Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet1/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА


Н. А.ЭГАМБЕРДИЕВА
АРХЕОЛОГИЯ
(ўқув қўлланма)



Ўқув қўлланмада энг қадимги ва қадимги давр, ўрта асрлар даврларининг маконлари, қишлоқлари, шаҳарлари, моддий маданият ёдгорликлари, уларнинг ўрганилиш тарихи баён қилинган. Кейинги йилларда археология соҳасида қўлга киритилган ютуқлар тўлиқ ўз аксини топган. Шунингдек, ҳар бир археологик даврларнинг ўзига хос хусусиятлари изчил ёритиб берилган.


Ўқув қўлланмада ўқув курсини ўзлаштириш юзасидан педагогик технология услублари, дарсни мустаҳкамловчи саволлар, мавзуни ўзлаштириш юзасидан қўшимча материаллар ва тестлар мужассамлашган.
Ўқув қўлланмадан Олий ўқув юртлари талабалари, шунингдек, археология ва тарихга қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.

Тақризчилар: т.ф.д. ЎзР ФА академиги А.Асқаров


т.ф.д. проф. А.С.Сагдуллаев

Ўқув қўлланма Низомий номидаги ТДПУ илмий кенгашининг 2009 йил, 25 июнь 13 - сонли қарори билан нашрга тавсия қилинди.



КИРИШ

Ўтмиш келажакни белгилайди - дейди доно халқимиз. Ҳақиқатан ҳам ўтмишда юз берган ҳар бир воқеа, ҳодиса бугунги кун учун пойдевор вазифасини ўтайди. Айниқса, халқларнинг маънавиятини шакллантиришда, уларни руҳан бойитишда ўтмиш воқеаларининг ўрни беқиёсдир.


Ўтмишни ўрганишда археология ва тарих фанлари мухим ўринни эгаллайди. Улар мустақил фан соҳалари бўлсада, бир - бири билан чамбарчас боғлиқ. Улар бир объектни, яъни ўтмишни турли услубларда тадқиқ қиладилар. Ўтмиш воқеаларини тарих ёзма ва моддий манбалар асосида ўрганса, археология асосан, моддий манбалар-топилмалар асосида ўрганади.
Кишилик жамияти тарихини тиклашда археологиянинг ўрни беқиёсдир. Археология қадимги моддий маданият манбаларини ўрганиш жараёнида турли услублардан, айниқса аниқ фанларнинг ютуқларидан унумли фойдаланади. Бу фанлар - география, геология, ботаника, зоология, химия, биология, физика, антропология, этнография, топонимика, астрономия ва бошқалардир.
Археолог олимлар Ў.И.Исломов ва К.А.Крахмаллар Ўрта Осиё минтақасининг ўзига хос геологик тузилишини, яъни тоғлик, адирлик ва пасттекисликлардан иборат эканлиини ҳисобга олиб, ундаги геотектоник ва геомагнит ҳодисаларни радиомагнит методлари орқали ўргандилар. Натижада олимлар пасттекисликлардаги химиявий ўзгаришлар тоғлик худудларга нисбатан секин кечишини исботладилар ва палеолит даври ёдгорликлари учун илгари белгиланган саналарни 500-600 минг йилга қадимийлаштирдилар. Бу эса, жаҳон миқёсида катта янгилик бўлди.
Археологияда қадимги даврлар тарихи табиий-географик шароит билан боғлиқ ҳолда тадқиқ қилинади. Археологияда бу “экофакт” ва “артефакт” тушунчалари билан ишлатилади.
Экофакт”–– инсонларни қуршаб турган табиий-географик муҳит омилларидир. Инсон табиий муҳитга мослашиб ҳаёт кечиради. Ҳаёт тарзи учун зарур бўлган нарсаларни табиатдан олади ва яшаш тарзига хос маданий излар қолдиради. Археологлар худди шу маданий излар орқали инсониятнинг ўтмишини тиклайди.
Артефакт”–– инсоният томонидан яратилган моддий маданият объектлари саналади, яъни турли меҳнат, ов ва жанговор қуроллар, сопол буюмлар, турли ҳунармандчилик ва заргарлик буюмлари, тангалар, уй–жой қолдиқлари, қалъа, қаср ва қўрғонларнинг ҳаробалари, қадимий далалар, ариқ ва каналларнинг излари, мозор–қўрғонлар ва бошқалар. Моддий маданият археология фанининг асосий тадқиқот объекти бўлиб, уларни излаб топиш, ёшини аниқлаш, таҳлил қилиш ва илмий системалаштириш асосида тарихнинг умумий жиҳатларини тиклаш археологлар олдида турган муҳим вазифа ҳисобланади.
Энг қадимги давр моддий маданият буюмларини тадқиқ қилиш жараёнида археологлар этнографик маълумотларга ҳам таянадилар. Африка, Америка ва Жанубий Осиё худудларида ҳозирги даврда ибтидоий қабилалар яшайди. Уларнинг турмуш тарзи билан ўтмишдаги ибтидоий қабилаларнинг яшаш тарзи солиштирилиб, тарихий ҳақиқат аниқланади.
Тарихда ҳеч бир нарса, ҳодиса ва воқеа изсиз йўқолмайди. Улар ҳақида ёзма манбаларда сақланмаслиги мумкин, лекин моддий маданиятда албатта из қолади. Шуларни топиш, излаш ва изоҳлаш археологлар вазифаси саналади. Шу сабабдан археологик тадқиқот ишлари ҳеч қачон тугалланмайди, чунки моддий манбаларнинг аксарияти ер остида бўлиб, уларни топиш мушкул ва ниҳоятда кўп вақтни талаб этади.
Бугунги кунда археология соҳаси ниҳоятда кенгайиб, мураккаблашиб бормоқда. Унинг барча соҳаларини ўрганиб чиқишнинг ўзи мураккаб. Шунинг учун археологлар маълум бир давр ёки маълум бир худуд бўйича ихтисослашадилар. Археологиянинг бир неча тармоқлари мавжуд:
1. Ибтидоий давр археологияси - ёзувларгача бўлган давр тадқиқ қилинади. Унда асосан меҳнат қуроллари ва табиий муҳитни ўрганиш асосида ибтидоий одамларнинг бутун бир яшаган даври қайта тикланади. Бугунги кунда унинг алоҳида геоархеология (табиий муҳитни тупроқ қатлами ва тоғ жинслар орқали ўрганадилар) ва палинология (табиий муҳитни ўсимлик чанглари орқали ўрганадилар) каби йўналишлари шаклланган.
2.Тарихий давр археологияси - ёзма манбалар билан боғлиқ бўлган даврлар тадқиқ қилинади. Бунда топилмалар ёзма манбалар билан солиштирилади. Ёзма манбаларда қайд қилинмаган ёки бирор бир сабаб билан бўрттирилиб ёзилган томонларга аниқлик киритилади. Бу давр археологиясининг ҳам бир қатор йўналишлари мавжуд:
а) Антик давр археологияси - Месопотомия, Миср, Юнонистон ва Рим археологиясини ўрганади;
б) ланшафт археологияси­ - ўтмишда инсонларнинг табиатга қилган таъсирини ўрганади, яъни одамларнинг хўжалик фаолиятларининг, боғларнинг, парк, қурилган биноларнинг табиатга бўлган таъсирини тадқиқ қиладилар;
в) ҳарбий археология - жанг билан боғлиқ жараёнлар, қуроллар, мудофаа иншоотларини ўрганади;
г) саноат археологияси - техника ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ объектларни ва улар атрофида шакллаган манзилгоҳларни ўрганади;
д) Сув остидаги археология - Қора денгиз, Ўрта ер денгизи қирғоқларида жойлашган ва кейинчалик сув остида қолган шаҳар харобаларини ўрганади;
е) чўққан кемаларни ўрганиш археологияси чўккан кемаларни топиш орқали кемалар қандай қурилганлигини, мамалакатлар ўртасидаги алоқаларни ва мамлакатларнинг иқтисодий маданий ривожланиш даражасини аниқлайдилар;
ж) ўрта асрлар археологияси ўрта асрлар даврини ўрганади;
з) ўрта асрлардан кейинги давр археологияси ўрта асрлардан кейинги даврлардан то бугунги кунгача бўлган даврлар археологиясини ўрганади.
Археологиянинг даврлар билан боғлиқ бўлмаган тармоқлари ҳам мавжуд. Булар археботаника, археозоология, этноархеология, экспрементал археология, астроархеология ва бошқалар.
Археология фани мураккаб бўлиши билан бир қаторда, ниҳоятда қизиқарли фан ҳам ҳисобланади. Ер остида яшириниб ётган моддий буюмни
топиш, қйта тиклаш ва уни “гапиртириш” археологдан ўзига хос маҳоратни талаб қилади. Бу маҳорат эса, йиллар давомида шаклланиб, ривожланиб, юксак малака ва тажрибага айланади.
Умуман олганда, археологияда тарихни тиклаш кўп вақт, илм, билим ва маҳорат талаб этсада, бу йўлда изланиш олиб бораётган олимлари сафи йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Уларнинг саъйи-ҳаракатлари туфайли ўтмишнинг кўплаб ноъмалум томонлари очилиб, кашфиётлар қилинмоқда. Бу эса, инсониятнинг қўлга киритган ютуқларининг самарасини кўрсатмоқда.
I –БОБ. Археология фани, унинг вазифалари ва ўрганилиш босқичлари.



Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish