Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet35/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Тозабоғёб маданияти 1938 йилда Амударёнинг қуйи ҳавзасидаги Оқчадарё ўзани бўйидаги Тозабоғёб канали бўйидан С.П.Толстов томонидан топилган.
Тозабоғёб маданияти қадимги Хоразм ҳудудида милоддан аввалги II минг йилликнинг иккинчи ярмида шакллаган. Бу маданият аҳолиси асосан, ертўла ва чайлаларда яшаб, чорвачилик ва қисман, қўлтиқ деҳқончилиги билан шуғулланганлар. Тозабоғёб кулбалари ярим ертўла шаклида қурилиб, уларнинг ўртача майдони 12–18 кв.м га тенг. Кулба марказида ўчоқ бўлган. Кулба бир оила учун мўлжалланган. Лекин кулбалар орасида майдони 100–120 кв.м.га тенгги ҳам учрайди, улар бир уруғ жамоа учун мўлжалланган.
Бу маданиятга оид материаллар қум ва тақир юзасида сочилиб ётган геометрик нақшли сопол парчалар ҳисобланади. Сопол идишлар қўлда ясалган қўпол, мўрт бўлиб, хурмача, банкасимон идишлар ва ярим доира шаклидаги косалардан иборатдир. Археологлар уларни таҳлил қилиш орқали қисқа муддатли бронза даври чўлли зона қабилаларининг моддий маданият ёдгорлиги эканлиги исботладилар. Шунингдек, бу материаллар Қозоғистон ва жанубий Сибирь ҳудудларида тарқалган Андронова маданиятига айнан ўхшаб кетиши таъкидланди. Тозабоғёб маданияти материалларига ўхшаш бронза даври маконлари ва қабристонлари қуйи Зарафшон, қуйи Қашқадарё ҳавзаларида, Тошкент воҳасининг адирли зоналарида ва Фарғона водийсида кенг тарқалганлиги аниқланди.
Тозабоғёб маданиятининг шаклланишида Сруб ва Андронова маданиятларининг таъсири катта бўлган. Лекин Тозабоғёб маданиятининг хўжалик ва маданий ҳаётининг ўзига хос хусусиятлари бор. Тозабоғёб қабилаларида деҳқончилик анча ривожланган. Мил.авв. II минг йилликнинг иккинчи ярмига оид ирригация иншоотлари Б.В.Андрианов томонидан яхши ўрганилган.
Тозабоғёб маданиятига оид қабристон Кўкча 3 қабристони бўлиб, у 1954 йилда қадимги Хоразм ҳудудидаги Султон Увайс тизмаларининг шарқий чеккасидан топиб ўрганилди. У ердан 100 дан ортиқ қабр топилган ва бой археологик материал олинган. Қабрлардан ҳар хил даражада сақланган 43 та одам скелети топилди. Мозорларда биттадан, баъзи холларда бир вақтда ёки ҳар хил вақтда кўмилган иккитадан скелет топилди. Аёллар билан болаларни кўмиш, эркак ва аёлни бир қабрга кўмиш холлари ҳам учрайди. Марҳумлар оёқ–қўллари букланган ҳолда ўнг ёки чап биқини билан кўмилган. Ҳар бир мозорда бир ёки бир нечта сопол идишлар, эркаклар мозорида бронза буюмлар, аёлларникида эса бронза тақинчоқлар учрайди.
Тозабоғёб маданияти одамларининг антропологик типлари икки хил бўлиб, уларнинг биринчиси андронова қабилаларига оид протоевропоид типи бўлса, иккинчиси Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси шарқий Ўрта Ер денгизи типини беради. Шунингдек одамлар орасида Шарқий Европанинг Сруб маданияти типлари ҳам учрайди.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish