Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)


Ўрта асрлардаги меъморий обидалар



Download 14,41 Mb.
bet67/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Ўрта асрлардаги меъморий обидалар
Самарқанд вилояти Тим қишлоғидаги Араб–ота мақбарасида дастлабки пештоқ намунаси учрайди. Пештоқ шарқий девор томонда бўлиб, устки қисми равоқлар билан безатилган.
XI–XII асрларга оид мақбаралар Ўрта Осиё ҳудудида кўп сақланиб қолган. Уларнинг қурилиш услублари бир– бирига яқин. Мақбаралар орасида чодирсимон гумбаз билан ёпилганлари алоҳида ажралиб туради. Бу турдаги гумбазлар “гумбази туркистони” деб номланади.
IX–XII асрларда масжидлар худди турар жойлардек қурилган, ҳовли атрофини ўраб олган айвон кўринишига эга бўлган. Эътироф этишларича, Муҳаммад пайғамбар, дастлаб ибодатгоҳ сифатида онасининг уйидан фойдаланган экан. Масжидларнинг бир томонида меҳроб бўлиб, улар ҳам алоҳида безатилган. Шунингдек, масжидлар ёнида азон айтиш учун миноралар бунёд қилинган. Лекин уларнинг кўпчилик қисми сақланиб қолмаган. Кўҳна Урганч, Термиз, Бухоро, Вобкент ва Жарқўтондаги миноралар бизнинг давримизгача етиб келган.
Жарқўтондаги минора Серакслик усто Али ибн Муҳаммад томонидан қурилган. Унинг баландлиги 21,6 м .Деворлари ярим айланасимон бўртмалар тарзида олиниб, уларнинг юқори қисмида равоқчалар билан туташтирилган. Бухородаги Минораи Калон 1127 йили қарохоний Арслонхон буютмаси асосида қурилган. Унинг баландлиги 45, 60 м бўлиб, 10 бурчакли пойдевор устига қурилган, Уни уста меъмор Бақо бунёд қилган. Бу минора пишиқ ғиштдан бунёд қилинган бўлиб, унинг устки қисмига ўйма нақш билан нихояда гўзал, такрорланмас безаклар берилган.
Работи Малик карон саройи 1078–1079 йилларда Қорахоний Шамс ул–Мулк томонидан қурилган деб ҳисобланади. Бу бино хом ғиштдан қурилган бўлиб, пишиқ ғишт билан пардозланган. Бугунги кунда унинг пештоқи сақланиб қолган. Бино икки қисмдан иборат бўлган. Пештоқдан кўнгдаланг жойлашган ҳовлига чиқилган, унинг тўртала томонида ҳовлилар бўлган. Ҳовлининг тўрида катта гумбазли сарой ва хоналар бўлган.
Сардобалар бу давр учун муҳим меъморий обидалардан бири бўлган. У шаҳарлар оралиғида жойлашган карвон саройлар – работлар яқинида қурилган. Улар гумбазли айланасимон ҳовузлар тарзида қурилган. Сардоба қурилишида ғиштлар махсус қоришма – қир билан терилган ва пардозланган.
Темурийлар даврида бунёд этилган энг ноёб иншоотлардан бири Улуғбек расадхонасидир. Расадхонанинг пойдевори ва асосий асбоби–Фахрий сектанти жойлаштирилган чоҳи қазиб ўрганилган. Бу чоҳ айланананинг олтидан бир қисми ерга ўйиб ясалган. Унинг икки ҳошияси мармар билан пардозланиб градус, минут,секундлар туширилган. Бино пишиқ ғиштдан ишланган.
Хонакоҳлар гумбазли катта хонадан ва унинг атрофида турли кўринишда хона ва хужралардан иборат бўлган.



Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish