Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)


Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар



Download 14,41 Mb.
bet4/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар:

  1. Археология сўзининг маъноси нима?

  2. Археологик манбалар қандай турларга бўлинади?

  3. Археологик ёдгорликлар нима ва уларнинг қандай турлари бор?

  4. Археология фани нимани ўрганади?

  5. Археологик даврлаштиришнинг ўзига хос томонларини тушунтиринг?

  6. Археология фанининг асосий вазифалари нимадан иборат?

  7. Археология моддий манбаларни қандай ўрганади?

  8. Маданий қатлам нима?

Ёдда тутинг!

  • Археология—моддий маданият манбалари асосида инсониятнинг ўтмишини ўргатувчи фан.

  • Археологик манбалар – инсонлар томонидан яратилган манбалардир.

  • Археологик ёдгорликлар ер остида ва ер устида бўлади

  • Маданий қатлам инсонларнинг хўжалик фаолияти излари сақланиб қолган тупроқ қатламидир.

  • Шурф - маданий қатлам аниқланади, ёдгорликлар ҳақида дастлабки маълумотлар олинади

  • Археологик даврлаштиришда меҳнат қуролларининг материаллари асос қилиб олинади.



Мавзуни ўзлаштириш юзасидан қўшимча материал:
Археолог олимлар энг қадимги давр хронологиясини аниқлашда кўпинча альп шкаласидан фойдаланганлар, яъни Альп тоғининг кўтарилиш жараёнида унинг таркибида содир бўлган техтоник ўзгаришлар асосида даврлаштириш илгари сурилган. Бу услубни биринчи марта 1909 йилда А.Пенк ва Э.Бреюкнер “Музлик даврида Альп” номли китобида илмий асослаб, ер юзида 4 та музлик даврини аниқлаб берганлар. Лекин ХХ асрнинг 20 йилларидаёқ олмлар альп шкаласи асосида ер юзидаги барча ҳодисаларни даврлаштириш мумкин эмаслигини англаб етганлар. Шундаям мазкур услубдан археологик ёдгорликларни даврлаштиришда фойдаланиб келинди. Шу жумладан, Ўзбекистон худудидан топилган қадимий буюмлар ҳам мазкур шкала ёрдамида даврлаштирилди. ХХ асрнинг охирларига келиб, бу шкалани Ўрта Осиё минтақасида қўллаш мумкин эмаслиги аниқланди. Бу масалани Ў.И.Исломов ва К.А.Крахмаллар Ўрта Осиё ҳудудининг геотектоник ва геомагнит ҳодисаларини ўрганиб, Ўрта Осиё худудининг кўп қисми пасттекисликдан иборат бўлгани учун бу ердаги тупроқ қатламидаги химик ўзгаришлар, тоғ жинсларидаги ўзгаришларга нисбатан секинроқ кечишини исботлаб бердилар. Шунинг учун, палеолит даври ёдгорликлари ёшини 500-600 минг йилга қадимийлаштириш мумкинлигини илгари сурдилар.
Шу билан Ўзбекистон худудида палеолит даври 1 миллион йил эмас, 2 миллион йилдан кам эмас деган ғояни илгари сурдилар. Шунингдек, Фергантроп одамининг ёшини 1 млн. 200 йил деб белгиладилар. Бироқ Селунгур ёдгорлиги ёши ва унинг топилмалари санаси масаласида жаҳон палеолитшунос олимлариорасида яхлитлик йўқ.
Археологик манбаларни ўрганишда абсолют ва нисбий ёш аниқланади. Абсолют ёш табиий фанлар услублари–дендрохронология, радиоуглерод, калий–аргон, археомагнит, петрографик, агробиологик, ҳайвон суяклари тахлили ва бошқа услублардан фойдаланадилар.
Нисбий ёшни аниқлашда стратиграфия ва қиёсий солиштирмалар–типология каби услублардан фойдаланилади. Стратиграфияда маданий қатламнинг кетма–кетликда жойлашиши ўрганилади. Унга асосан ёдгорлик маданий қатламининг қадимий деб, юқори қатлам эса сўнгги даврга оид деб белгиланади ва шунга асосан хулоса чиқарилади. Типология услубида турли жойлардан топилган буюмлар солиштирилади ва унинг ишланиши техникаси, таркиби текширилади. Агарда улар бир хил бўлса, уни бир даврга оид деб хулоса берилади. Шу тариқа ибтидоий қабилаларининг маданий тараққиёти, тарқалган худуди ва улар ўртасидаги ўзаро алоқалар аниқланади.
Тарихий–системали услуб асосида палеолит даврида яратилган меҳнат қуроллари таркиби ва такомиллаштириш жараёнига қараб системалаштирилади. Шу тариқа бугунги кунда палеолит даврининг 3 босқичи аниқланган. Ўз навбатида ҳар бир босқич алоҳида хусусиятларга эга бўлган, ўзида давомийликни акс эттирган даврларга ажратилади.
Палеолит даври тарихий услубларининг тарихий-генетик, ретроспектив, синхрон, диахрон, тарихий-солиштириш, тарихий-типологик ва бошқа услубларидан фойдаланган ҳолда тадқиқ қилинади. Тарихий-генетик услубда тарихий воқеаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва натижалари, ўзига хослиги ва умумийлиги тахлил қилинади. Генетик услуб, ўтмишдан бугунгача ривожини кўрсатса, ретроспектив услуб унинг аксини тадқиқ қилади, яъни бугунги кун сабабларини ўтмишдан излайди. Бугунги кун воқеалари сабабини ва изоҳини ўтмиш воқеалари асосида баён қилади. Синхрон услубда бир вақтда содир бўлган турли воқеалар ўрганилади ва уларнинг боғлиқлик томонлари аниқланади. Палеолит даври ёдгорликларини даврлаштиришда диахрон услубда ривожланишнинг умумий жиҳатлари аниқланади, яъни даврларининг ўзига хос томонлари аниқланиб, даврлаштиришнинг умумий белгилари ишлаб чиқилади. Яна бир услуб–бу хронологик услуб бўлиб, бунда тарихий воқеалар кетма-кетликда тахлил этилади. Тарихий солиштириш услубида эса, аниқ тарихий воқеалар бир бири билан солиштириш натижасида бир хиллик томонлари ва натижалари аниқланиб, хулоса чиқарилади. Тарихий типология услубида турли хилдаги ашёларнинг умумий хусусиятлдари аниқланиб, хулоса берилади. У ашёлар анализининг моҳиятидир.


Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish