Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet31/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Саразм маданияти энеолит даврининг ноёб ёдгорлиги ҳисобланади. Ҳозирги Саразм қишлоғи Зарафшон воҳасининг юқори қисмида Ўзбекистон билан Тожикистоннинг чегара ҳудудида жойлашган. Шу қишлоқда истеқомат қилувчи Ашурали Тойлоқов 1976 йили ўз томорқаси ва қўшниларининг ҳовлиларидан топилган сопол синиқлари, бронза болта ва пичоқларни олиб, Панжикент музейига топширади. Бу топилмалар дарҳол олимларнинг диққатини ўзига жалб қилади ва 1977 йилда у ерда тожикистонлик археологлар тадқиқот ишларини бошлаб юборадилар. У ерда 1977 йилдан бери Тожикистонлик археолог Абдулла Исақов тадқиқот ишлари олиб боради. Кейинчалик бу ерда француз ва америкалик олимлар ҳам ҳамкорликда тадқиқот ишлари олиб бордилар.
Саразм қишлоғи 90 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, 10 тепаликдан иборат. Бу ерда аҳоли энеолит давридан илк бронза давригача яшаган.
Саразм маданияти 4 босқичда ривожланган бўлиб, унинг I ва II босқичлари энеолит даврига тааллуқли.
Биринчи босқичда Саразмга асос солинади. Бу даврда Саразмликлар гуваладан бир хонали уйлар қуриб атрофини мудофаа девори билан ўраб оладилар. Кулбалар яқинида уларнинг хилхоналари бўлган. Бу ерлардан сиртига қора ва қизил бўёқлар турли геометрик нақшлар солинган сопол парчалари, мисдан ясалган қуроллар, мис ойна, олтин ва кумушдан ясалган тақинчоқлар, қимматбаҳо тошлар–бронза, лазурит ва сердоликдан ясалган мунчоқлар топилган. Бу топилмалар Туркманистоннинг Анов II моддий буюмларига анча ўхшайди. Олимлар бу даврнинг хронологиясини радиокарбон усулида аниқлаганлар. У мил.авв. 3100–2930 йилликларга мансуб бўлган.
Иккинчи босқич сўнгги энеолитдан илк бронза асрига ўтиш даври ҳисобланади. Бу даврда қадимги қишлоқлар ҳудуди анча кенгаяди, бир хонали гувала уйлар ўрнида хом ғиштдан ясалган кўп хонали уйлар пайдо бўлади. Айрим уйларда оилавий эътиқод жойи––думалоқ шаклда ишланган алтарь (оловхона) бўлган. Кўп хонали ховлилар оралиғида тор кўчалар ва майдонлар шаклланган. Қишлоқнинг иккита жойида ибодатхона бўлган. Ибодатхоналарнинг деворлари бошқа уйлардан фарқли равишда қизил рангда бўялган ва уларнинг қоқ ўртасида меҳроб жойлашган. Бу саразмликларнинг оловга сиғиниш эътиқоди мавжуд бўлганлигини кўрсатади.
Қишлоқдан тошдан ишланган тарози тошлари, тўқимачилик дастгоҳининг қисмлари, эшик ости тошлари, урчуқ тошлари, мисдан ишланган пичоқлар, ханжарлар, қармоқлар, игна ва бигизлар топилган.
Энеолит маконлари Бухоро вилоятининг Лавлакон, Бешбулоқ ва Замонбобо I маконларидан ҳам топилган.
Ўзбекистонда энеолит даври манзилгоҳлари кам ўрганилган. Лекин мавжуд археологик манбалар асосида энеолит даврининг ижтимоий иқтисодий ривожланиш йўлларини аниқлаб олиш мумкин. Бу даврда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида ҳали неолит даври жамоалари, яъни Калтаминор маданияти жамоаси яшаб келарди. Лекин уларнинг жанубий ҳудудлар билан алоқаси уларнинг иқтисодий хаётларига ўзгаришлар олиб келди. Жумладан, 3 минг йилликнинг охирларида металл билан танишдилар, илк чорвачилик ва деҳқончилик хўжаликлари пайдо бўла бошлади. Бу ўзгаришлар Ўзбекистон ҳудудида бронза даврида ижтимоий – иқтисодий ҳаётни жадал ривожланишига асос яратди.
Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар:

  1. Нима учун бу давр энеолит деб номланди?

  2. Илк энеолит даврига хос хусусиятларни аниқланг?

  3. Ўрта энеолит даврига хос хусусиятларни аниқланг?

  4. Сўнгги энеолит даврига хос хусусиятларни аниқланг?

  5. Ўзбекистоннинг қайси худудларидан энеолит даври маконлари топилган?

  6. Саразм маданиятида уйлар қандай қурилган?

  7. Номозгоҳ маданиятини кимлар ўрганган?

Ёдда тутинг! Энеолит даври хусусиятлари



  • Мис-тош даври

  • Мил. авв. IV—III минг йилликлар

  • Мис қуроллар юмшоқ ва эгилувчан бўлган

  • Илк энеолит даврида бир хонали уйлар бўлган

  • Ўрта энеолит даврида кўп хонали уйлар пайдо бўлган

  • Сўнгги энеолит даврида қишлоқлар шаҳар қиёфасига

кира бошлаган

  • Сўнгги энеолит даврида сопол лойига гипс кўшилган

  • Жўмракли идишлар пайдо бўлади


Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish