Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet50/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Қовунчи маданияти Бурғулук маданияти асосида Тошкент воҳасига кириб келган сарматлар, хунлар ва бошқа кўчманчи халқларнинг этник маданияти асосида ривожланган. Тошкент воҳаси Қовунчи маданияти ривожланишининг маркази бўлган. Бу маданият Тошкент воҳаси, Сирдарёнинг ўрта оқими, Фарғонанинг шимоли-ғарбий қисмларига тарқалган. Мил.авв.II аср-мил. VI асрларга оиддир. Шоштепани ўрганиш жараёнида Қовунчи маданиятининг ривожланиш босқичлари аниқланган:
Қовунчи I- мил авв. II-I асрлар;
Қовунчи II нинг икки босқичи аниқланган: 1 –босқич милодий II-III асрлар, 2-босқич милодий IV-VI асрлар ҳисобланади.

Қовунчи маданиятига оид сопол идишлар.
Қовунчи маданияти излари дастлаб Қовунчитепа ёдгорлигидан топилгани учун шундай ном берилган. Қовунчи I маданиятидан кўзача, товоқ, қизғиш ва қўнғир ранг берилган сопол идишлар топилган. Қовунчи IIга оид ёдгорликлардан қулоқли хурмачалар, дастаси ҳайвон шаклида ишланган турли идишлар топилган. Умуман Қовунчи маданиятида ўзига хос идиш қопқоқлари, кўралар, икки бошли қўчқор ёки шохли ҳўкиз боши шаклидаги идишлар бўлган. Бу идишга тутатқи солинган ва қурбонлик қилинадиган идиш сифатида фойдаланишган. Қовунчи маданияти аҳолиси деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Улар деҳқончилик маъбудаларига, олов ва аждодлар руҳига сиғинишган. Мил. VI асрга келиб, ўзига хос хусусиятларини йўқотиб, маҳаллий аҳоли билан аралашиб кетган.
Қадимги Фарғонанинг пойтахт шаҳри ёзма манбаларда Гуйшуан, Эрши деб ёзиб қолдирилган. Лекин унинг қаерда жойлашганлиги масаласи мунозарали бўлган. Бугунги кунда Тўрақўрғон ва Жомашуй орқали ўтган Наманган – Фарғона йўлининг бўйида Эски Ахси (Ахсикент) Фарғонанинг пойтахти эканлиги аниқланган.
Ахсикентнинг энг пастки маданий қатлами мил.авв. III –II асрларга оид. Қалъа пахса ва хом ғиштдан қурилган мустаҳкам мудофаа деворига эга бўлган. Девор баландлиги 20 метрга яқин бўлиб, қалинлиги 10 метр бўлган, 5 та дарвозаси бўлиб, унинг атрофи чуқур хандаклар билан ўралган.
Шаҳристон 35 га майдонни эгаллаган. Ҳозирда унинг 25 га худуди сақланиб қолган. Шаҳристон икки қисм- ички ва ташқи қисмдан иборат бўлган. Ички шахаристондан 2 та минора, ташқи шаҳристон деворидан 20 га яқин минора қолдиқлари топилган. Милоднинг V-VII асрларида шаҳарда аҳоли уйлар 5-6 хонали қилиб қурилган. Хона деворлари сувалган ва турли ранглар берилган. Ҳар хонадонда алоҳида ётоқхона, омборхона, ошхона, тоза сув қудуғи бўлган. Ётоқхоналарда девор бўйлаб кенг супа, ерда эса сандалга ўхшаган иситиш ўчоғи бўлган.
VII-IX асрнинг бошларидаги араб йилномаларида Ахсикент “Фраганик” деб берилади. IX-X асрлар шахарнинг энг ривожланган даври бўлган. Бу даврларда Ахсикентда зарб қилинган мис тангаларнинг бутун Сомонийлар давлати худудига тарқалган. IX аср ўрталаридан Ахсикент шаҳристонининг деворлари мудофаа ҳолатини йўқота бошлайди, чунки марказлашган давлат шароитида деворга эҳтиёж бўлмаган.
Шахарга 14-15 км масофадан, яъни Косонсойдан сув келтирилган. Бош водопровод қолдиқлари 1960 йилларда топилган. Ички шаҳристоннинг икки жойидан ер ости водопроводи очилган. Улар Х асрда бунёд этилган. Уни қуришда дастлаб, қурувчилар ер ости туннели қазиган, кейин унинг ичида пишиқ ғиштдан ярим гумбазсимон иншоот қуриб, унинг тубига катта диаметрли сопол қувурлар ётқизганлар. Сопол қувур парчалари шаҳристон ва работнинг ҳамма жойидан топилган. У аҳолига 200 йилдан зиёд хизмат қилган.
Аркнинг шарқий томонидан X-XII асрларга оид жоме масжиди топилган. У тўртбурчак шаклда бўлиб, унинг ички қисмида айвон бўлган. Ҳовлисида ҳовуз бўлиб, ҳовуз қирғоқлари ва масжид ҳовлиси пишиқ ғиштлар ётқизилган.
Ташқи шаҳристондан XI-XII асрларга оид савдо дўконлари, ҳунармандчилик устахоналари, ахолининг турар жойлари ўрганилган. Ахсикент усталари пўлатнинг эгилувчанлигини ошириш усулларини яхши билишган, лекин уни қаттиқ сир сақлаганлар. У ерда ясалган қиличлар машҳур бўлган. Ахсикентдан топилган сирланган сопол идишлар алоҳида диққатга сазовордир. Уларнинг баъзиларида куфий ёзувидаги битиклар бор, баъзиларида афсонавий ва йиртқич ҳайвонлар, хонаки қушларнинг расмлари тасвирланган. Ахсикент ҳунармандлари бу даврда сирли сопол идишларни безаш ва сирлашда ўзига хос мактаб яратганлар. Унинг намуналари бугунги кунда Париждаги Лувр музейида сақланмоқда.
Шахар работи 350 гадан зиёд бўлган. У ерда тадқиқотлар натижасида бойларнинг уйлари, боғлар, ҳунармандлар маҳалласи ва ҳаммом топилган. ХIIIасрнинг 20 – йилларида Ахсикент муғуллар томонилдан вайрон этилади. Шахар харобага айлантирилади. Усталари қул қилиб Мўғулистонга олиб кетилади. Орадан маълум вақт ўтгач, Эски Ахси ёдгорлигидан 5-6 км шимоли-ғарбда, ҳозирги Яккайигит қишлоғи ўрнида янги шахар Янги Ахсига асос солинади.
Мил.авв.IY асрдан қадимги Хоразмда марказлашган давлат тизимининг мустаҳкамланиши жамиятнинг ижтимоий–иқтисодий ва маданий ривожланишига имкон берган. Шаҳар қурилиши, меъморчилик ва ҳунармандчилик соҳалари юксак даражада ривожланган. Абу Райҳон Беруний маълумотига кўра, бу даврда 300 дан зиёд шаҳарлар қурилган. Уларнинг ҳаробалари бугунги кунгача сақланиб қолган.
Ўзининг қурилиш услуби жиҳатидан Қўйқирилган қальа (мил.авв. IY–III асрлар) алоҳида ажралиб туради. Қальа айлана шаклда қурилган. Унинг марказий қисмида арк жойлашган. Аркнинг атрофи 2 қатор мудофаа девори билан ҳимояланган. Ташқи мудофаа деворда ҳар 18–26 метрдан буржлар жойлашган. Бу девор хом ғишт ва пахсадан қурилган бўлиб, қалинлиги 1 метр, баландлиги 7 метр бўлган. Бу қальа ибодатхона вазифасини ўташи билан бирга расадхона сифатида ҳам фойдаланилган. Бу ердан орамий хатига асосланган қадимги Хоразм ёзуви топилган. Ёзув қисқагина бўлиб, у хумнинг тепа қисмига “аспабарак”, яъни “отда кетаётган”, ёки “от миниб турган” маънони англатади.
Тупроққалъа ҳам ўзига хос қурилиш услубига эга. У тўғри тўртбурчак шаклида қурилган бўлиб, қудратли мудофаа деворига эга. Девор бурчакларида буржлар бор. У 17,5 гектар майдонни (500 х 350) эгаллайди.
Мазкур ёдгорлик ХХ асрнинг 40 – 50 йилларда С.П.Толстов бошчилигидаги Хоразм археологик экспедицияси томонидан ўрганилган. Шаҳар марказидан катта кўча ўтган бўлиб у шаҳарни икки қисмга бўлиб турибди. Марказий майдонда қаср ва ибодатхоналар жойлашган. Ушбу ёдгорликдаги деворлар расм ва ҳайкалтарошлик намуналари билан безатилган. 138 та ҳайкаллар, сарой аъёнлари, жангчилар, оҳулар, созанда аёллар тасвирланган расмлар топилган.
1948-1949 йилларда тери ва ёғочга ёзилган 140 та ҳужжат чиқиб, улардан 26 таси яхши сақланган. Хоразм ҳудудидан 60 га яқин Кушон тангалари топилиб, улар Кадфиз II, Канишка, Хувишка, Васудевалар даврида зарб қилинган.
Қадимги даврда Хоразм ҳайкалтарошлик мактабида минтақа аҳолисининг типи аниқ маҳорат билан акс эттирилган. Ҳайкалларда маҳаллий аҳолининг кийим –кечаги ва турмуш тарзи ҳам аниқ ифода этилган. Хайкаллари асосан Қўйқирилган қалъа, Оқ қалъа, Тупроқ қалъаладан топилган.
Тупроққалъанинг деярли барча заллари ҳайкаллар билан безатилган. Масалан, саройнинг “подшолар зали” деб номланган залининг деворлари узун яхтак, шаровар кийган эркаклар ва бурмали кўйлакдаги аёлларнинг ҳайкаллари билан безатилган. “Ҳарбийлар зали”нинг марказида йирик ҳайкал ва унинг икки томонида ўзига хос бош кийимдаги қуролли ҳарбийлар ҳайкаллари ўрнатилган. Бошқа бир залда чордана қилиб ўтирган подшоҳни парвоздаги худолар томонидан ғалаба билан табриклаш лаҳзалари тасвирланган. Саройнинг яна бир зали майхўрлик базми ва унда рақсга тушаётган раққоса ва масҳарабозларнинг бўрттириб ишланган ҳайкаллари билан безатилган. “Оҳулар зали”да эса, оҳулар кетидан елдек учиб бораётган отлиқ овчиларнинг тасвирлари деворга бўриттириб ишланган. Илгариги адабиётларда Тупроққаъа Қадимги Хоразмнинг пойтахти сифатида эътироф қилиб келинар эди, лекин кейинги даврларда олиб борилган тадқиқотлар туфайли унинг мамлакатнинг диний маросимлари ўтказиладиган сулолавий маркази эканлиги ўз исботини топди. Қадимги Хоразм пойтахтининг излари эса, Оқшахонқалъадан топилди.
Оқшахонқалъа Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани худудида, Султонвайс тоғ тизмаларидан 15 км жанубда жойлашган. Дастлаб 1956 йилда Б.В.Андрианов томонидан ўрганилган. 1982-85 йилларда олиб борилган археологик изланишлар натижасида қалъанинг асосий ҳудуди, қурилган даври аниқланди. Бу ёдгорлик қадимги Хоразм давлатининг биринчи пойтахти бўлиши мумкинлиги ҳақида илк тахминлар илгари сурилди. ЎзФА академияси Қорақалпоғистон бўлими Тарих, Археология ва Этнография институти ва Австралиянинг Сидней Университети ўртасида 19954 йилда ўзаро шартнома тузилди. Унга биноан 1995 йилдан «Қорақалпогистон-Австралия» халқаро археологик экспедицияси у ерда ўз иш бошлади ва уларнинг фаолияти бугунги кунгача давом этиб келмоқда.
Оқшахонқалъанинг умумий майдони 47га ташкил этиб, ички ва ташқи қалъадан иборат тўғри тўртбурчак шаклига эга. Ички қалъа ва ташқи қалъа ҳар бири алоҳида деворлар билан ўралган бўлиб, улар орасида дарвозалар бор. Ташқи қалъа икки қатор деворлар билан ўралган бўлиб, улар орасидан ўқчилар йўлаги мавжуд. Ташқи деворларига яқин тўпхоналар ўрнатилган. Қалъа ҳандак билан ҳам ҳимояланган.
Ички қалъа ҳимоясига ташқи қалъадан ҳам кўпроқ эътибор берилган. Унинг ҳар тарафида 10,12 та тўпхона бор. Шунингдек, мудофаа деворлари уч қават қилиб қурилган. Қалъанинг девори шинаклари ва қўшимча девор билан ўралган. Ички қалъанинг марказида сарой-ибодатхона жойлашган. У жуда баланд фундамент устига қурилган бўлиб, унга пандус орқали чиқилган. Бу бино оташкада бўлиб, у жуда олисдан ҳам кўриниб турган. Тепада оташкада жойлашган. Унда куёш худосига бағишланган мангу олов турган. Бу



Оқшахон қалъа. Тикланган.
бинонинг, яъни оташкаданинг бўлиши оташпарастликнинг давлат дини бўлганлигини тасдиқлайди. Бу иншоотни марказий ибодатхона бўлган деб ҳисоблашади. Ибодатхона атрофида икки қатор йўлаклар бор. 2005-2008 йиллардаги археологик тадқиқотлар натижасида, бу йўлаклардан ҳайвонлар, одамларнинг портретлари топилган. Тадқиқотчилар фикрича, бу портретлар хоразмшоҳларга тегишли.
Ёнбошқалъа меъморий ёдгорлиги Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл тумани ҳудудида жойлашган. Ёдгорлик тўғри тўртбурчак шаклида қурилган бўлиб, унинг майдони 4 гектарга яқин. Қалъа икки қаторли девор билан ўраб олинган. Баландлиги 10 м, қалинлиги 5м, улар ўртасидаги йўлакнинг кенглиги 2,5 м. Қалъада битта дарвоза бўлган. Унинг олд томонида тўғри тўртбурчакли бир неча айланали мураккаб иншоот қурилган. Дарвоза олдида бир неча айланма йўлакдан иборат қилиб қурилиши душманга қалъа ичкарисига тўғри кириб боришига имкон бермаган. Айланма йўлакка кирган душман девор устида турган ўқчилар зарбасига дуч келган. Бундай дарвозаолди мураккаб мудофаа иншооти қадимги Хоразм шаҳарларининг барчаси қурилган.
Шаҳар иккита маҳаллага бўлинган жойлашган. С.П.Толстов фикрича, қалъада мингга яқин аҳоли истеъқомат қилган. Қалъа деворларида буржлар йўқ, лекин мудофаа учун кўп сонли. Шаҳар марказида ибодатхона шинаклар қўйилган. Шинакларнинг қалъани мудофаа қилишда ва душманга зарба беришда аҳамияти катта бўлган. Ёнбошқаъада шинаклар найзага ўхшаш учли бўлиб, икки қатор қилиб қурилган. Бу қалъа Хоразм давлатининг шарқий томонидаги ҳарбий чегара шаҳарлардан бири бўлган.
Мил.авв. II асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиёнинг шимоли–шарқидан кўчманчи юечжи (тоҳар) қабилаларининг кириб келиши ва бу жойлардан ўрнашиши натижасида янги маданий ўзгаришлар бошланди. Улар ташкил қилган улкан Кушонлар давлати Бақтрия ҳудудидан то Ганга дарёлари ҳудудигача етиб борган. Қадимги Фарғона ҳудудида Даван давлати, Хоразм ва Суғд ҳудудлари Қанғ давлати таркибида бўлган. Қанғ давлатига саклар асос солган. Мил.ав ІІ-мил. І асрларда Қанғ давлати янада ривожланди ва Хоразм ерлари ҳам шу давлат таркибига кирган. Қанғ давлати ташкил топганда унинг марказий Чоч бўлиб, бу ерда пойтахт шаҳар Қанқа (Кангдиз) жойлашган эди. Кадимги Чоч ҳудудида антик даврга мансуб 97 та ёдгорлик топилган бўлиб, шулардан 23 таси шаҳар ҳаробасидир.
Қанқа Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида Оҳангарон дарё ҳудудида жойлашган. Ёдгорлик мил.авв. III- мил. XII асрларга оид. Қанқа хитой ёзма манбаларида Битян, ўрта асрларда Ҳарашкент номи билан аталган. Ёдгорлик дастлаб 1898 йилда Туркистон археология ҳаваскорлар тўгараги аъзолари томонидан топилган. ХХ асрнинг 60-70 йиллларида Ўзбекистон республикаси ФА
Археология институти томонидан тадқиқот иши олиб борилди. Қанқа тўғри тўртбурчак шаклида қурилиб, умумий майдони 200 га. Бир неча қатор мудофаа девори ва хандаклар билан ўралган. Шаҳар арк, учта шаҳристон ва работдан иборат. У ердан кумуш ва мис тангалар, олтин ва қимматбаҳо тошлардан ишланган тақинчоқлар, сопол ҳайкалчалар, остодон, меҳнат қуроллари ва деворий суратлар топилган. Мил. XII асрда Оҳангарон дарёси ўзанининг ўзгариши туфайли сувсиз қолиб ҳаробага айланган.
Қадимги давр меъморий обидаларида тасвирий санъат кенг қўлланилган. Масалан, Далварзинтепа ибодатхонасининг Бақтрия худоларига бағишланган деворий суръатлари, Фаёзтепа ва Қоратепа Будда ибодатхоналаридаги деворий суратлар, Тупроққалъа ва Ерқўрғон деворий расмлари бунга мисол бўла олади. Лекин тасвирий санъат монументал санъатнинг устивор йўналиши ҳисобланмаган, у ҳайкалтарошлик билан боғлиқ ҳолда ривожланган. Ҳайкалтарошликнинг асл намуналари Шимолий Тоҳаристон ва Хоразм маданиятида ўзининг ёрқин ифодасини топган.

Бактрия жангчисининг боши.
Бўялган лой, Холчаён

Б ақтрия–Тоҳаристонда энг қадимги ҳайкаллар композицияси Холчаён саройидан топилган. Холчаён Сурхондарё


вилояти Денов туманида жойлашган. У икки қисмдан иборат. Археологик тадқиқотлар Қорабоғтепа ва Ханақотепада олиб борилди. Бу ердан 9 хонали хоким саройи топилди. У асосан хом ғиштдан қурилган. Мазкур саройнинг тўрт устунли айвони ва катта зали тасвирий санъат ва ҳайкалтарошлик намуналари билан безатилган.
Ҳайкалларнинг асосий қисми кушон подшолари (Герай)га бағишланган, улар таркибида юечжилар бирга бошқа этнос вакиллари бохтарийлар ҳам бор. Халчаён ҳайкаллари сарой деворининг уч томонини эгаллаган. Унда аъёнлар ва кураш саҳнаси, театрлашган мавзу, яъни оғир
гулчамбарларни кўтариб турган болалар ҳайкаллари, актёр бюстлари, музика асбобларини тутган аёл ҳайкаллари ва бошқалар. Композиция марказида подшолик хомийси –– Афина, Геракл, Ника (Юнон худолари)нинг сиймолари тасвирланган.
Айритом Термиздан 18 км шаркда Амударё сохилида жойлашган. 1932 йилда бу ерда топилган тош расмларни М.Е.Массон ўрганган. 1933 йилда махсус экпедиция уюштирилди. Айритом - ибодатхона ҳаробаси бўлиб, бу ерда асосан охактошдан ясалган ҳайкаллар топилди. Ҳайкалларда соз чалаётган аёллар тасвирланган, будда динига оид ҳайкаллар ҳам топилган. ХХ асрнинг 60-70 йилларида Ўзбекистон Санъатшунослик экспедицияси тадқиқот ишларини давом эттирдилар. Натижада форт, буддизм дини комплекси, қабр ва бактрия ёзуви бўлган
ҳайка ллар гуруҳи топилган.

Будда хайкали


Б ақтрияда буддизм давлат дини даражасига кўтарилгач, Будда ҳайкалтарошлик санъати маънавий ҳаётнинг мазмунига айланди. Буларни Далварзинтепа, Фаёзтепа, Айртом, Қоратепа ва бошқа ёдгорликларда кўришимиз мумкин. Бақтрия–Тоҳаристонда буддизмни қабул қилган маҳаллий усталарнинг

профессионал мактаби шаклланади


Шимолий Бактриянинг энг катта ибодатхонаси Термиз яқинидаги Қоратепа ёдгорлиги ҳисобланади. Ёдгорлик дастлаб Б.Я.Ставиский томонидан ўрганилган. Бугунги кунда бу ерда турли соҳа мутахасислари, япон олимлари тадқиқоти ишларини олиб боришмоқда. Бу ерда саккиздан ортиқ иншоотлар мажмуаси очиб ўрганилган. Ҳар бир бундай иншоот йўлак – айвонлар ўраб турган тўғри тўртбурчакли катта ҳовли ва ер остига қурилган иншоотлардан иборат. Хоналардан Будда ҳайкали, буддизмга хос иншоот-ступалар топилган.
Барча ступалар бир хил қурилган. Уларнинг асоси тўртбурчак бўлиб, унинг устига цилиндирсимон иншоот қурилган, унинг усти гумбазсимон тарзда бўлган. Устига ёғоч ёки тошдан ясалган лангар ўрнатилган. Лангарда тошдан ясалган бир неча соябон бўлган. Соябонлар муқаддас дарахт рамзи бўлиб, буддистлар уни чатра деб аташади. Шу дарахт сояси остида Будда ўзининг ғояларини ишлаб чиққан. Ер остига қурилган иншоот билан ер устига қурилган иншоот бир бири билан боғлиқ бўлган. Улар зиналар орқали бирлаштирилган. Коратепа ибодатхонасининг деворларига диний мазмундаги расмлар ва ибодатхонани қурилишда ҳомийлик қилган инсонларнинг расмлари солинган. Расмлар катта маҳорат билан чизилган ва ўша замоннинг диний мафкурасини ўзида акс эттиради.
Кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида Қоратепанинг шимолий қисмидан маҳобатли ступа топилди. Унинг фақатгина тагкурсиси сақланиб қолган.

Будда ҳайкали. Оқ мармар тошдан ишланган
1968 йили юқоридаги ибодатхонадан 2-3 км шимоли-шаркда Фаёзтепа ибодатхонаси топилган, ҳозирда у тўла ўрганиб чиқилган. Фаёзтепа виҳара типидаги ибодатхона эканлиги исботланган. У уч қисмдан иборат бўлиб, ҳар бирида ҳовли бўлган, уларнинг атрофида уйлар жойлашган. Ибодатхонанинг марказий қисмида диний маросимлар
ўтказилган. Иккинчиси қисми монастир, учинчиси эса хўжалик ишларига мўлжалланган иншоотлар бўлган. Марказий қисмда яхши сақланган ступа топилган. Марказий қисмнинг айвонидан лой ва ганчдан ясалган Будда, унинг сафдошлари-бадисатваларнинг ҳайкаллари топилган. Улар қизил ранг ва тилла суви билан безатилган. Деворларга диний маросим расмлари тасвирланган бўлиб, уларда ҳаётийлик излари кўринади. Оқ мармар ва алебастрдан ишланган ҳайкаллар ҳам топилган. 1972 йилда бу ердан оқ мармартошдан ясалган муқаддас Бадхи дарахти тагида ўтирган Будда ва тик турган икки рухоний ҳайкали топилган.
Қоратепа ва Фаёзтепа расмлари Хиндистондаги ибодатхоналар қурилиши ва унинг расмларидан фарқ қилади, лекин Шарқий Туркистон ва Узоқ Шарқдаги ибодатхона ва расмларга яқин. Шунинг учун ҳам буддизм Ўрта Осиёдан мазкур
.
ҳудудларга тарқалган деган хулосага келинган. Лекин, Хитой ва Олмон олимлари Будда дини Шарққа Ўрта Осиё орқали кириб бормаган, деган фикрдалар.
1971 йилда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Далварзинтепа ёдгорлиги очилди. У маъмурий бино қолдиқлари, кулоллар яшайдиган хоналар тадқиқ этилди. Далварзинтепадан икки ярусли хумдонлар ҳам топилган. Топилган ашёлар кулолчилик юксак даражада бўлганлигини кўрсатади.
1972 йилда Далварзинтепадан 115 та олтин буюмлардан ташкил топган хазина топилган. Мил. II-III асрларга оид мазкур хазинадан сирға, билакузук, камарбанд, узук, олтин шодаси, сопол идишлар, ҳайкалчалар, тақинчоқлар, тангалар, шахмат доналари топилган.
Далварзинтепа атрофида ибодатхоналар бўлиб, уларнинг ҳаробаларидан буддизмга оид турли ҳайкаллар топилган. Далварзинтепадан анча узоқ бўлмаган жойда Кушон даврига оид қабристон очилди. Унда одам суяклари, сопол идишлар, тақинчоқлар, тангалар олинди. Унинг энг пастки қатламида мурдалар хумга кўмилган. Тозаланган суякларнинг борлиги уни зардуштийларга хос эканлигини билдиради. Бунга ўхшаш қабристонлар Тожикистондаги Тулҳар, Кўкқум, Ориқтов, Туркманистондаги Бабашов қабристонларидир. Тулҳар қабристонидаги 350 гўрдан 219 таси ўрганилган. Бу ердаги гўрлар лахад ва ёрма шаклида. Ўликларни ясатиб, бошларини шимолга қаратиб кўмганлар. Қабрларга сопол идиш, тақинчоқ, қуроллар ҳам кўйилган.

Тақинчоқ ва тўғноғич. Далварзинтепа. Мил. I аср.
1972 йилда Ангор туманидан 16 гектарни эгаллаган Зартепа шаҳар ҳаробаси топилди. Уйларнинг деворлари пахсадан қилинган. Аҳоли яшаш хоналариннг майдони 4-15 м2 ни ташкил қилади. Бу ердан ибодатхона, Будданинг олтин суви юритилган боши ва гавдаси топилган. Буддистларнинг сақланиб қолган ступасидан битта олтин пластинка кўзача ва юнон тангаларига тақлид қилиб ишланган Васудева I тангалари (улар 500 дан ортиқ танга) топилди. Шунингдек, Зартепанинг 100 метрли мудофаа девори ҳам ўрганилди. Топилган ашёлар Зартепанинг мил.ав I асрга мансуб эканлигини кўрсатади. Қадимда мазкур шаҳарнинг 4 та дарвозаси бўлган. Мудофаа деворларининг 9 метр, IV-V асрларда эса 2 метр бўлган.

Деворий сурат. Далварзинтепа.
Ўзбекистоннинг қадимги даврида амалий санъат ҳам юксак даражада ривожланади. Хусусий муҳр, тамғалар, маҳаллий ҳокимлик нишони гемма ва тангалар зарб қилина бошланди. Диний ва дунёвий ҳарактерга эга бўлган ҳар хил террокота ҳайкалчалари ҳам ишлаб чиқила бошланди. Терракота ҳайкалчаларда аёллар акс эттирилган бўлиб, улар икки хил тузилишда бўлган. 1)Тик турган ҳолда, ўнг қўли кўкрак остида, чап қўли қорни устида қўйилган. 2) Тик турган ҳолда бўлиб, қўлларида ойна ушлаб турган ҳолда тасвирланган. Терракота ҳайкалчаларда махаллий этник типлар ва маҳаллий уст- бошларда тасвирланган. Мил.авв. II асрлардан бошлаб, отлиқ чавондозлар тасвирланган терракота ҳайкалчалар кенг тарқалган. Булар юежилар фаолияти билан боғлиқ эди.
Бу даврда мулкий табақаланиш процесси ҳам жадал суръатлар билан кечди. Натижада илгари марказлашган шаҳар ҳокимияти нуфузи пасайиб, деҳқонзодалар таъсири ошиб борди.
Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар:

  1. Шаҳар қандай ташқи белгиларига эга?

  2. Далварзинтепа ёдгорлигидан қандай моддий манбалар топилган?

  3. Айиртом ва Фаёзтепа ёдгорликларининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

  4. Афросиёб ёдгорлигининг ўрганилиш жараёнини эсланг?

  5. Тупроққалъа ёдгорлигининг ўрганилиш ишлари қачондан бошланган?

  6. Қадимги Фарғонада қандай археологик ёдгорликлар бор?

  7. Оқшахон қалъа ёдгорлигини кимлар ўрганган?




Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish