Жойтун маданияти Ўрта Осиёнинг жанубий—ғарбий ҳудудида илк деҳқончилик билан шуғулланган қабилалар ёдгорлигидир. Унинг излари фақат Туркманистоннинг жанубий—ғарбий ҳудудларидан топилган. Олимлар уни милоддан аввалги VI минг йилликлар охири V минг йилликлар бошларига оид деб ҳисоблашади. Уни Б.А.Куфтин, В.М.Массон, Д.Дурдиев, О.Бердиевлар тадқиқ қилган. Жойтун маданиятига Бами, Тўғолоқтепа, Чағиллитепа, Мунчоқлитепа, Чўпонтепа, Жойтун, Найзатепа каби бир қатор ибтидоий деҳқонларнинг манзилгоҳлари киради. Жойтун қишлоғида уч қурилиш босқичи аниқланган. Унда уйлар тўртбурчак шаклида қурилиб, деворлари гуваладан ишланган ва сомон билан сувалган. Уйларнинг ёнида хўжалик хоналари - омборхона, сарой ва ўралар ҳам бўлган. Жойтун уйлари деворининг қалинлиги 30 см ни ташкил этган. Ҳар бир уйда (хонадонда) 5-6 кишидан иборат оила яшаган, деб тахмин қилинади. Ҳаммаси бўлиб, Жойтунда 30 га яқин уй-жой комплекслари
Жойтун маданияти буюмлари.
1-ўроқ, 2-болта, 3-4-парақалар, 5-6-бигиз, 7-парма, 8-қирғич, 9-сигмент, 10-трапеция, 11-нуклеус, 12-ўқ учи, 13-14-мунчоқ, 15-урчуқ, 16-чиғаноқ, 17-18-тақинчоқ, 19-шашка, 20-21-хайвон фигуралари, 22-25-сопоолар ва улардаги шақшлар бўлган, уларда 150-180 киши истеъқомат килган.
Уйнинг ички ўнг томонида катта тўғри бурчакли ўчоқ мавжуд бўлиб, у лойдан (гувала) қурилган. Тош қуроллари асосан чақмоқтошдан ишланган. Призма ва конуссимон нуклеуслар кўплаб топилган. Геометрик шаклдаги микролитларнинг кенг тарқалиши Жойтун маданиятининг муҳим хусусияти ҳисобланади. Улардан қадама тиғ сифатида фойдаланишган.
Жойтунликлар кулолчилик буюмларини қўлда ясаганлар ва геометрик нақшлар билан безаганлар. Илк Жойтун маданиятида безакли сопол идишлар кам учрайди. Безакли идишлар кўпроқ қизил ранг билан ишланган. Илк Жойтун сопол идишларида тўлқинсимон чизиқлар учраса, сўнгги Жойтун сопол идишларида тўрсимон чизиқлар асосий ўринни эгаллайди.
Бу ердан ҳайвон ва одам гавдаси тасвирланган ҳайкалчалар, мунчоқ, шахмат доналари топилган. Ҳайкалчалардан кўпроқ эчки, қўй ҳайкаллари учрайди. Ҳайкалчалар уруғнинг сиғинадиган буюми деб тахмин қилинади.
Чўпонтепа қишлоғидан бир неча қабрлар топиб ўрганилган. Қабрлардан ғужанак ҳолда ён томонига ётқизилган ва устига қизил охра сепилган одамларнинг суяклари топилган. Бу қабрлар неолитнинг энг сўнгги босқичига тегишлидир.
Жойтун маданияти ёдгорликларидан топилган моддий манбалар уларнинг деҳқончилик билан бирга, чорвачилик, овчилик билан ҳам шуғулланиб, ўз даврининг катта ютуқларини қўлга киритганлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |