Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet48/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Кўзалиқир қалъаси мил.авв. VI-IV асрларга оид ёдгорлик бўлиб, у Амударёнинг чап соҳилида қадимги Хоразм худудида жойлашган. Ёдгорлик 1938 йилда С.П.Толстов раҳбарлигидаги Хоразм археологик экспедицияси томонидан топилган. Умумий майдони 25 га дан ортиқ. Йўлаксимон, бурж ва шинаклари бўлган мустаҳкам мудофаа деворига эга бўлган. Кўзалиқирда станционар археологик тадқиқотлар 1953 йилда бошланиб, ХХ асрнинг 80-йилларигача давом этган.
Ёдгорликни дастлаб тадқиқ қилганда, йўлаксимон мудофаа деворининг жанубий ички қисмидан маданий қатлам топилган ва уни археологлар, аҳолининг яшаш жойлари деб тахмин қилганлар. Қалъанинг марказий қисми текислик бўлиб, ҳеч қандай маданий излар топилмаган. Шунинг учун С.П.Толстов қалъани “деворлари ичида одам яшайдиган қалъа” сифатида таърифлаган. Лекин ХХ асрнинг 70-80 йилларда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида қалъанинг шарқий томонида темирчилик устахонаси, марказий қисмидан 1 га майдонни эгаллаган сарой қолдиқлари топилган. Саройдан 20дан ортиқ хоналар, қалъанинг шимолий қисмидан ўзига хос 3 минорали бино топилган. Шунингдек, бу ердан сопол буюмлар, диний эътиқод билан боғлиқ бино ва буюмлар ҳам топилган. Археологлар уни қадимги хорасмийларнинг илк шаҳри деб баҳолайдилар.
Ойбуйирқалъадан энг қадимги ёзув намунаси топилган. У хум сиртига ёзилган бўлиб, унда хумнинг сиғими кўрсатилган. Ойбуйирқалъа Қорақалпоғистондаги Шуманай қишлоғидан 41 км шимоли-ғарбда жойлашган. Ҳалқ уни Джампикқалъа деб атайди. Ёдгорлик дастлаб 1946 йилда Хоразм экспедицияси томонидан рўйхатга олинган. ХХ асрнинг 70-80 йилларида олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида унинг мил.авв.V асрларга оид маданий қатламлари топилди. Қалъанинг умумий майдони 10 га. Буржлар билан мустаҳкамланган мудофаа деворига эга бўлган. Тадқиқотлар натижасида, унинг 3 босқичи аниқланган:
1. мил.авв. V-III асрларнинг охири, 2. Мил. I- IV асрлар., 3. Мил. IХ-ХI асрлар.
Ёдгорликнинг қуйи қатламидан бир метр баландликдаги 3 та хум топилди. Уларда суюқ ва сочилувчан нарсаларни сақлашган. Хумларнинг ҳар бирида ёзув бор, уларни суғдшунос олим В.А.Ливщиц ўқиган. Орамий ёзуви асосида шаклланган илк Хоразм ёзуви эканлигини аниқлади.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish