Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet13/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Амир Темур ғори Бойсун тоғи минтақасидан мустье даврига оид макон саналади. У Тешиктошдан унча узоқда бўлмаган ерда жойлашган. Ёдгорлик 1939 йилда А.П.Окладников томонидан ўрганилган. У ердан 3 та маданий қатлам топилган. 1–2– маданий қатламлар сўнги тош даврига оид бўлиб, фақат 3–маданий қатламдан топилган тош қуроллар Тешиктошнинг юқори қатламидан топилган мустье даври қуролларига ўхшайди. У ердан
гулхан қолдиғи, писта кўмир, қўпол ишланган қирғич, гардишсимон нуклеус, синиқ учринди ва бошқа буюмлар топилган. Шунингдек, ёввойи от, барс, айиқ, сиртлон, қуён, кемирувчи ва қушларнинг суяклари топилган. Ғорда яшаган кишилар овчилик ва термачилик билан шуғулланганлар. А.П.Окладников фикрича, бу макон мавсумий ҳарактерда

Неандерталь одам. Тешиктош. Тикланган.

бўлган ва тош қуролларини ишлаб чиқариш ҳам Тешиктошга нисбатан анча фарқ қилиб, улар бирмунча такомиллашган.


Обираҳмат ғор макони Тошкент шаҳридан 100 км шимоли—шарқда, Ғарбий Тянь—Шаннинг Чотқол тизмасидаги Палтов сойининг юқори соҳилида жойлашган. Ғор ёйсимон шаклда бўлиб, эни 20 метрдан ортиқроқ, жанубга қараган, сатҳи кенг, қуруқ ва ёруғ. Ғор–макон 1966–1972 йилларда Р.Х.Сулаймонов томонидан ўрганилган. У мустьенинг ривожланган ва сўнгги босқичларига оид.
Унда 10 м қалинликдаги 21 та маданий қатлам аниқланган. Улардан 30 мингдан ортиқ оҳактошли чақмоқтошдан ясалган турли меҳнат қуроллари– нуклеуслар, парақалар, ўткир учли сихчалар, қирғичлар, пичоқлар ва курракчалар топилган. Улар ўзига хос призма шаклидаги ёрма техника, қисман леваллуа типидаги техника асосида ишланган. Ғордан ҳайвон суягидан ишланган бигизлар ҳам топилган. Шунингдек, гулхан излари, кул, кўмир, буғу, тоғ эчкиси, тўнғиз, жайрон, ғор шери, арҳар ва бошқа ҳайвонларнинг суяклари ҳам топилган. Бу ерда одамлар 120—40 минг йил муқаддам истиқомат қилганлиги аниқланган. Улар овчилик ва термачилик билан шуғулланганлар. Кейинги йилларда Обираҳмат маконини қайта ўрганиш натижасида у ердан сўнгги палеолит даври меҳнат қуроларини ва 16- қатламдан 70 минг йил олдин яшаган одам суяклари (6 та тиш ва калла суягининг бўлаклари )топилди. Мазкур топилма бўйича 2004 йилда ҳалқаро симпозиум ўтказилди. Унда Обирахмат одамида неандерталь ва хомо сапинес (замонавий одам) одамидаги хусусиятлар омухталашганлиги ва унинг оламшумул аҳамияти қайд этилди.
Обирахмат маконидаги меҳнат қуроллари ўрта палеолитдан сўнгги палеолитга ўтиш даврига мансубдир. Бундай хусусиятга хос маконлар Европа, Яқин Шарқ, Олтой ёдгорликларидан ҳам топилган. Тадқиқотлар натижасида олимлар, Обрахмат одамларининг ўрта палеолитдан узоқ тадрижий ривожланиш орқали юқори палеолит даврига ўтишган деган хулосага келишди.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish