Панжикент ҳаробасини текшириш 1946 йилдан буён олиб борилмокда. Тадқиқотлар натижасида V,VІ,VІІ асрларга оид бўлган турар жойлар текширилди. Турар-жойлар жумласига Диваштич саройи, бой ва оддий шаҳар ахолиси уйлари киради. Бой хонадон уйлари мураккаб режа асосида қурилган. Бу ерда ҳам ижтимоий уйлар ва 2 та ибодатхона очиб ўрганилди. Сарой ва йирик биноларнинг деворларига хаётий ва диний мавзудаги расмлар солинган. Самарканд, Варахша, Панжикент расмлари илк ўрта асрларда Ўрта Осиёда тасвирий санъат юқори даражада бўлганлигини кўрсатади.
Илк ўрта асрларда саройлар ҳайкалтарошлик намуналари билан ҳам безатилган. Қува ибодатхонаси Будда ҳайкаллари топилган. Бадисатвалар, фаришта ва жинлар биргаликда тасвирланган бу Фарғона ҳайкалтарошлик мактабининг ўзига хос томонлари мавжудлигини акс эттиради. Унинг шакланишида ҳинд иконографияси билан маҳаллий, илоҳий санамлари ўз аксини топган.
Симоб сақланадиган идиш
Ҳайкалтарошлик санъатининг излари мил. IV—V асрларга оид Тоҳаристоннинг Куёвқўрғон қалъадан топилган. Куявқўрғон ҳайкаллари зеб-зийнатли безакларга бой енгил кийимлардаги эркак ва аёл тасвирларидан иборат.
Илк ўрта асрлар даври монументал меъморчилигида ганч нақшинкорлиги кенг қўлланилган. Унда антик давр анъаналари умуман учрамайди, балки ўз замонасига хос янги услубий йўналиши шакланган. Буни Афросиёб, Варахша ва Думалоқтепа (Тоҳаристон ) қаср безакларида учратиш мумкин.
М онументал санъат билан биргаликда илк ўрта асрларда амалий санъатнинг барча йўналишлари ривожланган. Улар шаҳарларинг ривожланиши ва шаҳар ҳунармандчилигининг тараққиёти билан узвий боғланган эди. Олтин ва кумушдан ҳар хил идишлар ясаш кўлами кенгаяди. Айниқса бу масалада Хоразм мактаби, Тоҳаристон ва Сўғд усталари катта ютуқларга эришадилар.
Археологик қазиш материаллари ва тасвирий санъат асарлари илк ўрта асрлар даврида заргарлик ва тош ўймакорлик санъати юксак даражада ривожланганлигини тасдиқлайди. V-VI асрларда олий насабли мулк эгаларининг шахсий муҳри сифатида қимматбаҳо тош—сердоликдан
геммалар ясаш давом этган.
Илк ўрта асрлар маданиятида санамлар ясаш ва уларга оилавий сиғиниш кенг тус олган. Улар Бақтрияда, Сўғдда, Чоч ва Фарғонада мавжуд бўлган. Археологияда “коропластика санамлари” деб ном олган бадиий санъатнинг маркази Сўғдиёна бўлган. Коропластика Самарқанд, Рабинжон,
Сопол ҳайкалча (Терракота) Сопол ҳайкалчалари.
Талибарзу, Кофирқалъа, Бухоро, Пойкент ва Ерқўрғонда кўплаб учрайди. Улар оилавий культ образлари, қаҳрамонлик эпос ва ривоятларининг персонажлари сифатида илк ўрта асрлар маданиятида кенг ўрин олган. Коропластика бу ҳайкалчалар бўлиб, кўпинча сополдан ишланган, унинг мум, гипс ва бошқа материаллардан ишлангани ҳам топилади. Коропластикада кўпинча аёл-маъбудаларниинг хайкалчалари ишланган. Лекин мил.авв.II асрдан эркак киши ва ҳайвонларнинг короплатикалари ҳам учрайди. Сопол кўза ва тутаткич дасталарини ҳар хил ҳайвонлар шаклида ишлаш анъанага айланди.
Илк ўрта асрларда ҳунармандчилигида остодонлар тайёрлаш кенг ривожланди. Чунки зардуштийлик динида мурдаларни
бевосита ерга кўмишни тақиқлаган ва уларнинг тозаланган суякларини остодон деб аталган махсус сопол яшикларда кўмишни тақозо этган. Бу сопол яшикларнинг қопқоқлари ва деворларининг ташқи томони ҳар хил бўртма нақшлар—илоҳий персонажлар ва меъморий колонналар, дарахт ва ўсимлик барглари
билан безатилган. Остодонларнинг ишланиши турли жойларда турлича бўлган.
Остодон.Мулла тепа. VI-VII асрлар.
Масалан: Хоразмда меъморий ва статуар остодонлар, Чочда чизма нақшли яшиксимон остодонлар, Сўғда эса оташпарастлик илоҳияти эътиқоди билан боғлиқ бўлган сюжетли остодонлар кенг тарқалган. Остодонлар махсус иншоот – наусларда сақланган.
Остодон Остодон.Иштихон. VI-VII асрлар.
VII асрнинг иккинчи ярми ва VIII асрнинг бошларида Ўрта Осиё ҳудудларига ислом диний мафкурасининг кириб келиши маҳаллий маданият ривожланишида тўсқинликни келтириб чиқарди. Ислом ақидашунослиги маҳаллий муҳитга мажбуран киритилди, маҳаллий анъанавий бадиий маданият ва санъат олами исломийлашди.
Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар
Болаликтепа ёдгорлилидаги деворий суратларда нималар тасвирланган?
Монуметал тасвирий санъат деганда нимани тушунасиз?
Илк ўрта асрларда ҳайкалтарошликнинг тараққий этишини мисоллар билан тушунтиринг?
Кўшклар нима?
Илк ўрта асрларда Хоразмда шаҳар маданиятининг ўзига хос томонларини кўрсатиб беринг?
Короплатика нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |