Тадқиқот объекти ва предмети. Магистрлик ишининг обекти сифатида Нагиб Маҳфузнинг “Йўл” романи танлаб олинди. Нагиб Маҳфузнинг араб романчилиги,хусусан, миср романчилигида мавзуларнинг бадиий талқини ва муаммоларни кўтариши, образ ва характерларни яратишдаги бадиий маҳоратини ёритиш тадқиқотимиз предметидир.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Мазкур магистрлик диссертациясининг асосий мақсади Нагиб Маҳфузнинг араб романчилигига қўшган ҳиссаси ва “Йўллар” романини таҳлил қилишдан иборат. Тадқиқот ишига қуйидагилар асосий вазифа қилиб олинди:
- Миср адабиётида роман жанрининг келиб чиқиши ва ривожланиш тамойиллари;
- Миср романчилиги Нагиб Маҳфуз ўрни аҳамияти;
- Нагиб Маҳфузнинг “Йўл” романини мавзулар кўламини ва услубий маҳоратини ўрганиш.
Илмий янгилиги ва аҳамияти. Ишнинг илмий янгилиги Нагиб Маҳфузнинг “Йўл” романи ўзбек адабиётшунослигида биринчи марта тадқиқот обекти сифатида ўрганилишидир. Романда Нагиб Маҳфуз фалсафий ва умуминсоний қадриятларни “Йўл” романи қаҳрамони Собир образи орқали очиб берган. Роман аҳамияти ҳам шундаки, Нагиб Маҳфуз бу мавзуларни очишда ўзгача услубий воситалардан фойдаланган. Диссертациянинг янгилиги романннинг асл манба асосида Нагиб Маҳфузнинг ижодидаги янги қирраларини очишдан иборат.
Кўпгина шарқ халқларида асрлар мобайнида мавзу ва шакл жиҳатдан қатъий қонуниятлар асосида яшаб келган адабиёт сўнгги икки асрда жуда катта ўзгаришларни бошидан кечирди. Агар ХIХ асрнинг бошларигача бўлган даврда шарқ халқлари адабиётида ўзаро таъсир асосан маънавий қадриятларида, адабий анъаналарида бир мунча яқинлик мавжуд бўлган араб, форс, ҳинд, турк каби халқлар кесимида содир бўлган бўлса, ХIХ асрнинг биринчи ярмидан бошлаб турли ижтимоий-сиёсий омиллар туфайли Ғарб ва Европа халқлари адабиёти, яшаш тарзи, эстетик қарашлари кириб кела бошлади ва бу жараён ХХ асрни бутунлай қамраб олди ҳамда то бугунги кунга қадар давом этмоқда.
ХХ аср охири ХХI асрнинг дастлабки йиллари мамлакатимиздаги адабий ҳаётга хос бўлган жиҳатлардан бири бу таржима адабиётига бўлган эътиборнинг ортганлигидир. Энди ўзбек китобхони форс, хитой, япон, корейс, араб, ҳинд ,турк каби шарқ халқлари адабиётини ўтган асрдаги цингари аксарият холларда рус тилидан қилинган таржима орқали эмас, балки асл манбадан қилинган таржималардан ўқиш чуқур бадиий имкониятига эга бўлди. Бу эса ўз навбатида ўзбек шарқшунослари олдига бу адабиётларни фақат таржима қилибгина чекланиб қолмасдан, балки уларнинг бадиий-эстетик қимматини аниқлаш каби вазифаларни ҳам қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |