Мустақил ривожланиш йилларида мамлакатимизда экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида муайян тажриба орттирилди


VII. Атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш



Download 37,6 Kb.
bet7/7
Sana21.02.2022
Hajmi37,6 Kb.
#40704
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
72lHSvFPqvsjwlvrjAzR

VII. Атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш

Ўзбекистон Экологик партияси сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришни зарур, деб ҳисоблайди ва мамлакатни барқарор ривожлантириш мақсадларига эришиш йўлида жамиятнинг барча қатламларини саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга интилади.


Шу мақсадларда Ўзбекистон Экологик партияси:
муайян экологик муаммоларни ҳал қилиш учун экология соҳасида жамоатчилик фаоллигини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда бу борада ташаббускор бўлишни;
ёшларнинг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлашни, ёшларни ва ўсиб келаётган авлодни таби­атни муҳофаза қилиш ишларига фаол жалб этишни;
партия сафига фермерлар ва аграр соҳанинг бошқа ходимларини кенг жалб этиш орқали мамлакатнинг ер ва сув ресурларидан тежамли ва оқилона фойдаланишдаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида уларнинг иштирокини янада фаоллаштиришни;
инсонларнинг ўз соғлиғини сақлашда масъуллик муносабатларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда халк таълими ва соғликни сақлаш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайди.


VIII. Атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш
масалаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

Ўзбекистон Экологик партияси атроф муҳитни муҳофаза қилиш чегара билмаслигини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ва хорижий экологик жамоатчилик ташкилотлари билан алоқаларни изчил равишда ривожлантиради ва мустаҳкамлайди.


Ўзбекистон ҳалқаро ҳуқуқнинг энг муҳим экологик ҳужжатларига - БМТнинг чўлланишга қарши кураш, биохилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгариши, трансчегаравий сувлардан фойдаланиш бўйича ва бошқа конвенцияларига кўшилганлигига алоҳида эътибор олган ҳолда Ўзбекистон Экологик партияси атроф муҳит муҳофазаси ва фуқаролар саломатлиги, экологик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишга доир самарали ҳалқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга интилади.
Шу мақсадларда Ўзбекистон Экологик партияси:
экологик муаммолар бўйича икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар, ҳалқаро конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказиш амалиётини ривожлантиради;
халқаро экологик форумларда Ўзбекистон вакилларининг иштирок этишига кўмаклашади;
халқаро ва хорижий экологик ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирлар ва экологик акциялар ўтказиш ташаббусини кўрсатади ва амалга оширади;
Ўзбекистонда экологик ҳолатни яхшилаш ва фуқаролар саломатлигини сақлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотни хорижий жамоатчилик эътиборига етказади;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда иштирок этади;
Марказий Осиёнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш нафақат шу ҳудудда яшовчи халқларнинг ҳаёти ва тақдирига бевосита алоқадор, балки глобал аҳамиятга эга эканлиги ҳамда Орол денгизининг қуриши, иқлим ўзгариши, ер деградацияси, сув ресурсларининг танқислиги ва ифлосланиши, биохилма-хилликнинг қисқариши, ифлосланишларнинг трансчегаравий кўчиши каби муаммоларни ҳал қилиш ҳар бир давлат манфаатлари чегарасидан чиқиши ва уларни биргаликда ҳал этиш заруратини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Экологик партияси қуйидаги йўналишлар бўйича ҳалқаро лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва уларда фаол иштирок этишни назарда тутади:
инсоният ўлчовларидаги ушбу ва бошқа ўткир экологик муаммо ва масалаларни ҳал этишда халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш;
Ўзбекистонда «яшил иқтисодиёт» принципларини жорий этиш ва ундан фойдаланиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш;
атроф муҳит, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги устувор дастур ва лойиҳаларни инвестициялашга халқаро молия институтларни жалб қилиш.
***
Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатимизнинг барча фуқароларини инсонларнинг соғлиғини сақлаш ва бебаҳо табиий бойликларини асраб-авайлашдек олий вазифани бажаришда фаол иштирок этишга чақиради.
Download 37,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish