Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   155
Bog'liq
Менежмент

Нутқ маданияти
– кишининг ўқимишлилиги, тарбиялилиги ва умумий 
маданиятининг кўрсаткичларидан биридир. Фирманинг муваффақиятли 
фаолияти, унинг имиджи маълум даражада унинг раҳбарлари ва ходимлари 


251 
қанчалик тўғри тилда сўзлашишларига, улар ѐзишмани қанчалик саводли ва 
адабий олиб боришлари боғлиқдир. 
Инсон нутқ маданиятининг умумий аломатлари мавжуд: нутқнинг 
тўғрилиги; тилнинг бойлиги(ўзига хослиги); қисқалик; равшанлик ва 
аниқлик; жўшқинлик. 
Маълумки, қисқа ва содда гаплар қулоқда осон қабул қилинади, аммо 
қисқа жумлаларнинг кўплиги нутқни бўлиниб чиққан ва кескин қилади, у 
равонлик, маъноли ва ритмик бутунлигини йўқотади. Узун жумла унинг аниқ 
мантиқий ва интонацияли бўлиниши шароитида нотиққа фикрларнинг ўзаро 
алоқаси ва ҳаракатини кўрсатиш, ҳиссиѐтли кескинликни ўстириш ва 
пасайтириш, нутқнинг равонлигини ҳис қилинишини яратишга ѐрдам беради. 
Сўзни тўғри қўллаш – нутқ маданиятининг муҳим элементларидан 
биридир. Сўз фақат у ўзининг маъносига тўлиқ мос ҳолда қўланилганда ва 
бошқа сўзлар билан бириктирилганда эшитувчиларга таъсир қилади. 
Кўпгина ҳолларда нутқ маданияти ва тил сезгиси тўғри қарор қабул қилишни 
айтиб туради, аммо кузатишлар сўзни қўллашдаги бир қатор типик 
хатоларни аниқлаганлар. Улардан энг муҳимларини кўриб чиқамиз:
-
анъанавий қабул қилинган адабий қўлланишнинг бузилиши: 
-
паронимлар, яъни эшитилиши бўйича яқин, аммо маъноси бўйича ҳар 
хил бир ўзакли сўзларни қўллаш билан боғлиқ хатолар; 
-
тавтологик бирлашмалар, яъни маънолари асосан мос келувчи сўзлар 
бирлашмалари қўлланилиши, яъни “ўзининг автобиографияси”, “эркин 
вакансия” ва ҳ.к. 
-
кулгили вазиятни келтириб чиқарувчи услубларни асосланмаган 
ҳолда аралаштириб юборилиши (услубли ҳар хиллик). Масалан, “Корхона 
режанинг орбитасига чиқди”. Оддий кундалик ишлар ҳақидаги қарорларда 
юқори услубли сўзларни ўринсиз қўлланиши жумланинг услубистик 
тузилмасини бузиб юборади; 


252 
-
барқарор сўз бирикмалари ѐки фразиологик бирликларни кўринишини 
қонунсиз ўзгартирилиши. Маърузаларда ҳали ҳам “ у асосий скрипкани 
ўйнаяпти” (“биринчи скрипка”нинг ўрнига)ни эшитиш мумкин. 
Эшитувчиларнинг асосий эътибори асосан айтилганларнинг маъносини 
идрок этишга жамланган, аммо бунга фақат нотиқнинг нуқсонсиз 
талаффузидагина эришиш мумкин. У сўзининг одатдаги шаклини бузса
урғуни нотўғри қўйса, аудитория дарҳол номаълум эшитилишни хотирасида 
сақланадиган эталон билан беихтиѐр таққослаш билан жавоб қайтаради. 
Нутқ ҳам қисқа ва лўнда бўлиши керак. Қисқалик “сўзлар учун тор, 
фикрлар учун кенг бўлиши” каби гапира олишни билиш, фикрларни аниқ, 
лўнда ва шу билан бир вактда шўъбағин ва жушқин баѐн қилиш қобилиятини 
билдиради. 
Гапни чузиб юбориш эса нотиқнинг услубистик бепарволиги, 
саводсизлигини ѐки гапираѐтган предмети ҳақидаги тасаввурларининг 
ноаниқлиги ҳақида дарак беради. Баъзида гапни чўзиб юбориш ҳақиқий 
мақсадларни жумлалар оқими билан яшириш учун фойдаланиладиган 
демогогиянинг атайин қилинган усули, воситаси бўлади. 
Гапни чўзиб юборишни бартараф этиш нутқ “мана”, ”шунда”,
“тушунасизми”, “айтиш мумкинки”, “айтайлик”, “қисқача қилиб айтганда”, 
“демак”, “умуман” каби паразит кириш ибораларидан халос қилишни 
билдиради, улар маънавий юкламага эга бўлмайдилар. Кириш сўзлар жонли 
оғзаки нутқнинг белгисидир, аммо улар тўхтовсиз такрорлансалар ва ўрни 
бўлмаган жойда қўлласалар паразит сўзларга айланадилар. Қоидага кўра, 
сўзловчи паразит сўзларни сезмайди, аммо улар қулоққа ўқдай санчилади, 
аудиториянинг ғашига тегади. 
Самарали 
нутқнинг энг ѐмон душмани кенг мулоҳазадир. 
Исботланганки, ҳозирги аудитория умуман “умумий жойларни” маъқул 
кўрмайди, яъни ҳеч қандай янгиликка эга бўлмаган нутқни қабул қилмайди. 


253 
Ифодали нутққа эга бўлиш, услубистик шакллар ва фразиологик 
бирикмаларда эркин фойдаланишга ўрганиш учун бадиий адабиѐт, машҳур 
нотиқларнинг нутқларини мунтазам равишда мулоҳаза билан ўрганиш ҳамда 
доимий равишда маълумотномалар, луғатлар ва бошқа манбаларга мурожаат 
қилиш керак. 
Нотиқлик санъатини эгаллаб туриб, кўпроқ табиий нутққа интилиш, 
ташқи чиройли ва ѐлғондакам руҳланишга қарши курашиш керак. Бунда 
ўзининг имо-ишораларига эътибор қаратиш керак. Нотиқлик санъатида имо- 
ишораларга ишонтириш усули сифатида йўл қўйилади, аммо аслида “қўллар 
билан гапири “ мумкин эмас. 
Келтириб ўтилган тавсияларни ҳисобга олган ҳолда, шу билан бирга 
ўзининг сўзга чиқишининг шахсий усулини ишлаб чиқиш зарур. Гап 
шундаки, ўзини ўзи кўрсатиши ва мулоқот жараѐни К.С. Станиславский 
таъкидлаб ўтганидек, “бир вақтда табиатимизнинг барча ақлий, туйғули, 
руҳий ва жисмоний кучлари билан бажарилади”. 
Менежернинг қўл остидагилари, ҳамкасблари билан 

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish