Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)


III-БОБ. Неолит, энеолит, бронза ва илк темир



Download 14,41 Mb.
bet23/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

III-БОБ. Неолит, энеолит, бронза ва илк темир
даври маданиятлари.
1§.Неолит даври маданияти
Жамият тараққиётидаги кейинги давр неолит деб ном олган. У юнонча “нео”—янги, “литос”—тош, яъни янги тош даври деган маънони беради. Бу давр узоқ давом этган тош даврининг якунловчи босқичи бўлганлиги учун шу ном билан аталган. Бу тушунчани фанга инглиз археологи Леббок 1865 йилда киритган. Неолит даври хронологик жиҳатдан милоддан аввалги VI—IV минг йилликларни ўз ичига олади.
Бу даврда жамиятлар ҳар хил тараққиёт даражаларида бўлганлар. Баъзи минтақаларда неолит даври қулдорлик даврига келса, баъзиларида эндигина деҳқончилик ва чорвачилик вужудга келаётган, баъзиларида эса, уруғ жамоалари овчилик ва термачилик билан шуғулланар эдилар.
Ўрта Осиёдаги деҳқончилик минтақаларида неолит даври ибтидоий одамлари ўтроқ турмуш тарзига ўтганлар. Доимий ертўла, лой, гуваладан қурилган кулбаларда яшаганлар. Ўтроқ турмуш тарзи жанубий ҳудудларда деҳқончиликнинг келиб чиқишига, чўл минтақаларда эса ўтроқ овчилик хўжалигининг қарор топишига олиб келди. Кейинчалик овчилик хўжалиги замирида чорвачилик пайдо бўлади.
Неолит даврининг энг катта ютуғи ҳам деҳқончилик ва чорвачиликнинг вужудга келиши эди. Кўпчилик олимлар бу кашфиётнинг инсонлар ҳаётидаги аҳамиятини инобатга олиб, неолит даври инқилоби деб баҳо берадилар. Ибтидоий одамларнинг ўзлаштирувчи хўжаликдан ишлаб чиқарувчи хўжаликка ўтишди. Бу узоқ ва машаққатли давом этган жараён бўлган. Термачиликнинг замирида деҳқончилик ётган, овчиликнинг замирида эса, чорвачилик ётган. Тадқиқотчилар фикрича, деҳқончилик ва чорвачиликнинг пайдо бўлишига аёлларнинг меҳнати ва синчковлиги сабаб бўлган.
Неолит даврида тошни ишлаш техникасида янги усуллар—силлиқлаш, пардозлаш, арралаш ва пармалаш усуллари ихтиро этилади. Бу эса ибтидоиий ишлаб чиқарувчи кучларни янада тезроқ ривожланишига олиб келди. Бу усуллар ҳамма қуролларга нисбатан қўлланилмаган. Ўткир тиғ берувчи қуроллар ясашда кертма ва ёрма услубидан фойдаланганлар.
Илк неолит даврида макролит қуроллар кенг тарқалган. Улар оғир катта ҳажмдаги чақмоқтошдан ишланган қуроллар бўлган. Қуроллар қумтош тахтада силлиқланган. Тош тахта таянч вазифасини ўтаган. Қуроллар ҳўл кварц қуми билан узоқ вақт ишқаш жараёнида силлиқланган. Силлиқланган тош қуроллар неолит охирига келиб пармаланган. Пармалашда суяк парма вазифасини бажарган. Суяк пармани қалқон ипига ўраб айлантирганлар, унда суякнинг учига нам қум сепиб турилган. Пармаланган қуролга даста ўрнатиш мумкин бўлган.
Неолит даврида қуролларнинг тури кўпайган: тош болталар, поналар, тош тешалар, исканалар, оғир чўқморлар пайдо бўлган. Тош болталар неолит даврида барча оғир юмушларни бажарган. Унинг хўжаликдаги аҳамияти катта бўлган, шуни эътиборга олиб, баъзи олимлар бу даврни “болталар асри” деб аташни ҳам таклиф қилишган.
Неолит даври жамоаларида меҳнат қуролларини такомиллаштириш билан бир қаторда ҳунармандчиликнинг бир қатор тармоқлари—кулолчилик, тўқувчилик, заргарлик каби соҳалари ихтиро қилинди.
Палеолит, мезолит даврларида идишлар ёғочдан ёки новдадан ясалган бўлса, неолитнинг ривожланган босқичига келиб, дағал, чала куйдирилган сопол буюмлар ишлаб чиқарила бошланди. Уларнинг таги тухумсимон бўлиб, уларнинг шакли неолит даври одамларининг кўл ёқаларида, қумлоқлардаги чайлаларда яшаганликлари боис шундай бўлган, яъни сопол идишлар кўл ёқасидаги қум устига ўрнатилган. Сўнгги неолит даврига келиб сопол буюм шакли ўзгаради. Туваксимон - ости ясси ва текис идишлар пайдо бўлади, майдалашади. Идишлар лой ленталар асосида қўлда ишланган. Идишлар нақши ҳам оддийдан мураккабга ўзгариб боради. Идишлар бир ярусли хумдонларда пиширилган. Лекин идишлар қўпол, мўрт бўлган.
Тўқимачилик ҳунарманчиликнинг вужудга келиши ҳам неолит даврининг буюк кашфиёти ҳисобланади. Неолит даври одамлари ҳайвон юнги ва ўсимлик толасидан мато тўқишни ўрганганлар. Шунингдек, йигирилган ипдан балиқ тўри ҳам тўқилган. Бу эса балиқ овлаш аҳамиятини кескин равишда ошириб юборган. Бунга сувда сузувчи қайиқларнинг яратилиши ҳам имкон берган.
Неолит даври ютуқларидан яна бири она уруғи доирасида жуфт оиланинг вужудга келиши бўлиб, у уруғ ичида оилавий муносабатларнинг изга тушишига олиб келди ва жамият тараққиётини янада олға силжитди.
Ўрта Осиёда неолит даври жамоаси ривожланишининг 2 хил кўриниши мавжуд бўлган: 1. Жанубий—ғарбий ҳудудларида, ҳозирги Туркманистоннинг Копетдоғ тоғи олди дарё хавзвларида илк деҳқончилик маданияти шаклланган. 2. Марказий ва шимолий худудларида эса, неолит даври жамоалари овчилик ва балиқчилик хўжалиги билан шуғулланганлар. Минтақалараро ривожланишнинг ўзига хос жиҳатлари табиий—иқлим шароитидан келиб чиққан. Шунингдек, Ўрта Осиёда неолит даври ёдгорликларини бир неча йирик территориал–хўжалик шаклларга ажратилган: масалан, жойтун маданияти, калтаминор маданияти, хисор маданияти ва сазағон маданияти шулар жумласидандир.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish