Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet20/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Обишир 1 ғор–макони Ҳайдаркон шаҳарчасидан 4-5 км шарқда жойлашган. У ернинг маданий қатламларидан микролитлар, бигизлар, қирғичлар, пичоқ қадамалари, нуклеуслар топилган. Улар бошқа жойлардан топилган мезолит даври қуролларига ўхшайди.
Обишир V ғор– макони эса Обишир 1 дан 200 метрча ғарбда жойлашган. У ерда 3 та маданий қатлам аниқланган. У ердан топилган меҳнат қуролларининг ишланиш техникаси Обишир 1 га ўхшайди. У ернинг қуйи маданий қатламларидан оқ–қора ва кул ранг чақмоқтошдан ясалган микролитлар– парақалар, пичоқ қадамалари, қирғичлар, кескичлар, тешгичлар, ўроқ–рандалар ва турли шаклдаги нуклеуслар топилган. Шунингдек бу ердан ёввойи ҳайвонларнинг парчаланган ва синдирилган суяклари ҳам топилган.
Кейинги йилларда Марказий, Жанубий ва Шарқий Фарғона ерларидан мезолит даври маконлари кўплаб топилган. Марказий Фарғонадан бу даврига оид 100га яқин жойдан маконлар топилган. Улардан Иттак қалъа, Шўркўл, Аччикўл, Янгиқадам, Бекобод, Замбор, Босқумлар диққатга сазовордир. У ерлардан ҳар хил шаклда ретушланган ва ретушланмаган нуклеуслар, қирғичлар, парақалар, майда геометрик қуроллар топилган. Бу ерда кўпроқ майда нуклеуслар учраб, йирик нуклеуслар деярли учрамайди. Дарё тошларидан олинган учриндилар ҳам бор. Бу ердан топилган меҳнат қуроллари қора, яшил, жигарранг чақмоқтош, сланец ва бошқа тошлардан ясалган. Бу ёдгорликлар очиқ жойдаги маконлар бўлиб, маданий қатламлар йўқ. Тадқиқотчилар фикрича, Марказий Фарғонадаги илк ва сўнгги мезолит даври маконлар ўша вақтнинг ўзидаёқ ташлаб кетилгач, бузила бошлаган. Ҳозирда бу жойлар кенг қум барханлари остида қолган. Лекин мезолит ва неолит даврларида бу ерларда кўллар бўлган. Ибтидоий одамлар шу кўл соҳилларда яшаганлар. Термачилик, овчилик, балиқчилик билан шуғулланганлар.
Марказий Фарғонада фақат тош даври ёдгорликлар мавжуд. Бошқа даврларга оид ёдгорликлар ва маданий қатламлар йуқ.
Тадқиқотчилар Марказий Фарғонадаги мезолит даври ёдгорликларини 2 гуруҳини аниқлаб, унинг ривожланишидаги илк ва сўнгги босқичини аниқладилар. Илк мезолит даври милоддан аввалги IX—VII йилликларга оид бўлиб, унга Иттак қалъа 2, Аччикўл 1,7, Янги қадам 1,2 ва Тойпоқ 1 маконлари киради.
Марказий Фарғонанинг сўнгги мезолит даври милоддан аввалги VI минг йилликларга мансуб. Унга Аччикўл, Бекобод 3,4, Шўркўл 1, 2, Мадёр 11, Замбар 2, Тойпоқ 3,5,7 ва бошқа жой маконларни киритиш мумкин.

Тош қуроллари турлари.
Марказий Фарғонадаги яшаган мезолит даври қабилалари хўжалик ҳаётида овчилик ва термачилик билан бир қаторда балиқчилик ҳам муҳим роль ўйнаган. Бунга уларнинг кўллар ёқасида истиқомат қилганликлари имконият яратган.
Юқоридагилардан шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, мезолит даврида Жанубий ва Марказий Фарғона ҳудудларининг қулай географик шароити мазкур жойларда ибтидоий кишиларнинг кенг тарқалиб яшашлари учун имконият яратган.
Мачай ғор макони мезолитнинг сўнгги босқичига оид ёдгорлик бўлиб, у Ҳисор тизмасининг Кетмончопти тоғининг жанубидан Мачай дарёсининг ўнг соҳилидан топилган.
Ғор–макон кўп қатламли бўлиб, у ердан кўп миқдорда тош қуроллари ва оз миқдорда суякдан ясалган меҳнат қуроллаар ҳам топилган. Суяк қуроллар 15 нусхада бўлиб, улар бигиз, игна, сўзан ва бошқалардир. Ғорнинг маданий қатламларидан жами 870та тошдан ясалган меҳнат қуроллари топилган. Улар ҳар хил шаклдаги нуклеуслар, ретушланган ва ретушланмаган парақа ва парақачалар, тош пичоқлар, аррасимон қуроллар, кескич, ушатгич тошлар, найза ва ўқ учлари, трапециялар, сигментлар ва бошқа хил қуроллар топилган. Мачай ғоридан топилган қуролларнинг ишланиш техникаси, катта кичиклиги Тожикистоннинг Вахш дарёси ҳавзасидаги, Марказий Фарғона ва Тошкент воҳасидаги мезолит қуролларига анча ўхшаб кетади. Лекин уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам бор.
Мачай ғорининг маданий қатламларидан антропологик материаллар – одам бош суяклари, тиши, жағи ва бошқа аъзоларининг суяк қолдиқлари топилган. Ҳалигача Ўрта Осиёнинг мезолит даврига оид ёдгорликларидан бундай топилмалар топилгани йўқ. Шу жиҳатдан Мачайдан топилган одам суяклари жуда катта амалий ва илмий аҳамиятга эгадир. Тадқиқотлар натижасида калла суякларининг бири аёл кишига, бири эркак кишига ва учинчиси ёш болага мансуб эканлиги аниқланди. Антропологик материалларни чуқур ўрганиш асосида, уларнинг қайси ирққа мансуб эканлиги аниқланди. Уларнинг ҳаммаси европоид ирқига мансуб деб топилди. Бу материаллар Ўзбекистоннинг энг қадимги аҳолисини, унинг ташқи қиёфаларини аниқлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ғорнинг маданий қатламларини қазиш жараёнида антропологик материаллар билан бир қаторда хилма–хил ҳайвонларнинг суяклари – палеонтологик материаллар ҳам топилди. Палезоолог Б. Ботиров Мачай ғоридан 20 хилдан ортиқ ҳайвон суякларини топди. Улар қизил бўри, тулки, барс, мўйнали сувсар, қуён, жайра, олмахон, даласичқон, тўнғиз, Бухоро буғуси, айиқ, эчки, тошбақа ва бошқа ёввойи ҳайвонларга мансуб бўлган. Мачайликлар асосан арҳар ва жайрон овлаганлар.
Ғордан ҳайвон суякларининг топилиши бу ерда яшаган мезолит даври кишилари овчилик ва термачилик шуғулланганликларини билдиради. Тадқиқотлар ғорнинг мил.ав. YII – YI минг йилликларга мансуб эканлигини кўрсатди.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish