Металларнинг хусусиятларини аниқланг.
( Чархпалак технологияси.)
№
|
Металл номи
|
Темир
|
Мис
|
Бронза
|
Олтин
|
1
|
Энеолит
|
|
|
|
|
2
|
Қаттиқ
|
|
|
|
|
3
|
Эгилувчан
|
|
|
|
|
4
|
Таркибида қалай бор
|
|
|
|
|
5
|
Совуқ холда ишлов берилган
|
|
|
|
|
6
|
1530 С да эрийди
|
|
|
|
|
7
|
1084 Сда эрийди
|
|
|
|
|
8
|
700–900 Сда эрийди
|
|
|
|
|
9
|
Рудадан олинган
|
|
|
|
|
10
|
Таркиби ўзгармайди
|
|
|
|
|
11
|
Қолипда ишланган
|
|
|
|
|
12
|
Дам бериш услуби қўлланилади
|
|
|
|
|
13
|
Қимматбахо
|
|
|
|
|
14
|
Табиатда кам учрайди
|
|
|
|
|
15
|
Табиатда кўп тарқалган
|
|
|
|
|
16
|
Мил.ав.XIY асрда кашф этилган
|
|
|
|
|
17
|
Илохийлаштирилган
|
|
|
|
|
18
|
Тангалар ишланган
|
|
|
|
|
19
|
Мил.ав.IY минг йилликда кашф этилди
|
|
|
|
|
20
|
Мил.ав.III минг йилликда кашф этилди
|
|
|
|
|
9-12 тўғри жавоб "қониқарли"
13-16 тўғри жавоб "яхши"
17-20 тўғри жавоб "аъло"
2&.Скиф ва саклар маданияти
Темир даври бошларида Орол бўйлари, Қозоғистон чўллари, Қора денгиз бўйлари, Каспий орти ва жанубий Сибирь худудлари даштларида кўчманчи чорвадор қабилалар истеъқомат қилишган. Ёзма манбаларда кўрсатилишича, булар киммерий, скиф, сак, массагет, савромат, сармат қабилалари бўлган.
Саклар.Персополь саройидаги тасвир. Сак подшоси Скухна. Персополь саройидаги тасвир.
Ёзма ва модий манбаларида уларнинг турмуш тарзи ва урф-одатлари ҳақида тўлиқ маълумот берилган. Кўчманчи қабилалардан моддий ёдгорлик сифатида мозор–қўрғонлар сақланиб қолган.
Темир давридан бошлаб, кўчманчи қабилалар орасида мулкий табақаланиш бошланган. Буни мозор-қўрғонлардаги топилмалар тасдиқлайди. Катта ҳажмдаги мозор- қўрғонлар бадавлат сардорларига тегишли бўлиб, у ердан қурол аслаха ва турли қимматбаҳо буюмлар топилган. Кичик мозор–қўрғонлар эса оддий аҳолига тегишли бўлиб, маълум миқдорда ўқлар ва зеб– зийнатлар бор, баъзиларида эса умуман ҳеч нима учрамайди.
Бугунги кунда саклар Орол бўйи, шимоли-шарқий Ўрта Осиё, Қозоғистон ва жанубий Сибирь худудларда яшаган, деган фикрлар илмий адабиётларда мавжуд. Сакларнинг турмуш тарзи, урф-одати тўғрисида маълумотлар Эрон ахомонийлари қоя тош битикларида сақланиб қолган (Бехистун ёзуви, Накши-Рустам, Персополь саройи рельефлари ва бқ.да). Қозоғистон худудида яшаган саклар кўчманчи чорвачилик билан, Сирдарё оралиғи ва жанубий Қозоғистон худудида яшаган саклар деҳқончилик билан шуғулланганлар. Мил.авв.VII-III асрларда сак қабилалари иттифоқи вужудга келган.
Сакларларнинг тилла тақинчоғи. Тилла-тепа. Бақтрия.
Кўчманчи қабилаларда ҳунармандчилик ниҳоятда кенг ривожланган. Қимматбаҳо металларга ниҳоятда моҳирона ишлов берганлар. Уларнинг бундай ишлаш услуби фанга “ҳайвоний услуб” деб киритилган. Бунга сабаб турли безак-тақинчоқлар, идишлар ва ҳарбий қуроларни ясашда ҳайвонлар тасвирини аниқ ва ўз навбатида мураккаб, нақшиндор қилиб ясашган. Сак ва скифлар яратган маданият бир бирига ўхшаш бўлсада, скифлар маданиятида юнонларнинг таъсири сезилади. Шунингдек, саклар учи узун (70см.га яқин) қалпоқ ва узун чакмон кийган. Тасвирларда у тиззадан паст қилиб акс эттирилган. Оёқ кийимлари узун кўнжли этик бўлган. Скифлар тасвирида улар учи қайилган қалпоғда, баъзан қалпоқсиз бўлиб, сочи елкага тушиб турган холда тасвирланган. Оёқ кийимлари калта кўнжли бўлиб, оёқнинг тўпиғидан бойлаб қўйилган. Кенг шаловар иштон кийганлар.
Геродот ўзининг асарида массагетлар ҳақида тўлиқ маълумот бериб, ўтган. Археологик тадқиқотлар сак ва массагетларнинг бир хил маданий жараёнда иштирок этганлиги кўрсатди. Шу сабаб, илмий адабиётларда “сак-массагетлар маданияти” термини ишлатилади.
Сак қабилаларидан Тагискен, Уйгарак, Иссиқ ва Чиликтин қўрғонлари сақланиб қолган.
Тагискен мозор–қўрғонлари Орол денгизининг шарқий қисмида жойлашган. У ердан 70дан ортиқ мозор–қўрғонлар топилган бўлиб, улардан 38 таси ўрганилган. Тадқиқотлар жараёнида уларнинг баъзилари бронза даврига, баъзилари илк темир даврига оид эканлиги аниқланди. Тегискен мозор–қўрғонлари мураккаб конструкцияли монументал иншоотлар бўлиб, йирик ҳажмдаги хом ғишт ва ёғочдан қурилган. Улар ўз шаклларига кўра ўтовга ўхшайди.
Мозор –қўрғонларнинг ҳар бири уруғ оқсоқоли ёки қабила бошлиғига тегишли бўлиб, уларнинг ичидан сопол, бронза, олтиндан ишланган буюмлар ва ҳайвон суяклари топилган. Ҳайвон суяклари қурбонликка сўйилган ҳайвон гўштининг бир қисми бўлиб, чорвадорлар одати бўйича уни мархум билан бирга қўйишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |