Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet43/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Амиробод маданияти сўнгги бронза даври оид ёдгорлик бўлиб, у 1940 йилда Амударёнинг қуйи хавзасидаги Амиробод канали ҳавзасидан топилган. 1950 йилларга келиб, Амиробод маданиятига доир бир неча ёдгорликлар топилди. Уларнинг орасида энг яхши сақланган ва бой археологик материаллар берган ёдгорлик Якка –Парсон 2 макони ҳисобланади. Маконни қазиш вақтида 20 яқин ертўла типидаги кулбалар топилди. Кулбалар майдони ва атрофидан ғалла ўралари, омборлар, ўчоқ, гулхан қолдиқлари, сопол парчалари, тош ёрғучоқлар, бронзадан ишланган бир тиғли пичоқлар, ўроқ, бигиз ва кўплаб ҳайвон суяклари топилди. Ҳар бир кулбанинг ўртасида ўчоқ бор. Улар бир жуфт оилага тегишли эканлигидан далолат беради.
Сопол идишлари чархсиз, қўлда ясалган. Уларнинг шакли, турлари камчиликни ташкил этади. Хурмача, коса, банкасимон идиш ва сопол қозонлардан иборат бўлган. Идиш сирти қизғиш қорамтир рангда пардозланган, юқори қисми эса геометрик нақшлар билан безатилган. Амиробод маданияти ичида бронзадан ишланган қулоқли игналар, икки парракли бронза пайконлари ва бронза меҳнат қуроллари ясайдиган тош қолиплар, тош ёрғучоқ, бронзадан ишланган ўроқлар кўплаб учрайди.
Амиробод ёдгорликлари атрофида шу даврларга оид ирригация излари ва қадимги экинзор майдонлари ҳам кўплаб учрайди. Бу эса уларнинг ҳаётида чорвачилик билан бирга қўлтиқ деҳқончилиги ривожланганлигини кўрсатади.
Амиробод маданияти X–YIII асрларга тегишли бўлиб, бу даврда чорвадор қабилалар орасида ижтимоий – иқтисодий тенгсизлик вужудга кела бошлаган эди.
Сўнгги бронза ва илк темир даврида Чоч (қадимги Тошкент воҳаси) ўзига хос ривожланиш йўлидан борди. Бу ерларда деҳқончилик кичик–кичик сой этакларида ёки булоқ сув ёқаларида вужудга келиб, ибтидоий усул асосида олиб борилган. Заминнинг табиий географик шароитидан келиб чиқиб, суғорма деҳқончилик хўжалиги ривожланган. Чирчиқ, Оҳангарон ва уларнинг ирмоқлари Тошкент воҳасининг энг қадимги деҳқончилик марказларига айланган. Масалан, Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида жойлашган Бурғулуксой ҳавзасида илк деҳқончилик маданияти таркиб топган. Уни биринчи бор 1940 йилда А.И.Тереножкин аниқлади ва унга Бурғулук маданияти номини берди, у бурганлисой маданияти номи билан хам аталади.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish