, сўнгра чап қўл тирсаклари билан қўшиб иш-
қаб ювилади.
7. Ҳовучга сув олиб тўкиб ташлаб, ҳўли билан бошнинг ҳам-
ма қисмига масҳ тортилади.
8. Кўрсаткич бармоқ билан қулоқларнинг ичи, бош бармоқлар 
билан эса қулоқ орқаси масҳ қилинади.
9. Иккала кафтнинг орқасидаги намлик билан бўйин масҳ қи-
линади. Бунда қўлни янгидан намлаш мустаҳабдир.


34
10. Чап қўл билан аввал ўнг оёқни ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб, 
бармоқлар ораси уч марта ишқалаб ювилади.
11. Чап оёқ ҳам ошиқ (тўпиқ) билан қўшиб, бармоқлар ораси 
уч марта ишқалаб ювилади.
Аёлларда тирноқларга сурилган лак, теридаги ҳар хил бўёқ-
лар кетказилмасдан олинган таҳорат дуруст ҳисобланмайди.
Таҳорат олаётганда гапирмаслик, эҳтиёждан ортиқ сув иш-
латмаслик, уст-бошга сув сачратмаслик керак.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish