Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet45/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Чуст маданияти қадимги Фарғонадаги илк деҳқончилик маданияти ёдгорлиги ҳисобланади. Бу маданиятни яратган аҳоли дастлаб чорвачилик билан шуғулланган, кейинчалик эса ўтроқ ҳаёт тарзига ўтишган. Уларнинг илк қишлоғи 1951 йилда М.Э.Воронец томонидан Чуст шаҳри яқинидаги Буванамозор деб аталган булоқ ёнидан топилган. Археологлар бу ёдгорликка шартли равишда Чуст маданияти номини берганлар, чунки у ёдгорликка яқин йирик аҳоли пунки Чуст шаҳри бўлган.
Чуст маданияти сўнгги бронза ва илк темир даврига оид бўлиб, у мил.авв. II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг биринчи чорагида шаклланган. Олимлар олиб борилган тадқиқотлар натижасида унинг ривожланиш даврини 2 даврга бўлиб кўрсатадилар.
1.Сўнгги бронза даври бўлиб, мил.авв. II минг йилликнинг охири
ва I минг йилликнинг биринчи чорагидан то мил.авв. YIII
давом қилган.
2. Илк темир даври бўлиб, мил.авв. YIII – YII асрларни ўз ичига
олади.
Бугунги кунгача Фарғона водийсидан Чуст маданиятга оид 80 дан ортиқ ёдгорлик топилган. Шунингдек, унинг излари Наманган, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё ҳудудларидан ҳам топилган. Ҳозиргача уларнинг 10дан ортиқ ёдгорликларида археологик қазишмалар ўтказилган.
Чуст маданиятига оид ёдгорликлар тоғ олди сой этакларида, уларнинг ўрта оқимида, воҳанинг текис районларида учрайди. Қорадарё ҳавзаси ва унинг ирмоқлари бўйлаб эса, Чуст маданиятига оид қишлоқлар учрайди.
Чустда М.Э.Воронецдан кейин В.И.Спришевский, Б.Матбобоев, Ю.А.Заднепровскийлар тадқиқот ишларини олиб бордилар. Қазишмалар Далварзинтепа, Қорақўрғон, Тўрақўрғон, Терговчи, Язтепа, Гўрмирон, Ғайраттепа, Чимбой, Ашкалтепа каби ёдгорликларда олиб борилди. Уларда маданий қатлам 1,5––3 метргача қалинликда сақланиб қолган, бу ҳам чуст маданияти ахолисининг ўтроқ ҳаёт кечирганлигидан далолат беради.
Чуст маданиятининг иккинчи даврида илк шаҳарлар вужудга кела бошлаган. Сўнгги бронза даври шаклланган йирик қишлоқларида мудофаа деворлари барпо этилади. Шахарлар икки қисмдан иборат бўлиб, арк ва шахристон ҳам мудоффа девори билан ўралган. Мудофаа девори қолдиқлари Чуст қишлоғида ва Ашкалтепадан топилган. Чустда хом ғиштдан ишланган деворнинг қалинлиги 3 метр, унинг баландлиги 3,5 метрга тенг.
Чуст маданияти ёдгорликларини қазиш жараёнида уларнинг қуйи қатламидан доира шаклида қурилган кўплаб ўралар топилган. Масалан, Чуст маконида 60 та, Чимбойда эса 16та шундай ўралар очилган. Бу ўраларнинг қандай мақсадда қурилганлиги тўғрисида ҳар хил фикрлар мавжуд. Баъзилари кулба деса, баъзилари уни ғалла ўралари деб талқин қилади. Академик А.Асқаров ҳам уни ғалла ўраси деб ҳисоблаб, уларнинг майдони кулба учун жуда ноқулай эканлигини таъкидлайди.
Чуст маданияти оид қабристон ҳали топилгани йўқ. Лекин маконлардаги уйларни қазиш вақтида бир неча тартибсиз қўмилган мозорлар топилган. Уларда одамлар ёни билан ғужанак ҳолатида қўйилган. Мозорларда склет атрофида сопол буюмлар ёки тақинчоқлар учрамайди. Фақат Чуст маконида бир мозордагина скелет бош суяги ёнидан битта гулли сопол коса топилган. Баъзи ёдгорликларда ёш болалар сопол идишларга солиб кўмилган. Лекин чуст маданияти ёдгорликларида дафн маросими билан боғлиқ бўлган аниқ бир тартиб кузатилмайди. Чунки баъзи ҳолларда одам суяклари хўжалик ўраларида ва кўп холларда эса, бир чуқурчада ўнталаб одам боши суяклари топилган. Бу масала ҳозиргача ўз ечимини топган эмас.
Чуст маданиятида металл ҳунармандчиликги яхши ривожланган. Масалан, Чуст маконидан 80дан ортиқ, Далварзинтепадан 60дан ортиқ металл предметлар топилган. Шунингдек у ерлардан тош қолиплар ҳам топилган бўлиб, уларда ойна, ўроқ, пичоқ ва бигизлар қуйилган. Чуст маданияти ёдгорликларининг юқори қатламидан бронза буюмлар билан бирга темирдан ишланган пичоқ ҳам топилган. Ёдгорликларда темир шлаклари кўплаб учрайди.
Чуст маданияти ёдгорликларида тош ва суякдан ясалган меҳнат қуроллари топилган. Масалан, Далварзинтепадан 1500 га яқин тош қуроллари топилган. Улар орасида қум–тошдан ясалган ўроқсимон пичоқлар алоҳида диққатга сазовордир. Уларнинг 400га яқини топилган.
Суякдан тароқ, моки, бигиз, урчуқ ва бошқа буюмлар ишланган. Урчуқ тошлари, моки ва суяк тароқларнинг топилиши аҳолининг тўқимачилик билан ҳам шуғулланганлигидан дарак беради. Суякдан ясалган буюмлар орасида қўй ва эчки ошиқлари ниҳоятда кўп. Уларга тегишли чуқурчалар ясаб, чуқурчаларга бронза қуйилган. Ошиқларнинг деярли кўпчилиги жуда силлиқ, устки қисми тўқ қизил тусда ва уларга пардоз берилганлигини туфайли товланиб турибди. Тадқиқотчилар фикрича, булар билан чуст аҳолиси қимор ўйинини ўйнаган.
Чуст аҳолиси кулолчилик идишларини қўлда ясаганлар, улар ҳали чархни билишмаган. Уларнинг хўжалигининг асосини сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик ташкил қилган. Деҳқонлар буғдой, тариқ, арпа экканлар. Иккинчи ўринда хонаки чорвачилик турган. Хўжаликда от, қорамол боққанлар. Деҳқонлар ғаллаларини ўраларда сақлаганлар. Ҳар бир ўрада 200 кгдан то 2 тоннагача ғалла сақлаш мумкин бўлган. Ерни ҳайдашда ва экинларни янчишда ҳайвон кучидан фойдаланишган. Бу ҳақда Қирғизистон ҳудудида жойлашган Соймалитош қоя тошлари дарак беради. Унинг суратлари Чуст маданиятига оид бўлиб, унда қўшга қўшилган ҳўқизларнинг тасвири бор.
Чуст маданиятига оид сопол парчалари Самарқанд ҳудудида жойлашган Афросиёб ёдгорлигининг қуйи қатламидан, жанубий Суғдиёнанинг бош шаҳри бўлган Ерқўрғон шаҳри ҳаробасининг пастки қатламидан, Шаҳрисабз ҳудудида жойлашган илк ўрта асрлар даврига оид бўлган Тўрткултепа ёдгорлигининг қуйи қатламидан ва қадимги Бақтрия ҳудудидаги Кучуктепа, Бўйрачи, Қизилча, Майдатепа каби ёдгорликлардан топилган. Лекин Чуст маданияти қадимги Бақтрияда кенг ривожлана олмади, чунки бу ерда шарқ цивилизацияси таъсирида ривожланган деҳқончилик маданияти уларни ўзига сингдириб юборди. Шунингдек, бу ердаги Чуст маданияти излари Фарғона ва Суғдиёнадаги маданиятдан тубдан фарқ қилар эди. Бу ердагилар кулбаларда истеъкомат қилиб, кулолчилик чархини ўзлаштирган.
Чуст маданияти мил.авв. II минг йилликнинг охири ва I минг йилликнинг биринчи чорагида Фарғона водийсида қадимги деҳқончилик маданияти таркиб топганлигини кўрсатади. Бу маданият аҳолиси Ўрта Осиёнинг туб ерли ахолиси бўлиб, улар жисмоний тузилиши ва антропологик тип жиҳатдан Европа типига мансуб бўлган.
Чуст маданиятидан сўнг қадимги Фарғонада уларнинг ворислари сифатида Элатан маданияти шаклланди.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish