Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet64/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Киев шаҳри марказида князь қасри бўлган. Қасрнинг пойдевори тошдан ишланган. Деворлари юпқа ғиштдан ишланиб, мармар билан ишлов берилган. Қалъа девори ёғочдан ишланиб, лой билан сувалган. Буржлари тошдан ишланган. XI асрда рус князлари ўзларининг тангаларини зарб қилишган. Ҳар бир князьнинг ўз уруғ тамғаси бўлган. Князь ўзига тегишли ҳар бир нарсага ўз тамғасини босган.
XII асрдан Владимир–Суздаль ерлари сиёсий –иқтисодий жиҳатдан юксала бошлайди. Ҳунармандчилик билан бирга шаҳар меъморчилигида ҳам ўзгаришлар бошланади. Рус князи Андрей Боголюбский черковларини оқ ҳарсангдан қурдиради. Дарвозалари оралиғига ёғочдан ишланган кўтармалар бўлган. У қурдирган Боголюбов шаҳри ҳам оқ ҳарсанг тошдан ишланган. Бугунги кунда унинг минораси сақланиб қолган. Шаҳар кўчалари ҳам оқ ҳарсанг тахталар ётқизилган. Шунингдек бу даврдан черков деворларига одамлар хайвонлар ва ўсимликларнинг суратлари тошга ўйиб ишланган. Владимир шаҳридаги Дмитрий ва Юрьев Полскдаги Георгий ибодатхоналари афсонавий расмлар билан безалган. Рус меъморчилигида камда кам холларда тош ишлатилган, асосан, ёғоч ва тупроқдан ишланган.
Рус қишлоқлари ҳам мозор–қўрғонлардан маълум. Улар дарё бўйларида учрайди, юмалоқ шаклда бўлиб, баландлиги ўртача 2 метр бўлган. Мурдалар учун чуқур қазилмаган. Улар ер устига ётқизилган. Қабрларда жанг ва меҳнат қуроллари кам учрайди, одатда пичоқлар, камар тўқалари ва сопол идишлар бор. Аёллар қабрларида ўзига хос зеб–зийнатлар ва темир ўроқ учрайди. Ҳар бир қабила аёлларининг ўзига хос зеб–зийнат буюмлар дастаси бўлган. Қабилалар чегарасини аниқлашда аёлларнинг чакка ҳалқалари муҳим ўрин тутади. Чакка халқларни аёллар сочларига тақишган. Тетереводаги древлянларнинг чакка халқалари узукка ўхшаган, северянларники спиралсимон бўлган, дреговичларники мис маржон бўлган, радимичларники, етти нурли шуъласимон, вятичларники етти парракли, словенларники ромб шаклида бўлган.
Рус қишлоқларининг ўзларида темирчилик ва заргарлик устахоналари бўлган. Улар ўз қабиладошлари учун буюмлар ясаб беришган. Рус қишлоқларида ўликларни мозор-қўрғонларга кўмиш хиристианлик дини қабул қилгач ҳам давом этаверган, чунки улар ўзларнинг махаллий урф–одатларини XIY асрларда ҳам унитишмаган эди. Жумладан шу асрда вятичларнинг кўплаб мозор-қўрғонлари учрайди.
XIII асрда мўғулларнинг истилоси Русни маданий ва иқтисодий жиҳатдан тушкунликка тушириб қўяди. Илгариги ҳунармандчилик турлари йўқолиб кетади.
Россия давлатининг пойтахти Москва шаҳри қадимги йилномаларда 1147 йилдан бошлаб тилга олинади. У Суздаль князлигини чегара ҳудудидаги шаҳарча бўлган. Бу ерда князь Юрий Долгорукий 1156 йилда Кремлни дастлаб ёғочдан қурдиради. Бу Кремлнинг излари бизгача сақланиб қолмаган. Мўғуллар босқинидан кейин, XIY аср бошларига келиб, Москва йирик рус шаҳрига айланади. Шу даврда Иван Калита 1339 йилда Кремлни дубдан бино қилдиради. Археологик тадқиқотлар натижасида қалъа девори аниқланди. 1367 йилда Дмитрий Донский мўғулларга қарши қаттиқ туриш учун Кремлни биринчи марта оқ тошдан қурдиради. Унинг майдони хозирги Кремлга деярли тенг бўлган. Уни “Оқтош шаҳар (Белокаменная)” деб аташган. Ўша даврдан Кремл ёнида қурилган черков ва Звенигород, Троица–Сергиево монастирлар сақланиб қолган.
XIY–XY асрларга оид баъзи буюмлар ҳозирги давргача етиб келган. Улардан асосийси Мономах телпагидир. У улуғ князликнинг муҳим белгиси ҳисобланган. Аммо бу телпакнинг Мономахга хеч қандай алоқаси йўқ. Бу князнинг тож кийиши тўғрисидаги афсона XYI асрларда тўқилган ва “Тилла телпак” Москва князларининг ворислик хазинасига киритилган. Телпак саккиз қиррали, телпакни ҳосил қиладиган саккизта олтин пластинка гул, юлдуз ва новдалар тасвир этилган жуда нозик олтин билан қопланган. Телпак четига қундуз тутилган. Телпак нақши араб гули деб аталади. Шунингдек, телпакнинг яна бир нусхаси Ўрта Осиёдан топилган. Шу сабаб уни Ўрта Осиёда ишланган деган фикрлар бор.
Русда ўт очар қуроллар XIY асрнинг иккинчи ярмидан пайдо бўлган. Ваҳоланки, милтиқ XIII асрда ислом мамлакатларида ихтиро қилинган эди. Замбараклар дастлаб тоблаган темир ҳалқалардан ясалган. XY асрдан бошлаб эса, мисдан ишланган (айрим мис ҳалқалар қуйилиб кейин пайванд қилинган) замбараклар кўп ишлатила бошланган.
Русда қайрилган қиличдан XIY асрлардан бошлаб фойдалана бошланган. XY асрда рус ҳарбийлари тез юришга ёрдам берадиган чанғини ихтиро қиладилар. У ҳозирги замон чанғисига ўхшаб кетади. Мазкур чанғилардан жангчиларнинг жангда қўллаганликлар йилномаларда ёзиб қолдирилган.
XIY–XY асрлар Русда зарб қилинган асосий пуллар кумуш “деньга” бўлган. “Деньга” сўзи “танга” сўзининг ўзгарган шаклидир. У мўғуллар орқали Ўрта Осиёдан кирган. Бу даврда зарб қилинган тангаларнинг суратлари жуда хилма хил бўлиб, унинг бир томонига Олтин Ўрда хони номи ёзилган. Бу ўша даврда Русда майда ярим мустақил давлатлар мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Бундай майда давлатларнинг мавжуд бўлиши Рус давлати тараққиётининг ривожига катта тўсиқ бўлган эди. Рус давлатини бирлаштириш ишини XY асрнинг охирида Иван III замонида якунланди. У бирлашган давлатнинг пойтахти сифатида Москвани танлади ва катта қурилиш ишларини бошлаб юборди. Кремлнинг илгариги қиёфаси ўзгарди. У ғиштдан қурилди. Миноралари тўртбурчак шаклда қилиб ишланди. Мудофаа деворларидаги шинаклар қалдирғоч думига ўхшатиб ишланди. Бу ўқчиларнинг бекиниб туриши учун қулай эди. Кремл ёнида Успенский ва Благовешчинский ибодатхоналари қурилди. Улар ҳозиргача сақланиб қолган. Бу Кремлнинг ҳозирги Кремлдан фарқи шундаки, уларнинг минораларида мезоналари бўлмаган. Бу мезоналар XYII асрда ишланган.
Бу даврда черковлар, қасрлар, ибодатхоналар, шахсий уйлар Москвада ишлаб чиқарилган ғиштлар билан мустаҳкам қилиб қурилган. Уларнинг баъзилари бизнинг давримизгача етиб келган.
Иван III ягона пул системасини жорий қилади. Одатда тангаларга Москва суворийсининг расми тушурилган. Лекин гуллар зарб қилинган тангалар ҳам кенг тарқалган. Унинг бир томонида бойчечак, иккинчи томонида атиргул сурати бўлган. Уларда хеч қанақа ёзув бўлмаган. Бошқа тангаларда эса, татарча ёзувда Иван III нинг номи ёки Москва сўзи ёзилган.
Умуман, ўрта асрлар даврида яратилган маданият то бугунги кунгача ўзининг маҳобатини сақлаб турибди. Вақт ўтиши билан улар миллий қадриятларга айланиб, халқимизнинг миллий ифтихорига айланган. Ўрта асрларда ижтимоий –иқтисодий ҳаёт на фақат маданий, балки илмий жиҳатдан ҳам юксакларга кўтарилган. Уларни билиш, қадрлаш ва асраш бугунги куннинг долзарб масаласидир.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish