I. Мамлакатда атроф муҳитни ҳолатини яхшилаш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш
Мамлакатнинг экологик сиёсатини амалга ошириш ва ўзининг сиёсий ташаббусларини тадбиқ этишда, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, атроф муҳит ва фуқаролар соғлиғини сақлаш, экологик муаммоларни ҳал этишда тизимли ўзгаришларга йўналтирилган амалий чораларни кўришда жамиятнинг барча кучларини сафарбар этиш муҳим омил бўлиб бормоқда.
Мазкур устуворликни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси мамлакатда атроф муҳитни ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни яхлит ҳолда ҳал этишга қаратилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш ва илгари суришни муҳим деб ҳисоблайди.
Мазкур мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон Экологик партияси қуйидагиларга интилади:
мамлакатнинг экологик сиёсатини шакллантириш ва уни амалга оширишга йўналтирилган партиянинг сиёсий ташаббусларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
мавжуд экологик муаммоларни ҳал этиш, уларнинг юзага келишини олдини олиш ва салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича стратегия ва дастурларни амалга оширишни таъминлаш;
ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этишга доир стратегия ва дастурларни амалга ошириш учун давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари нодавлат нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларини сафарбар этиш.
II. Экология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги миллий
қонунчиликни такомиллаштириш
Ўзбекистон Экологик партияси умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига асосан, табиатни муҳофаза қилиш масалаларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни такомиллаштириш, атроф муҳит, аҳоли саломатлигини сақлаш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни янада ривожлантириш мақсадида давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлари томонидан янги қонун ҳужжатлари қабул қилиш, амалдаги қонунларни такомиллаштириш ташаббуси билан чиқади.
Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси:
фуқароларнинг қулай атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни ҳамда табиатдан фойдаланиш соҳасида иқтисодий механизмларни жорий этишни яхлит тарзда таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишга кўмаклашишни;
экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ва табиатга, шу жумладан, трансчегаравий тусдаги зарарли таъсир оқибатларини бартараф этиш ҳамда атроф муҳит ва инсон саломатлигига етказилган зарарни қоплашни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга кўмаклашишни;
Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш устувор мақсадлари ва миллий манфаатларига мос келувчи халқаро экологик конвенция ва келишувларга мамлактимизнинг қўшилиши масалаларини илгари суришни назарда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |