Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)


Темурийлар даври шаҳарсозлиги



Download 14,41 Mb.
bet68/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Темурийлар даври шаҳарсозлиги
Темурийлар даври шаҳарсозлигида кўп асрлик меъморий анъаналарни давом эттирганлар. Бу даврда ҳам шаҳарлари тўртбурчак шаклда қурилиб, мустаҳкам мудофаа деворига, бурж ва дарвозаларга эга бўлган. Ҳар бир шаҳарда арк ва ҳисор бўлган. Унинг марказий қисмида, яъни кўчалар кесишган жойда ёпиқ савдо гумбазлари бўлган. Жума масжидлари шаҳар бозорига яқин жойлаштирилган. Мадрасаларнинг олдида ҳам кенг майдон ташкил қилинган. Ҳунармандларнинг ўз соҳалари бўйича ихтисослаши ва аҳолининг табақаларга бўлиниб яшаши шаҳарнинг даҳа ва маҳаллаларга бўлинишига олиб келган. Бош кўчаларда ҳунармандчилик ва савдо расталари бўлган.
Аҳолининг турар жойлари илк ўрта асрлардагидан фарқли равишда ҳовлили болахонали ва дарвозали қилиб қурилган. Қурилиш материали сифатида хом ғишт ва пахса ишлатилган. Пишиқ ғишт пойдеворларига ва ҳовлининг юзасига ишлатилган. Бу даврлардаги турар жойларнинг тузулиши кўпинча ўша даврда яратилган мўъжаз тасвирий санъат асарларидан олинган. Шунинг учун оддий аҳолининг турар жойлари ҳақида маълумотлар етарли эмас.
Темурийлар даври шаҳарсозлигида бозор ва савдо иншоотлари қурилишларига ҳам катта эътибор берилган.
Темурийлар мақбаралар қурилишига алоҳида эътибор берганлар. Улар марҳумларнинг руҳлари, агар уларга тўғри муносабат қилинса, доимо сулолага ҳомийлик қилиб, қўллаб қувватлаб туради деб ҳисоблашган. Амир Темур ҳам ҳокимиятни қўлга олгач, Кеш шаҳрини давлатнинг иккинчи пойтахти санаб, у ерда оилавий хилхона бунёд қилдирган. У “Дорус–саодат” деб номланиб, қурилиши 20 йил давом этган.
Амир Темурнинг чингизий наслидан бўлган набираси, валийахди деб эълон қилинган Муҳаммад Султон 1403 йилда тўсатдан вафот этгач, буюк салтанат рамзи сифатида Самарқандга дафн этишга қарор беради. Соҳибқирон набираси қабри устига янги мақбара қурдиради. Бугунги кунда у Гўри Амир номи билан машҳур.
Амир Темур вафот этганда темурийлар уни Муҳаммад Султон ёнига дафн этадилар. Бу билан набира ва унинг бобосининг тенглиги эътироф этилди, шунингдек бу уларга эҳтироми рамзи ҳам эди. Темурийлар даврида қурилган мақбаралар шаклланиш композицияси жиҳатдан иккига бўлинади: Бир хонали ва кўп хонали бинолар. Бир хонали мақбаларнинг икки тури бўлиб, уларнинг бири чортоқ кўринишидаги бино бўлиб, уларнинг тўрт тарафи ҳам бир хилда қурилади. (Рухобод мақбараси), иккинчиси эса, гумбазли–пештоқли бинолар бўлиб, уларнинг кириш қисми маҳобатли пештоқ қурилади (Султон Саодат, Шамсиддин Кулол ва бқ.мақбаралар). Уларнинг гўрхоналари кўпинча ер остида бўлади. Кўп хонали мақбаралар ҳам турли мураккаб кўринишларда бўлиб, уларда қозонхона, гўрхона, масжид, китобхона, қудуқхона ва турли хоналардан иборат бўлган (Шоҳи Зинда, Ахмад Яссавий ва бқ.мақбаралар).



Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish