233
муносабатига учта омил: етакчининг ўзи, унга
эргашувчилар ва вужудга
келган вазиятларнинг таъсир этиш кучига мувофиқ танлашини кўрсатади.
Услубларнинг барча турли – туманлиги тегишли муносабатлар ва ишга
қизиқиш билан ўзаро боғланувчи демократик ва авторитарларнинг ўртасига
ѐйиладилар.
Бу чегаравий етакчилар услублари ўртасидаги фарқ
етакчининг унинг
ҳукмронлиги манбалари ва инсоннинг табиати ҳақидаги фаразларига
асосланади. Демократик ҳукмронлик унга у эргаштириб кетаѐтган
эргашувчилар томонидан берилган ва одамлар ўзини – ўзи бошқаришга ва
мотивация шароитида ижодий ишга қодирлар деб ўйлайди.
Автократ эса,
ҳукмронлик унинг ташкилотда тутган ўрни томонидан берилган ва кишилар
дангасадирлар деб ҳисоблайди. Биринчи ҳолда бошқарувда иштирок этиш
имконияти мавжуд, иккинчисида – мақсадлар ва воситаларни етакчининг ўзи
белгилайди. Бу энг четкилар ўртасида бешта оралиқ
етакчилик услублари
мавжуд бўлади.
Бу
моделларнинг
ривожланиши
етакчилик
муносабатларидаги
алоқаларни ўрнатишда етакчи, эргашувчилар ва вазият ўртасидаги ўзаро
ҳамкорликларнинг қийинчиликларга дуч келишидир.
Вазиятли етакчилик моделлари (Ф.Фидлер
). Бунда камроқ фойда
кўрувчи ходим(КАКХ), яъни етакчилар камроқ иштиѐқ
билан ишлашлари
мумкин бўлган кишининг таърифлари шкаласидан фойдаланилади.
Тадқиқотларга кўра, юқори балларни олган етакчилар, яъни ўзларининг
КАКХларини муносабатни ижобий баҳолаган услубига эгалар. Улар тегишли
равишда юқори КАКХ ли ва паст КАКХ ли етакчи номини олганлар.
Моделдаги вазиятни назорат қилиш даражаси қуйидаги ўзгарувчанлик
билан белгиланади:
-
“етакчи-эргашувчилар” муносабатлари (эргашувчилар томонидан
етакчига нисбатан намоѐн бўладиган ростгўйлик, ишонч, қўллаб-қувватлаш
ва ҳурмат қилиш даражасини акс эттиради);
234
-
ишнинг
туркумлаштирилганлиги
(бажарилаѐтган
вазифаларни
туркумлаштирилганлик даражасини акс эттиради ва ташкил қилувчилар
мақсаднинг аниқлиги, қарорнинг асосланганлиги унинг ўзига хослиги,
мақсадга эришиш воситалари кўплиги билан ўлчанади);
-
лавозимли ҳукмронлик (етакчининг расмий ҳукмронлиги даражасини
акс эттиради).
Учта вазиятли бу ўзгарувчанлик иккита
етакчилик услублари билан
биргаликда вазиятларнинг саккизта турини берадилар.
Модель раҳбарни ташкилот ѐки гуруҳда вужудга келган вазиятга
мувофиқ танлаб олиш ва уни ўзгартириш йўлларини
айтиб беришга имкон
беради.
Бундан ташқари, раҳбар вазиятни ўз фойдасига ўзгартириш учун
қуйидагиларни амалга ошириши лозим.
-
қўл остидагилар билан муносабатлар даражасини ўзгартириши;
-
ишни туркумлаштирилганлик даражасини ўзгартириши;
-
ташкилотдаги позицион ҳукмронлик даражасини ўзгартириши.
Модель шуни кўрсатадики, раҳбарни қандай қилиб самарали етакчи
бўлишга ўргатиш, унинг етакчилик қобилиятини ошириш, яхши ѐрдам
қўрсатиш шароитида ҳукмронлик ва таъсирдан фойдаланиш мумкин.
Ўқитиш дастури муносабатни мўлжаллаган етакчига фойдали бўлиши, ишни
мўлжаллаган етакчига эса зарар келтириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: