Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet60/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Сардобалар бу давр учун муҳим меъморий обидалардан бири бўлган. У шаҳарлар оралиғида жойлашган карвон саройлар – работлар яқинида қурилган. Кўпинча сардоба шу ердаги ягона сув манбаи бўлган. Бу иншоотлар сув йиғгич бўлиб, унга қор, ёмғир баъзан қудуқ сувлари махсус иншоотлар орқали тўпланиб йўловчилар учун узоқ муддатга сақлашга мўлжалланган. Улар гумбазли айланасимон ҳовузлар тарзида қурилган. У ердан сув сизиб кетмаслиги учун ғиштлар махсус қоришма – қир билан терилган ва пардозланган. Қир – оҳақ, қамиш кули ва қипиғидан тайёрланган махсус сув ўтказмайдиган қоришма. Сардобаларнинг кўпчилик қисми бизнинг давримизгача сақланиб қолган.
Мовароуннаҳр шаҳарлари ҳаётидаги иқтисодий ва сиёсий тангликлар қорахонийлар давлатида юз берган сиёсий тарқоқликлар билан боғлиқ бўлган. Мўғуллар истилоси Мовароуннаҳр шаҳарлари ҳаётида ёмон из қолдирди. Кўпчилик шаҳарларнинг

Сардоба.XI аср. Кармана қишлоғи.


майдони қишлоқлар даражасига тушиб қолди, баъзилари мутлақо хувиллаб қолди. Мовароуннаҳр тарихида XIII асрнинг 20-йилларидан инқироз даври бошланди. XIV асрнинг 20-30 йилларида ҳам мўғуллар томонидан амалга оширилган вайронагарчилик ҳали тугатилмаган, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва савдо-сотиқ ўзининг XIII аср бошларидаги даражасига кўтарила олмаганди. Фақат тарих саҳнасига Амир Темур кўтарилгач, XIV асрнинг 70- йилларидан Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ва сиёсий, ҳамда маданий ҳаётида жадал ривожланиш бошланди. Темур истилолари билан боғлиқ ҳолда Мовароуннаҳр шаҳар ҳаётида, марказлашган давлат шароитида иқтисодий хўжаликнинг барча тармоқларида, маданий ҳаётнинг барча жабҳаларида гуллаш даври бошланди. Янгидан-янги шаҳарлар қад кўтарди, ички ва ташқи савдо, бозор муносабатлари изга тушди. Маданий ҳаётда сомонийлар, қорахонийлар, ва хоразмшоҳлар давридагидек буюк ўзгаришлар юз берди. Натижада умум башарият цивилизацияси юксак чўққиларга кўтарилди. Ривожланган ўрта асрнинг иккинчи тараққиёт босқичи темурийлар даври билан боғлиқ. Амир Темур ўз давлатининг пойтахти қилиб Самарқанд шаҳрини танлагач, у ерда ободонлаштириш ва қурилиш ишларини бошлаб юборди. 1371–1373 йилларда ҳозир маъмурий бинолар жойлашган тепалик (Тепа қўрғон)да ўз аркини қурдиради. Темур даврида, арк -“шаҳри дарун”, шаҳарнинг девор билан ўралган қолган қисми эса “ҳисор” деб аталдиган. Самарқанд шаҳри мустаҳкам ва баланд мудофаа девори билан ўраб олинган. Мирзо Бобурнинг маълумотига кўра, унинг устида отлиқ бемалол юра олган. Мудофаа деворнинг ташқи айлана қисми кенг бўлиб, чуқур ҳандақ билан мустаҳкамланган.


Арк ҳудуди 34 гадан ортиқ бўлган. Арк деворининг баландлиги 8 метр, пастдан эни 3 метрдан ортиқроқ қилиб тикланган. Шаҳар аркида 2 та дарвоза бўлган. Арк ва ундаги бинолари пишиқ ғишт ва хом ғиштдан қурилиб, безашда мармар тош, ганч, ёғоч ҳамда турли хил сирланган кошинлардан кенг фойдаланилган.
Аркда ҳукумат идоралари, масжид ва мадрасалар, шоҳона уй-жойлар, 15 минг жилдли ноёб китобларни ўзида жамлаган улкан кутубхона, Амир Темурнинг хазинаси, тахти, зарбхона, аслаҳасозлик устахоналари, ҳаммом, ҳовуз, зиндон ва бошқа бинолар жойлашган. Шунингдек, унда маданий-маиший бинолар, сув иншоотлари, яшил зона, гулзорлар, ҳунармандчилик устахоналари, дўконлар ва савдо расталари тартиб билан жойлаштирилган. Арк ичида давлатнинг асосий қароргоҳи бўлган Кўксарой ҳамда Бўстонсарой жойлашган.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish