Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Етакчиларни янги концепциялари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Етакчиларни янги концепциялари
. Анъанавий ва вазиятли 
ѐндашувлар ѐ етакчининг аломатлари ва ҳолатига, ѐки у керакли усулни 


236 
танлаган вазиятга бир томонлама эътибор берадилар. Кейинги йилларда 
пайдо бўлган концепциялар бу икки томонни бирлаштиришга ҳарақат 
қилади. 
Атрибутли(белгили) етакчилик концепцияси
(сабаб-натижавий 
ѐндашув). У нима содир бўлган ва кишилар нима содир бўлганини сабаби 
деб ҳисоблашлари ўртасидаги сабаб-натижавий алоқани изоҳлаб берувчи 
атрибутли назарияга суянади. Бу ѐндашув шундан келиб чиқадики, 
етакчининг хулосалари эргашувчиларнинг ҳолатлари билан тенг даражада 
етакчининг кейинги ҳолатига жавоб қайтариш билан асосланади. Қўл 
остидагиларнинг ишини кузата туриб, етакчи у қандай бажарилаѐтганлиги 
ҳақида ахборот олади. Бунга кўра, у кишиларнинг ҳолатидан келиб чиқиб 
хулоса чиқаради ва қўл остидагиларнинг ҳолатига қандай равишда жавоб 
қайтариш учун ўз услубини ишлаб чиқади. 
Харизматик етакчилик концепцияси
. Харизма – бошқаларга 
етакчиликнинг қўллаб – қувватланиши ва тан олинишини келтириб 
чиқарувчи шахсий жозибадорлиги воситасида таъсир қилиш шаклидир, бу 
харизманинг эгасига эргашувчилар устидан ҳукмронликни таъминлайди. 
Ўзининг шахсий сифатларига кўра эргашувчиларга ғоятда кучли таъсир 
кўрсатишга қодир етакчи харизматик деб ҳисобланади. Бунда етакчилар 
ҳукмронлик, фаолиятига катта эҳтиѐжни сезиб, ўзларининг хақлигига 
ишонадилар. 
Тадқиқотларга кўра, оддий вазиятларда харизматик етакчилик ҳамма 
вақт талаб қилинмайди. Кўпинча у эргашувчилар ўз истаклари ва уларни 
бажариш йўлларини кучли бўрттириб юборган ҳолларига тўғри келади. Бу 
сиѐсат, дин, ҳарбий ҳаракатларда етакчиларда харизманинг тез тез содир 
бўлишини изоҳлаб беради.
 
Тубдан ўзгартирувчи етакчи концепцияси
. Ислоҳотчи етакчиларини 
уларнинг қўйилган мақсадларини идрок этишдаги онглилигини ошириш
уларга шахсий манфаатларни умумий мақсад билан бирлаштириш 


237 
имкониятини бериш, ишончлилик муҳитини ҳис қилдириш йўли билан 
ундайди. Бундай етакчи ижодиѐтини намоѐн қилади, унинг орқасида 
воқеалик туради, у эргашувчиларни натижадан натижага олиб боради, 
кишиларни меҳнат қилишга ундайди. Бу нарса етакчи ва эргашувчиларда 
инқирозли вазиятда муаммони ижодий ҳал қилишга яроқли маълум ҳолатини 
мавжудлигини кўзда тутади. Модель етакчи эргашувчиларга уларни 
бошқарувда иштирок этишга жалб қилиш орқали таъсир қилиши, ўзи 
гуруҳнинг бир қисми бўлиши, биргаликдаги ҳаракатларни қўллаб-
қувватлаши зарурлигини тан олади. Эргашувчилардан етакчининг орқасидан 
кўр-кўрона бориш эмас, балки берилаѐтган имкониятларини танқидий 
баҳолаш ва ҳаракатларга онгли равишда ѐндашув талаб этилди.
Шундай қилиб, етакчиликнинг анъанавий йўналишлари етакчи ва унинг 
ҳолати сифатлари асосида самарали етакчиликни таклиф қиладилар. 
Пировардида бу концепциялар якунланган назарияни ярата олмай, 
ҳолатининг аниқланган сифатлари ва намуналарининг кўплигида чўкиб 
кетганлар. вазиятли етакчиликка асосланган ѐндашувлар етакчиликнинг 
самарадорлигини уни шахс сифатида эътиборга олмай, ташқи муҳитлар 
таъсири остида изоҳлашни таклиф қилганлар. Янги концепциялар вазиятли 
ва анъанавий ѐндашувларнинг афзалликларини бирлаштиришга ҳаракат 
қиладилар. Улар етакчининг муаммони ҳал қилишнинг янги кўринишини 
яратиш, ўзининг харизмадан фойдаланиб, эргашувчиларни илҳомлантириш, 
улардаги мақсадга эришиш бўйича ҳаракатни амалга оширишга иштиѐқини 
келтириб чиқариш қобилиятига эътиборни қаратадилар. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish