Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet33/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Жарқўтон ёдгорлиги сополлитепаликлар асос солган илк шаҳар ҳисобланади. У Бўстонсойнинг чап соҳилида жойлашган бўлиб, 100 га майдонни эгаллаган. Бу ернинг аҳолиси ҳам деҳқончилик билан шуғулланиб, камида 500 йил шу ерда яшаганлар.
Жарқўтон уч қисмдан иборат. Унинг арки 3га майдонни эгаллаган. Аркнинг атрофи мудофаа деворлари билан ўраб олинган. У ерда ҳукмдорнинг қароргоҳи жойлашган. Мудофаа девори сомон қўшилган хом ғиштдан ишланган. Девор қалинлиги 3м, баландлиги 5–6м бўлган. Ҳозирда сақланган қисми 1 м гача боради. Девор квадрат шаклидаги буржлар билан мустаҳкамланган. Аркка кириш дарвозаси жануб томонда жойлашган. Аркда ҳукмдор саройи алоҳида ажралиб туради. Саройда кўп оддий хоналар бўлиб, сарой майдонида 20кв.м супа жойлашган. Аркнинг шарқий томонида бир неча уй–жой массивлари топилган. Улар 1,5 м қалинликдаги супа устига қурилган. Бу ерда кўп хонали ҳовлилар очилди. Ҳар бир ҳовлида 2–3 та ўчоқ топилган.

Сопол қувурлар. Жарқўтон.
Шаҳарнинг жанубида 20 га майдонни эгаллаган шаҳар қабристони топилган.
Жарқўтонда оташпарастлик ибодатхонаси очилди. Ибодатхонанинг атрофи 4,5 м қалинликдаги девор билан ўраб олинган. Ибодатхона икки қисмдан – муқаддас зиёратхона ва хўжалик қисмларидан иборат бўлган. Ибодатхонанинг муқаддас қисми квадрат шаклида бўлиб, 35х35 метрга тенг. Унинг таркибида муқаддас олов, муқаддас қудуқлар, алтарлар ва 4 босқичга доир тош йўлаклар бўлган. Булар ерга, сувга, оловга сиғиниш унсурлари ҳисобланади. Ибодатхонанинг ишлаб чиқариш–хўжалик қисмида муқаддас ичимлик–хаома тайёрлайдиган хона, мозор инвентарлари тайёрлайдиган устахоналар ва ибодатхонага ажратилган озиқ–овқат омбори жойлашган.
Ибодатхонада хеч ким яшамаган, у фақат оловга сиғиниш билан боғлиқ бўлган урф–одатлар ва диний маросимлар ўтказиш маркази бўлган.
Ҳозирги кунда Жанубий Ўзбекистон территориясида 20 дан ортиқ бронза даври ёдгорликлари топилган. Булар Жарқўтон, Бўстон, Култепа, Майдатепа, Мўлали ва бошқалар бўлиб, улар асосан, Сурхандарё областининг Шеробод, Жарқўрғон ва Шўрчи ҳудудларида жойлашган. Бу ёдгорликларни ўрганиш натижасида Сополлитепа маданияти қадимги Шарқ цивилизациясининг ажралмас бир қисми эканлигини кўрсатди.
Мавзуни мустаҳкамловчи саволлар:

  1. Бронза даври ютуқлари нималардан иборат?

  2. Бронза таркиби қандай бўлган?

  3. Бронзадан қандай қуроллар ишлаб чиқарилган?

  4. Сополли маданияти нечта босқичда ривожланган?

  5. Сополлитепа манзилгоҳида уйлар қандай шаклда бўлган?

  6. Жарқўтон ёдгорлиги ҳақида маълумот беринг?

  7. Сополли маданиятлари ривожланиш жараёнларини солиштиринг?

  8. Сополли маданияти аҳолисининг эътиқод излари нималарда кўринади?

Ёдда тутинг!



Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish