Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)


§.Ўрта палеолит даври ва унинг хусусиятлари



Download 14,41 Mb.
bet12/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

2§.Ўрта палеолит даври ва унинг хусусиятлари

Ўрта палеолит даври илмий адабиётларда мустье даври деб номланади. Бу даврга оид моддий ёдгорликлар дастлаб Франциянинг Мустье ғор маконида топилгани учун шундай ном олган. Ўрта палеолит даврининг аввалги хронологияси мил.авв. 100–40 минг йилликлар эди. Ҳозирда эса, жаҳон археологиясининг ютуқларига асосланиб, унинг йил санаси мил.авв. 200 –100 минг йилликлар билан белгиланмоқда.


Ўрта палеолит даври ёдгорликлари жаҳон фанида мустье ва леваллуа–мустье (ривожланган даври) босқичларига ажратиб берилади. Ўзбекистон археологиясида ҳам шу бўлинишлар қабул қилинган бўлса–да, тадқиқотчилар ўрта палеолит даврининг маҳаллий ўзига хос жиҳатларини, яъни тошни парақалашдаги ўзига хос техникавий услуб асосида, унинг 4 та маҳаллий гурухини ажратиб кўрсатадилар: мустье, леваллуа, леваллуа–мустье, соан. Ўрта палеолит даврида ибтидоий одамлар ҳаёти ниҳоятда оғир кечган. Бу даврда ер юзида музлик даври бўлган. Ибтидоий одамлар совуққа мослашиш учун аввалги турмуш тарзини ўзгартиришга мажбур бўлишган. Совуқдан ҳимояланиб, ғорларни ўзлаштирганлар. Ҳайвон терисидан кийим тикиб кийганлар ва гулхан атрофида жон сақлаганлар. Термачиликнинг аҳамияти пасайиб кетган. Овчиликнинг инсонлар тирикчилигида аҳамияти ошган. Бу эса ов услубларини ва қуролларини такомиллаштиришни тақоза этган. Улар тўда - тўда бўлиб юриб, олов билан ҳайвонларни ё жарликка, ё ғор ичига ҳайдаб тутганлар. Тошни қайта ишлаш техникаси такомиллашган. Ихчам қуроллар ясай бошлаганлар. Бунда янги усул­ ёрма техника-дан фойдаланганлар. Бунда қурол ясаладиган чақмоқтошнинг бош томони уриб, текис майдонча ҳосил қилиниб, шу майдонча орқали тошнинг майда парақалари ажратиб олинган. Тошдан барча парақалар
Мустье даври тош қуроллари.
олингач, учириб бўлмайдиган ўзак қолган. Бу ўзак нуклеус деб аталган. Мустье даври учун дисксимон нуклеуслар ва уч бурчакли тош парақалари ҳарактерли бўлган. Тош парақалар ёғоч йўниш, тери ишлаш, қурол ва кийим тайёрлашда қулай ҳисобланган. Найзасимон тош қуролдан асосан эркаклар ёғоч қирқич, йўниш, ҳайвон ўлдиришда фойдаланганлар. Тош қирқичлардан эса аёллар тери шилиш, ёпинчиқлар тайёрлашда ишлатишган. Тошдан ўроқранда ясашган, ундан дарахт пўстини шилиш ва рандалаш қуроли сифатида фойдаланишган. Ўроқ ранда - чақмоқтош пластинкасидан иборат бўлиб, тиғи кенг ёйсимон қилиб ўйиб ишланган. Ўрта тош даври одамлари қумтош ёки оҳактошдан шарлар ясаб, ҳайвонларни овлашда фойдаланганлар. Уларни узун тасма учига жуфт қилиб боғлаб, ҳайвонларни оёғидан илинтирганлар. Ўрта палеолит даври одамлари ҳаётида олов муҳим ўрин эгаллаган. Улар ҳайвон гўштини гулханда пишириб, истеъмол қилганлар, бу уларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида муҳим роль ўйнаган. Шунингдек, олов уларни совуқдан ва йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилган. Шу сабаб оловни сақлаш масаласи кўндаланг бўлган. Инсоният оловдан фойдаланишни ўрганганидан буён табиий оловдан фойдаланиб келган, лекин ўрта палеолит даврида сунъий олов чиқаришни ўрганиб олганлар. Улар ёғочни бир бир-бирига ишқалаш натижасида олов чиқарганлар. Бу нихоятда кўп меҳнат талаб қилган. Ёғочни ёғочга узоқ вақт қаттиқ




Неандерталь одам. Тикланган.

ишқалагандан сўнг жуда майда кипик ҳосил бўлган, у қизиб тутай бошлаган, пуфлаб аланга олдирилган. Ўрта палеолит даври ёдгорликларида кўплаб гулхан қолдиқлари топилган. Одамлар ўтин билан биргаликда ҳайвон суякларини ҳам ёққанлар.
Ўрта палеолит даврида неандартал типдаги одам яшаган. Бу давр одами дастлаб Германиянинг Неандертал водийсидан топилгани учун ҳам шу номни олган. У илк палеолит одамидан анча фарқ қилган. Унинг бўйи паст пешонаси тор ва нишаб, қош устидаги суяклари қалин, ёноқ
суяклари чиқиб кетган, ияги ниҳоятда кичкина, тиззалари сал букилган, 2 озиқ тиши бўртиб чиққан, қўл панжалари калта ва йўғон бўлган. Бош миясининг ҳажми 1200-1400 см ни ташкил этган. Худди шундай типдаги одам 1938 йили А.П.Окладников томонидан Тешиктош ғоридан топилган.
Н еандерталь одамларнинг кўмиш маросими

Ўрта палеолит даври ёдгорлиги Ўзбекистонда дастлаб 1938 йилда Тешиктошда топилган. Ҳозирги кунда эса Ўрта Осиё ҳудуди бўйича уларнинг сони 300 дан ортган. Улардан 50 дан ортиқ макон кенг ўрганилган. Лекин ҳозиргача Тешиктош макони ўзининг қадимийлиги ва археологик материалларга бойлиги билан ажралиб туради.


Мустье босқичи тош даврининг бошқа даврларига нисбатан кенг ўрганилган. Бу даврга оид маконларнинг тадқиқ қилиниши ўрта палеолит даври хўжалик маданий ҳаётининг барча томонларини ёритди. Бу давр Ў.Исломов, К.Крахмаль, А.Окладников, В.Ранов, М.Қосимов, Р.Сулаймонов, Т.Мирсоатов, Н.Тошкенбоев, З.Абрамова ва бошқалар томонидан тадқиқ қилинган.
Ўзбекистонда кейинги даврларда мустье даврига оид кўплаб маконлар топиб тадқиқ қилинган. Фақатгина Тошкент воҳасининг ўзидан 30дан ортиқ ёдгорлик топилган. Лекин мустье даврининг кўпгина топилмалари тупроқ қатламларида сочилма ҳолда топилган. Чунки адир ва текисликлардаги манзилгоҳнинг кейинги даврларда бузилиб кетиши натижасида маданий қатламлар йўқолган ёки табиат таъсирида ювилиб кетган. Моддий буюмлар эса тупроқ қатлами ташқарисида топилган ва археологлар томонидан қайд қилинган. Мустье даври ёдгорликларининг тўлиқ маданий қатламлари кўпроқ ғор–маконларда сақланиб қолган. Улар Зарафшон воҳаси ва Қизилқум ҳудудларидан ҳам кўплаб топиб тадқиқ қилинган. Бойсун тоғи минтақасидан Тешиктош ғор–макони, Амир Темур ғори, Тошкент воҳасидан Обирахмат, Хўжакент, Бўзсув, Кўлбулоқ маконлари, Фарғона водийсидан Жарқўтон, Бўрибулоқ, Томчисув манзилгоҳлари, Зарафшон воҳасидан Омонқўтон, Гўрдара, Қўтирбулоқ, Зирабулоқ, Такалисой ғор маконлари, шунингдек Учтут–Вауш–Ижонд ва Қопчиғой устахоналаридир.
Тешиктош ғор–макони Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги Бойсун тоғининг жанубий ён бағридаги Завталашган дарасида жойлашган. Ғор 1938–1939 йилларда А.П.Окладников томонидан текширилган. Аниқланган 5 та маданий қатламдан тошдан ясалган меҳнат қуроллари, учринди тош қуроллар, турли шаклдаги нуклеуслар, ўткир учли тош найзалар, тош пичоқлар, парақалар, сихча, қирғич, куракча, чоппер, чопқи ва ҳоказолар топилган. Тешиктошдан топилган меҳнат қуролларнинг аксарияти қирқувчи ва тарашловчи вазифаларни бажарган. Бу ердан яна фақат неандерталь одамига хос дисксимон нуклеуслардан (ўзаклар) бир неча нусха топилган. Уларнинг диаметри 10–15смни ташкил этган. Учринди тошлардан териларга ишлов бериш, ёғочларни кесиш, рандалаш каби ишларда фойдаланганлар. Бундай меҳнат қуроллар энг кўп Тешиктошдан топилган.
Тешиктош ғорининг энг қимматли топилмаси одам суяги қолдиқларининг топилишидир. У энг пастки маданий қатламдан топилган. У чалқанчасига ётқизилиб, устига қизил охра сепилган ҳолда кўмилган. Қабри атрофида арҳар шоҳлари терилган. Тадқиқотчилар фикрича, бу диний эътиқод билан боғлиқ.
1938 йилда антрополог Г.Герасимов, уни ўрганиб, 9 ёшли неандерталь бола деб хулоса берган. 1970 йилларда бу одамни антрополог А.Алексеев ҳам ўрганган. Неандерталь одамнинг 2003-2004 йилларда қилинган махсус тахлили , унинг илк хомо сапинес (homo sapiens) одами эканлигини кўрсатди.
Ғордан гулхан излари, унинг атрофида тоғ эчкиси, буғу, ёввойи от, айиқ, сиртлон (гиена), леопард, барс, қуён, кемирувчилар ва паррандаларнинг суяк қолдиқлари топилган. Тешиктошликлар овчилик билан бирга термачилик билан шуғулланишган.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish