Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet42/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Узунқир– ёдгорлиги Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жойлашган бўлиб, у мил.авв. VIII-VII асрларда кичик манзилгоҳ сифатида шаклланиб, мил.авв.VII-VI асрларда 70 га майдонни эгаллаган воҳанинг маъмурий марказига айланган. Тўғри бурчакли бурж, шинакларга эга бўлган мустаҳкам мудофаа деворига эга бўлган. Ҳозирги пайтда мудофаа деворининг бир қисми сақланиб қолган. Мудофаа деворининг пастки қисми гуваладан, юқори қисми эса пахса ва хом ғиштдан қурилган. Девор қалинлиги 1,85 метр бўлган.
Ёдгорлик 1981 йилда ТошДУ Ўрта Осиё археологияси кафедраси ходимлари томонидан ўрганилган. Тадқиқотлар натижасида топилган сопол идишлар, бронза ва темирдан ясалган меҳнат ва ҳарбий қуроллар шаҳарда ҳунармандчилик тараққий этганлиги аниқлади. Шунингдек, деҳқончилик ва боғдорчилик ҳам ривожланганлиги исботлади. Мил.авв. VII-VI асрларда Навтака деб аталган вилоят маркази Узунқир бўлган. Мил.авв. III-II асрларда вилоят маркази янги шаҳарга, яъни ҳозирги Китоб шаҳри ўрнига кўчади. Узунқир Ўзбекистон худудидаги илк шаҳар намунаси ҳисобланади.
Суғдиёналиклар суғорма деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланганлар. Деҳқонлар буғдой, арпа, жавдар экканлар.
Қашқадарё воҳасида топилган кулолчилик буюмлари икки гуруҳга бўлинади. 1. Кулолчилик чархида ишланган нақшсиз идишлар–коса, товоқ, хумчалар. 2. Қўлда ясалган ва геометрик нақшлар билан безатилган идишлар. Улар асосан тоғолди ҳудудларидан топилган.
Сангиртепа ёдгорликлари Қашқадарё ўрта оқимидаги Шўроб дарёси бўйида жойлашган. Сангиртепанинг умумий майдони 3 гектардан иборат бўлиб, унинг жанубий ва ғарбий томонларида мудофаа деворлари бўлган. Ёдгорликниг кўп қисми кейинги даврларда деҳқончилик қилиш учун текисланиб юборилган. Тадқиқотлар натижасида у ердан 6,85 метрга тенг маданий қатлам очилиб, 4 та қурилиш даври аниқланган. Сангиртепанинг илк шаклланган даври мил.авв.IX––YIII асрлар ҳисобланади.
Бақтрия ва Суғдиёна иқтисодий ва маданий ҳаётининг шаклланишида қадимги шарқ цивилизациясининг таъсири кучли бўлган. Шунинг учун ҳам бу ўлкаларда сўнгги бронза ва илк темир давриданоқ қадимги шаҳарлар шаклланиб, илк давлатчилик вужудга келган.
Қадимги Хоразмда эса, унинг табиий географик шароитидан келиб чиқиб, сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик маданиятини яратадилар. Бу фанда Амиробод маданияти деб номланади. Кейинчалик мил.авв. 1 минг йилликнинг ўрталарида деҳқончилик воҳаларининг қалъа–шаҳарлари таркиб топади (Кўзалиқир, Қалъалиқир, Дингилжи).

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish