Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)


-модда. Илмий хисобот тузишга доир талабалар. 29-модда



Download 14,41 Mb.
bet10/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

28-модда. Илмий хисобот тузишга доир талабалар.
29-модда. Археологи мероси объектларини давлат томонидан мухофаза қилиш ва улардан фойдаланишни молиялаштириш.
30-модда. Археологи мероси объектларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик.
31-модда. Низоларни хал этиш.
32-модда. Археологи мероси объектларини мухофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик.
33-модда. Қонун хужжатларини ушбу қонунга мувофиқлаштириш.
34-модда. Ушбу қонуннинг кучга кириши.


II –БОБ . Палеолит ва мезолит даврлари
ёдгорликлари
1. § Илк палеолит даври ва унинг ўрганилиши
Инсоният тараққиётида энг узоқ давом қилган давр - қадимги тош даври – палеолит ҳисобланади. “Палеолит” сўзи юнонча сўздан олинган бўлиб, “палеос”– “қадимги”, “литос”–“тош”, яъни қадимги тош даври деган маънони беради. Палеолит даври хронологик жиҳатидан 3 миллион йилликдан то 12 минг йилликкача давом қилади ва уч даврга– илк, ўрта ва сўнгги даврларга бўлинади. (2-жадвал)

2-жадвал
Палеолитнинг уч даври ҳам ўзининг ривожланиш даражасига қараб, меҳнат қуролларидаги ўзгаришлар асосида турли босқичларга бўлинади. Илгари илк палеолит даври шелль, ашель даврларига бўлинган эди. Лекин кейинги даврларда қилинган тадқиқотлар натижасида, уни олдувай ва ашель даврларига бўлиш мувофиқ деб топилди. Чунки илгарилари олдувай даври ёдгорликлари кам бўлиб, уни давр тариқасида ажратиш имкони бўлмаган. Шелль ва ашель қўл чўқморларидаги вазн жиҳатидан фарқини эътиборга олиб, уларни давр сифатида ажратишган. Кейинги йилларда олдувай даври меҳнат қуролларининг кўплаб топилиши, унинг давр сифатида ажратиб кўрсатишга имкон туғдирди. Шелль ва ашель даврлари эса, бир давр қилиб – ашель даври деб белгиланди.
Илк палеолит даврига оид Аббевиль ёдгорлиги Франциянинг Сена дарёси қирғоқларидан топилган. У ерда 1835 йилда М. Пикар дастлабки тош қуролларини топган. Кейинчалик Буше де Перт тадқиқот ишларини олиб борган. 1932 йилдан Ф. Брейль Франциянинг илк палеолит даврини Аббевиль даври деб номлаган. Бугунги кунда Европада илк палеолит даври шелль эмас, балки аббевиль деб аталади.
Ўзбекистон ҳудудининг геотектоник ва геомагнит ҳодисаларини тадқиқ қилиш натижасида унинг ўзига хос жиҳатлари аниқланди. Бу эса палеолит даври хронологиясида ўзгаришларга олиб келди. Илк палеолит даври жаҳон археологиясида 3 млн йилликдан то – 100 минг йилликларгача деб белгиланган. Ўзбекистонда, илгари, илк палеолит даври мил.авв. 1 млн йилликдан 100 минг йилликкача давом этган деб ҳисобланган. Лекин кейинги даврларда археологияда соҳасидаги ютуқлар бу санани янада аниқлаштирди. Археологик даврлаштиришнинг янги методи асосида унинг бундан 2 млн йилликдан 200 минг йилликгача давом қилганлиги аниқланди.
Илк палеолит даврида меҳнат қуроллари тош, суяк ва шохлардан ясалган. Улардан фақат тош қуролларгина бизгача етиб келган. Олдувай босқичида одамлар энг примитив усулда ясалган қўл чўқморларидан фойдаланганлар. Мазкур қуролларни ясаш учун дастлаб, одамлар қулай шаклга эга бўлган (кўпроқ япалоқ шаклдаги) қайроқтошни топиб, қаттиқроқ тош ёрдамида унинг учини учириб қурол ҳолига келтирганлар. Қўл чўқморлари одатда бир томони бодомга ёки юракка ўхшаб, тўмтоқ бўлган, лекин уни қўл билан ушлаш қулай бўлган. Иккинчи, қарама–қарши томони эса, ўткир учли бўлиб, бу томони кесиш, чопиш, ковлаш каби вазифаларни бажарган. Ибтидоий одамлар шу қуроллар ёрдамида ов қилганлар, илдиз ковлаганлар, гўштни майдалаганлар, териларни шилганлар. Одамнинг қўли эса, даста вазифасини

2-расм.Қайроқтошдан ишланган қўл чўқморлари. Илк палеолит

бажарган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, қўл чўқморлари бундан 3 млн йил илгари пайдо бўлган. Уни олдувай даври қуроли бўлиб, унинг бир томонга ишлов берилган. Илк қўл чўқмори Танзаниядаги Олдувай дарасидан топилган. Бундай қуроллар Эфиопиянинг Кода Гона, Жанубий Африка, Ўрта Осиёдаги Селунгир маконидан топилган. Олдувай даври одамлари термачилик ва йирик ҳайвонларга тўда-тўда бўлиб хужум қилиб, овчилик билан шуғулланганлар. Одамларнинг тўда бўлиб юришлари уларни турли табиат ҳодисаларидан ва йиртқич ҳайвонлардан ҳимоя қилган. Бу давр одамлари табиатга тўла қарам бўлиб, уй–жой қурилишини ҳам, оловдан фойдаланишни ҳам билмаганлар. Йиртқич ҳайвонлардан оддий ва дағал қуроллар билан ҳимояланганлар. Табиат ҳам инсонлар яшаши учун қулай, иссиқ бўлган.


Бундан 1,7–1,6 млн йил илгари икки томонига ишлов берилган қўл чўқморидан фойдалана бошланганлар. Бундай қурол дастлаб Франциянинг Сент –Ашель маконидан топилгани учун ашель даври деб аталади. Бундай қуроллар дастлаб Африка худудида пайдо бўлган. Олд Осиёда 1 млн олдин, Европа худудида 750 минг йил олдин тарқалган, Ўрта Осиёнинг Селунгир маконидан топилган. Узоқ Шарқда эса, бундай маконлар деярли топилмаган.
А шель даврига келиб одамлар бирмунча тараққиёт даражасига эришганлар. Энди кишилар турли тоғ, дарё жинслари, асосан чақмоқтошдан қурол ясашни ўргана бошлаганлар. Қуролларни ишлаш техникаси бирмунча такомиллашган. Чақмоқтош қўл
Тошни ишлаш услуби. Палеолит даври.
чўқморининг иккала томонига ҳам қўпол кертиш йўли билан ишлов берилган. Кертиш давомида вужудга келган турли учриндилардан турли нарсаларни кесишда фойдаланганлар. Учриндиларнинг қирра томонлари майда кертиш усули билан ўткирланган ва кескич асбоблари сифатида фойдаланилган. Учбурчаксимон тош учриндиларига кўпроқ ишлов берилган.
Аста–секин тош қуролларининг тури кўпая бошлаган. Дастлаб сихча ва қирғичсимон қуроллар вужудга келган. Тош сихча қуроллардан ёғоч қуроллар ясашда ва овда найза тиғи сифатида фойдаланилган бўлса, қирғичлардан кийим–кечак учун ҳайвон териларига ишлов беришда фойдаланганлар.
А шель даври охирига келиб ҳаво кескин равишда совуган, музлик даври
бошланган. Европа ҳудудини музлик қоплаган, тропик ўлкаларда эса, плювиа
даври (“плювиа” лотинча сўз бўлиб –“ёмғир” деган маънони беради) бошланган.
Геолог ва археологлар ер юзида 4 музлик даври – гинц, миндель, рисс, вюрм музликлари бўлганлигини аниқлашган. Бу номлар музлик ётқизиқлари аниқ сақланган
3-расм.Тош қирғич. Палеолит даври
тўртта альп қишлоғи номидан олинган. Муз босиш сабаблари тўғрисида ҳали аниқ фикрлар айтилмаган. Гинц ва миндель музлиги кенглиги Ўрта Европагача бориб етган. Энг кенг ҳудудни эгаллаган музлик даври Рисс музлиги ҳисобланиб, унинг маркази Гренландия бўлган. Музлик Америка қитъасида ниҳоятда катта ҳудудни, бутун Европа ҳудудини эгаллаган. Музликлар палеолит даврида қалинлиги 1, 2 км ва ундан ортиқ бўлиб гоҳ кенгайиб, гоҳ торайиб турган. Музликнинг силжиши жараёнида музлик ётқизиқлари вужудга келган ва у мореналар деб аталган. Унинг ичида гил, қум қатламлари, ҳарсанг тош ва шағаллар бўлган. Вюрм босқичида музлик кенг ҳудудларни эгалламаган.
Бу даврда Ўрта Осиёнинг тоғли зоналарида музликлар ҳосил бўлган. Пасттекисликларда эса ёмғирлар узлуксиз ёғиб, кўл ва дарёлар ҳосил бўлган. Ҳаво гоҳ совуб, гоҳ илиқ бўлиб турган.
Одамлар табиий шароитга мослашиб, бошпана сифатида ғорларни ўзлаштирганлар ва табиий оловдан фойдалана бошлаганлар. Шуни айтиш керакки, ибтидоий одамлар барча ғорларда ҳам яшамаганлар. Одатда таги тупроқли, қуёш нури тушадиган, булоқ суви яқин, овчилик ва термачилик қилишга қулай ғорларда яшаганлар. Олдувай даври маконларига кўра, ашель даври маконлари кўпроқ топилган. Бу давр одамларининг у даврга нисбатан кўпая бошлаганидан дарак беради. Термачиликнинг аҳамияти пасайиб, овчилик аҳамияти ошган.
Яшаш учун кураш одамларни бирлаштирган. Бир томондан йирик ҳайвонларни тўда бўлиб овлаш зарур бўлган бўлса, иккинчи томондан ғорларни ўзлаштириш жараёнида у ердаги йиритқич ҳайвонларни ҳайдаш ва улардан ҳимояланиш зарур бўлган.
Илк палеолит даври маконлари Ғарбий Европа, Африка, Жанубий Осиё, Арманистон, Ўрта Осиё, Қозоғистон, Хитой ҳудудларидан топиб ўрганилган. Ўрта Осиё ва Қозоғистоннинг
20 дан ортиқ жойидан топилган. Жумладан, Туркманистонда Янгаджа, Тожикистонда Онарча, Селунгир. Қизилқальа, Қайроққум, Кўҳипиёз,.Қирғизистонда Хўжагўр, Учқўрғон, Фарғона водийсида Селунгур, Кўлбулоқнинг қуйи қатлами ва бошқалар.
Ўзбекистон ҳудудидан ашель даврига оид ёдгорликларни ўрганишда У.Исломов, К.А.Крахмаль, М.Қосимов, Т.Омонқуловларнинг тадқиқотлари диққатга сазовордир.
Селунгур макони– Фарғона водийси худудида ашель даврига оид энг ноёб макон. Селунгур ғори Фарғона шаҳридан жанубий—ғарбда Ҳайдарконнинг ғарбий чеккасида
Қўл чўқмори. Селунгур. жойлашган.
С еленгур ғори дастлаб 1958 йилда академик А.П.Окладников томонидан ўрганилган ва у ердан бир неча тош учриндилар топилиб, уларнинг ёши сўнгги палеолит даврига оид деб белгиланди. 1980 – 1988 йилларда археолог Ў.Исломов бошчилигидаги ЎзР ФАга қарашли Археология институтининг палеолит отряди Селунгур маконни қайта текширди. Тадқиқотлар давомида 7 метр чуқурликда ўртача қалинлиги 20-40 см дан иборат 5 та маданий қатлам аниқланди. Маданий қатламлардан тошдан ясалган меҳнат қуроллари: қўл чўқмори, тўмтоқ болталар, пичоқсимон қуроллар, кўплаб тишли қуроллар, қуш тумшуғига ўхшаш қуроллар қазиб олинган. Бешинчи қатламдан ашель даврига мансуб қўл чўқмори топилди. У аждодларимиз ишлатган илк қуролдир. У найзасимон шаклга эга бўлиб, қизил яшма тошдан тайёрланган.
Маконнинг энг муҳим топилмалари бўлган одам суяклари 3- ва 2-қатламлардан топилган. У ердан одамнинг елка суягининг бир бўлаги, бош суяги энгак қисмининг бир бўлаги, 14 та тиш топилган. Антропологлар уларни тадқиқ қилиб, ашель даврида яшаган архантроплар деб топдилар. Селенгур одамининг яшаш даври ва унинг тузилиши тўғрисида мунозаралар ҳали тугаган эмас. Бу ерда топилган тишлар 4та шахсга мансублиги аниқланган. Шулардан бири пастки тиш бўлиб, 40 ёшлардаги аёлники деган фикрга келинган. Селунгур одами ўзига хос тузилишга эга. У архантроплар ва полеантроплар ўртасида оралиқ масофани эгаллайди. Унда архаик тузилишнинг сақланиши олимлар фикрича, дағал ўсимликлар билан озиқланганлигидир. Антрополог А.Зубов фикрича эса, у архантропларнинг махаллий туридир. Олимлар унинг ўзига хос томонларини кўрсатиш учун унга Ферганатроп деб ном бердилар. Мазкур одам оловдан фойдаланган, овчилик ва термачилик билан шуғулланган. Ферганатропнинг топилиши Ўрта Осиёнинг илк палеолит даврида ўзлаштирилганлигини кўрсатди.
Селунгур маконининг ёшини аниқлашда ҳам илгари олимлар уни бундан 800-минг йиллар олдин яшаган деган умумий хулосани берган эдилар. Лекин кейинги даврларда археологлар К.Крахмаль ва Ў.Исломовларнинг олиб борган тадқиқотлари ва бу ишга кўпгина соҳа мутахасисларини жалб қилиниши натижасида маконнинг ёшини 1,2 млн йил деб белгиланди.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish