Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Етакчилик сифатлари назарияси



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Етакчилик сифатлари назарияси. 
Бу етакчиликни ўрганишдаги энг 
дастлабки ѐндашувдир. Тадқиқотчилар етакчилар эгалик қилган сифатларни 
аниқлашга ҳаракат қилганлар. Улар, етакчилар уларни бошқалардан ажратиб 
турувчи 
барқарор 
сифатларининг 
ноѐб 
мажмуасига 
эгалар 
деб 
ҳисоблаганлар. Шундан келиб чиққан ҳолда, олимлар етакчилик 
сифатларини белгилаш ва улардан етакчини аниқлаш учун фойдаланишга 
ҳаракат қилганлар. Етакчи бўлиш мумкин эмас, етакчи бўлиб туғилади, деб 
ҳисоблаганлар. 
Кейинги изланиш етакчилик сифатларининг тўртта гуруҳларга 
ажратишга олиб келган: физиологик, психологик (тўйғули ), ақлий, шахсий 
ишга доир. 
Етакчилик сифатлари назарияси камчиликларга эга. Биринчидан, 
салоҳиятли муҳим етакчилик сифатлари амалда чексиз бўлган, шунинг учун 
етакчининг “ягона ишончли” образини яратишнинг иложи бўлмаган. 
Иккинчидан, кўриб чиқилаѐтган сифатлар ва етакчилик ўртасидаги яқин 
алоқани ўрнатиш ҳамда етакчиларни аниқлашга ѐрдам кўрсатиш мумкин 
бўлмаган. 
Етакчилик хулқи концепциялари
. Улар (олдинги назариядаги) ким 
етакчи бўлади саволидан етакчилар нима ва қандай қиладилар саволи томон 
силжиганлар, яъни етакчиларни махсус дастурлар бўйича тайѐрлаш 
имкониятини кўзда тутганлар. Бунда қуйидагилар энг аҳамиятли 
концепциялар саналади. 
1.
Раҳбарликнинг учта услуби концепцияси. Ўрганиш учта етакчилик


229 
усуллари: авторитар, демократик ва пассивдан фойдаланишни самарали 
солиштиришдан иборат бўлган. Аммо қандайдир битта услубнинг самарали 
етакчилик билан бевосита алоқаси топилмаган. 
2.
Огайо штати Университетининг тадқиқотлари. Раҳбарликнинг икки 
омили назариясини ишлаб чиқишга бағишланган. Иккита ўзгарувчанлар: 
муносабатларнинг тузилиши ва ушбу тузилма доирасидаги муносабатлар 
асос қилиб олинган. Биринчисига етакчи томондан гуруҳда яратилган 
муносабатлар тузилмаси: ролларни белгилаш, коммуникацион оқимлар, иш 
қоидаларини белгилаш киради. Иккинчиси ўз ичига етакчи ва эргашувчилар 
ўртасидаги муносабатларни олади. 
Тадқиқотчилар 
иккита 
хулоса 
чиқарганлар. 
Биринчиси, 
муносабатларнинг тузилиши ва ишга қанчалик кўп эътибор қаратилса, 
қуйидаги шароитларда шунчалик катта самарага эришилади: 
-
натижалар олиш мақсадида кимдандир (етакчилардан ташқари) кучли 
босим; 
-
вазифа ходимларни қаноатлантиради; 
-
ходимлар ахборот ва иш ҳақидаги кўрсатмаларни олиши етакчига 
боғлиқдир; 
-
бошқарувчанлик кўламига риоя қилинади. 
Қуйидаги ҳолда муносабатлар ва ходимлар заруриатларига мос келувчи 
нарсага кучлироқ эътибор қаратилса, самара беради: 
-
вазифалар машаққатли бўлса; 
-
ходимлар бошқарувда иштирок этишга мойиллар; 
-
ходимлар ниманидир ўзлари ўрганишлари керак; 
-
улар бу нарса ишни бажаришга таъсир қилишини ҳис қиладилар; 
-
етакчи ва ходимлар мақомида катта фарқлар мавжуд эмас. 
Иккинчи хулоса. Етакчиликнинг самарадорлиги яна бошқа омиллар- 
ташкилий маданият, технология, ишдан қаноатланганликка ҳам боғлиқ 


230 
3. Мичиган университетининг тадқиқотлари. У самарали ва самарасиз 
етакчилар характеридаги фарқларни белгилашни ўз олдига мақсад қилиб 
қўй ган. Етакчи хулқидаги иккита ўзгарувчанлар асос қилиб олинган: 
етакчининг эътиборини ишга ва ходимларга қаратиш. Тадқиқот натижалари 
самарали етакчи ҳақида қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон берган: 
-
у 
ходимларни 
қўллаб-қувватлайди 
ва 
улар 
билан 
яхши 
муносабатларни яхшилайди; 
-
ходимларни бошқаришга шахсий эмас, балки гуруҳли ѐндашувдан 
фойдаланади; 
-
иш ва жиддий вазифаларни бажаришнинг чегаравий юқори 
даражасини ўрнатади. 
Энг яхши услубни белгилай олмай, тадқиқотчилар шундай хулосага 
келдиларки, ходимларни қўллаб-қувватлаш ва уларни қарорлар қабул 
қилишга жалб қилиш самарали етакчиликнинг асоси бўлади. 
3.
Бошқарув тизими концепцияси (Р. Ликерт). Мичиган университети 
ѐндашувларига асосланган ҳолда, у самарали етакчилар томонидан 
фойдаланиладиган бошқарувнинг умумий намуналарини ўрганишни ўтказди. 
Кейингилар асосий эътиборни инсоний омилга қаратаѐтганликлари ва 
мақсадларга эришиш бўйича ишни бажаришга гуруҳли ѐндашувни 
ривожлантиришга интилаѐтганликларида топди. Улар томонидан етакчилар 
икки тоифага ажратилган: 
-
ходимларга қаратилганлар; 
-
ишга қаратилганлар. 
Тадқиқотларни давом эттириш бошқарувнинг, тизимлар деб аталувчи 
тўртта устувор услубини ажратишга имкон беради. 1 – тизим вазифани 
бажаришга қаратилган, кучли равишда туркумлаштирилган авторитар 
етакчилик услубидир. 4 – тузим унинг қарама-қаршиси, қўл остидагилар 
билан муносабатларни ривожлантириш ва гуруҳли, биргаликда ишлашга 
қаратилган усулдир. 2 ва 3 тизимлар иккита энг кейинги чеклар ўртасидаги 
оралиқлар сифатида бўладилар. 


231 
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, самарали етакчилик кўпроқ 4 – ва 1-
тизимга яқинроқ жойлашади. Аммо амалиѐтда 4-тизимга мос келувчи 
услубга риоя қилиш шунчалик осон бўлмаган. Айрим ташкилотлар бу 
усулдан фойдаланганлар, чунки унга ўтиш етакчи ва унга эргашувчилар 
характерида кескин ўзгаришларни ўтказиш заруриати билан боғлиқдир. 
5.
Бошқарилувчи тўр (Блейк ва Моутон). Модель раҳбарликнинг ягона 
тўғри усули борлигини кўргазмали намойиш қилади. Бошқарув тўри иккита 
ўзгарувчанлар ѐки етакчилик характеридаги ўзгаришлар: горизонтал ўқда – 
ишлаб чиқаришга қизиқиш, вертикалда эса – одамларга қизиқишни 
кесишишларидан ташкил этилган матрицадан иборат. 
Бошқарилувчи тўрнинг ўзгарувчанлиги, моҳияти бўйича мойиллик 
(кимгадир ѐки нимагадир) ва қараш(нимагадир) характерига эга бўлиб, 
кейинги хулқни белгилаб берадилар, яъни иккала қизиқиш ҳам инсоний онг 
ва кишининг ҳаракати билан боғлиқдир. Матрицанинг 1 дан 9 гача бўлган 
ўқларидан ҳар бирини шкалаларга бўлиш қуйидаги бешта асосий етакчилик 
усулларининг ҳудудини чизиб кўрсатиш имкониятини беради; 
-
одамларни бошқариш (кишига ғамхўрлик); 
-
ишни бошқариш (ишга кўпроқ, одамларга эса- камроқ эътибор); 
-
кам бошқариш (камроқ бошқарув ҳаракатлари); 
-
ўртача бошқарув (иш ва кишиларга эътиборнинг мувозанати); 
-
иштирок этиш билан бошқариш (кишиларнинг вазифалари ва ўзаро 
ҳамкорликлари; умумий манфаатлар ва мақсадлар мавжудлигидаги ўзаро 
боғлиқлик; ишонч ва ҳурматдаги муносабатлар). 
Бундай вазиятдан қатъи назар, кейинги услубнинг яхшилиги аниқланган. 
Кўриб чиқилаѐтган модель менежерларда юқори чўққиларга эга бўлган. 
Ундан энг яхши етакчилик хулқини унинг учун махсус ишлаб чиқилган 
ўқитиш ва тайѐрлаш дастурларида иштирок этиш билан ишлаб чиқиш учун 
фойдаланилади. 


232 
6.
Етакчилик хулқини “мукофотлаш ва жазолаш” концепцияси. Бу ерда 
етакчи қўл остидагиларнинг хулқини истаган йўналишга ўзгартириш 
жараѐнини бошқарувчи киши сифатида кўриб чиқилади. Маълумки, ишни 
бажаришнинг эришилган даражаси учун мукофотлаш ходим томонидан 
ҳаракатларнинг одатдаги даражасини ошириши ва ишдан қаноатланишига 
олиб келади. Ишни бажаришнинг адекват бўлмаган даражаси учун жазолаш, 
худди ишнинг бажарилиши даражасини ҳисобга олмасдан мукофотлаш каби 
ҳал қилинаѐтган ҳаракатларга ва ҳам ишдан олинган қаноатланишга ҳар хил 
таъсир кўрсатади. ва ниҳоят, ишни бажарилиши даражаси ҳисобга олмасдан 
жазолаш ишни бажарилиши ва ходимни қаноатланишида кўпроқ салбий 
аксини топади. 
7.
“Етакчиларни алмаштирувчилар” концепцияси (Керр ва Жермейер). 
Улар томонидан қўл остидагиларни иш ва уларни қаноатланишига етакчилик 
таъсирига эҳтиѐжни йўққа чиқарувчи ўзгарувчанлар ѐки етакчиларни 
алмаштирувчилар деб аталувчиларнинг мавжудлиги ҳақидаги тахмин илгари 
сурилган. Масалан, ишнинг катта тажрибаси, қобилияти ва тайѐргарлик 
даражасига эга қўл тобелар раҳбарликка эҳтиѐжини бартараф қилгандек 
бўладилар. Туркумлаштирувчи етакчи мустақил ва малакали ходим 
томонидан кучли қаршиликни бошидан кечиради. Кейинги учун ўзини-ўзи 
бошқариш етакчининг кўрсатмаларига қараганда жозибалироқ бўлади. 
Етакчиликни алмаштирувчилар ва уларнинг у ѐки бу раҳбарлик усули 
билан алоқаси ишлаб чиқилган. 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish