Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet57/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Чилонзор Оқтепаси IV-XI асрларга оид археологик ёдгорлик бўлиб, Тошкентнинг жануби ғарбий қисмида Бўзсув анҳори бўйида жойлашган. 1940 йилда А.И.Тереножкин қайд этган. 1969- 1971 йиллларда Тошкент археологик экспедицияси томонидан ўрганилган. Оқтепанинг 3та қурилиш даври аниқланган:
1-даври IV-асрларга тегишли бўлиб, бу даврда 4 минорали қаср қурилган. Бино ичида 3та хона бўлиб, улар бир-бири билан тор йўлак орқали боғланган. Бино 2 қаватдан иборат бўлган. У оташпарастларнинг истеҳкомли ибодатхонаси бўлиб, мудофаа деворлари қалин, минора ва шинаклар билан мустаҳкамланган.
2-даври V-VI асрларда дастлабки иморат атрофига янги хоналар,ёрдамчи хўжалик хоналари ва қўшимча шинакли девор қурилган.
3-даври VII-VIII асрларда дастлабки иморат қолдиқлари тупроқ билан тўлғазилиб шиббаланган ва 9 метрли тагкурси қилинган. Устига тепаси очиқ тўртбурчак (38х27м) ҳовли кўринишидаги бино қурилган. Очиқ ҳовли саҳнининг тўрида тўртбурчак супа курси жойлашган. Қазишмалар натижасида у ердан органик қолдиқлар, сопол буюмлар, ёрғучоқлар, тангалар топилган.
Араблар истилосидан сўнг Оқтепа зардуштийлар қабристони вазифасини ўтаган, кейинчалик ҳаробага айланган. X-XI асрларга келиб, кичик бир қишлоқ бўлиб тикланган.



Юнусобод Оқтепаси V-XIII асрларга оид археологик ёдгорлик бўлиб, Тошкентнинг шимоли- шарқий қисмида Оқтепа канали бўйида жойлашган.
Юнусобод Оқгепаси. Тикланган..

Уни дастлаб 1886 йилда В.П.Наливкин қайд қилган. 1940-41 йилларда А.И.Тереножкин қисман қазишмалар олиб борган. 1975-85 йиллар давомида Тошкент археологик экспедицияси томонидан ўрганилган. Оқтепа 100 га дан иборат арк ва қишлоқдан иборат. Арк қишлоқдан чуқур жарлик билан ажратилган. Арк хом ғишт ва пахсадан қурилган. Унда 3 қурилиш босқичи аниқланган:


1-босқич V-VI асрлар бўлиб, бу даврда арк бунёд этилган. Унинг тархи квадрат (80х80м) бўлиб, периметри бўйлаб икки (устки ва пастки) қатор туйнуксиз гумбазли йўлаклари бўлган.
2-босқич VII аср бошларида тор хоналар тупроқ билан кўмиб ташланиб, мустахкам тагкурси қилиниб, устига бинолар қурилган.
3-босқич VII аср охири -VIII аср бошларида 3 қисмга бўлинган арк қурилган. Булар минорадаги турар жой, диний маросимлар ўтказиладиган ва ёрдамчи хўжалик хоналарига бўлган. Бу эса аркнинг шаҳарнинг маъмурий, диний ва мудофаа маркази бўлганлигини кўрсатади. Турар жой қисмининг деворлари расмлар билан безатилган. Диний маросимлар ўтказиладиган хонада саждагоҳ бўлган. У ердан металлдан ишлаган меҳнат қуроллари, қурол-аслаҳалар, шиша, сопол буюмлар, безаклар, ўйинчоқлар, тангалар топилган. Қалъада мудофоа девори бўлмаган.
Қалъа араб қўшинлари томонидан вайрон қилинган. IX-XII асрларда қишлоқ бўлиб қайта тикланган. XIII аср бошларида инқрозга учраган.
Илк ўрта асрларда Ўрта Осиёда тўқимачилик ривожланган. Айниқса, ипак маҳсулотларига талаб катта бўлган. Ипакчилик Сўғдиёна ва Фарғона водийсида ҳам кенг ёйилган. VI-VII асрларда Бухоронинг “занданачи” ипак маҳсулотларига талаб катта бўлган. Занданачи ипак маҳсулотларининг намуналари Афросиёб деворий суратларида сақланиб қолган.
Илк ўрта асрларда бинолар деворий суратлар ва ҳайкаллари билан безатилган. Қадимги даврда бинолар асосан ҳайкаллар билан безатилган бўлса, илк ўрта асрларга кўпроқ деворий суратлар билан безатилган. Улардан саройлар, деҳқон қасрлари, зардуштийлик ва буддавийлик ибодатхоналарининг интеръерларини безашда кенг қўлланилган.
Археологик тадқиқотлар давомида Болаликтепа, Варахша,
Афросиёбдаги деворий сурат
Афросиёб, Панжикентдан деворий суратлари топилган. Бу суратларда илк ўрта асрлардаги тарихий воқеалари, аждодларимизнинг урф–одатлари, ахлоқ нормалари, хулқ-атворлари моҳирона акс эттирилган. Масалан, Болаликтепа (V-VI асрлар) деворий суратларида мовий осмон фонида базм тасвирланган. Унда шоҳона кийимдаги эркак ва аёлларнинг қўлларида олтин ва кумуш қадаҳларни кўтариб турган ҳолатлари акс эттирилган. Афросиёб деворий суратларида Самарқанд ихшиди Вархуманнинг тахтга келиши муносабати билан мамлакатлараро дипломатик муносабатлар, диний ва дунёвий мавзулардаги сюжетлар ва ўша давр маданий ҳаёти аниқ тасвирланган.
1948 йилда археолог А.И.Тереножкин Афросиёбнинг илк ўрта асрларга оид қатламларини текширди. Қазиш ишлари натижасида VІ асрга мансуб Толу Барзу ёдгорлиги, VІІІ асрга оид сопол идишлар, сосоний тангалари топилди. 1958 йилдан буён Афросиёбни ўрганилиш ишлари давом этмокда ва ҳозиргача турли даврларга оид бир қанча ёдгорликлар топилди.
Тадқиқотлар натижада ІV-V асрларда Самарқанднинг тушкунликка учраган даври эканлиги аниқланди. Унинг ривожланиши янгитдан VІ асрдан бошланган. Бу даврда арк янги девор билан ўраб олинган ва узунлиги 1,5 км бўлган 4-девор қурилган. Шаҳар жанубга қараб кенгайтирилиб, узунлиги 3 км бўлган ички девор қурилган.
VІІ асрларда Афросиёбда махсус сарой девори қурилади ва шаҳарнинг тўртинчи ташқи девори бутунлай қайта қурилган. Сарой деворининг ичида йирик иншоотлар қурилган. Шаҳар аҳолиси касбига кўра махаллаларга бўлинган.
Варахша Бухоро хукумдорларининг қароргоҳи бўлиб, бу ердан сарой қолдиқлари билан бир қаторда деворий суратлар ҳам топилган.
Мазкур ёдгорлик 1938-1953 йилларда текширилган. Варахша деворларига лой сувокдан сўнг елимли ранг билан суратлар солинган. Уларда подшо саройи хаёти тасвирланган. Шунингдек Варахшадан ганчдан ишланган ҳайкаллар ҳам топилган.

Варахша. Ов саҳнасининг бир қисми. VI-VIII асрлар.
Варахша деворий суратларида (VII-VIII асрлар) бухорхудодларнинг ҳаёт тарзи, яъни сарой ҳаёти, ибодат ва ов манзараси тасвирланган. Саройнинг шарқий зали жанубий деворининг ўнг томонида қанотли туя шаклида ишланган тахтда подшо тасвири, деворнинг чап томонида сарой аҳлининг алтар қаршисидаги зиёрати, саройнинг қизил зал деворий суратларида эса фил минган овчининг йўлбарс билан олишув манзараси тасвирланган.



Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish