Романнинг сюжет қурилиши.
Ҳар қандай таъсирчан воқеани китобхон қалбан ва ақлан ҳис этиб, мушоҳада қилиб, ёзувчи айтмоқчи бўлган фикрни гўё ўзича кашф этади. Китобхонни худди ана шу ғоянинг туғилишига ишонтирган асардаги воқеа (воқеалар силсиласи) ни сюжет деб юритиш одат тусига-ижодий жараённинг асосий қонуниятларидан бирига айланган. Кўринадики, сюжетни бунёд этувчи, уни таъсирчанлигини таъминловчи куч-ғоя, шу сюжет ичида ҳаракат қилувчи образларнинг ўзаро муносабатларидир. Шунинг учун ҳам, “Адабиётнинг учинчи элементи сюжетдир, яъни одамларнинг ўзаро алоқалари, улар ўртасидаги қарама-қаршиликлар, симпатия ва антипатиялар, умуман кишилар ўртасидаги муносабатлар – у ёки бу характернинг, типнинг тарихий ривожланиши, ташкил топиб боришидир”1 .
Ушбу таърифда сюжет характерни, унинг хусусиятларини очиш воситаси, аниқ воқеа-ҳодисалар тасвирига мос характерлар ўртасидаги муносабатлар йиғиндиси эканлиги яққол ифодаланган. Умуман олганда, барча бадиий асарларнинг мажбурий, универсал учта элементи (тил, мавзу, сюжет) борлиги – сюжетсиз бадиий асар бўлмаслигининг исботидир.
Бу мулоҳазалардан кўринадики, ҳар қандай сюжетнинг асоси-ҳаётдир, лекин у доимо бадиий характер билан муносабатда аниқ намоён бўлади. Нагиб Маҳфуз асарларининг ҳам сюжет асосини араб жамиятида содир бўлаётган воқелик ташкил этади. Бироқ “Йўл” романида кўрдикки, унда кўтарилган фирибгарлик, ошна-оғайнигарчилик , ҳиёнат мавзуси бошқа халқлар ҳаёти учун ҳам ёт ҳодиса эмас. Шунингдек, ёзувчи илгари сурган ақл ва кўнгил кураши, виждон ва ирода мустахкамлиги ғояси қайси жамиятда бўлмасин ҳар бир инсоннинг бошига тушиши мумкин бўлган синовлардир.
Биз таҳлил қиладиган роман қаҳрамони Собир оддий раққосанинг ўғли. Онаси Басима Умран вафоти чоғида отасининг тириклигини билиб қолади. Онаси вафот этгандан сўнг Собир Искандариядан Қоҳирага отасини қидириш учун йўл олади. Отаси (Саид Саид ар-Раҳимий)унинг тасаввурида унга ҳаёт йўлида ҳар томонлама ёрдам бера олади. Отаси ҳақида онаси умрининг сўнги дақиқаларида сўзлашиб шундай дейди:
هل أضيع عمري بالبحث عن شيء قبل التأكد من وجوده .
لكنك لن تتأكد من وجوده الا بالبحث
هل هو يا ترى يستحق كل هذا التعب
بلا أدنى شك يا بني فستجد في كنفه الاحترام والكرامة وسيحررك من ذل الحاجة لأي مخلوق فتظفر أخر الأمر بالسلم .
- Бутун умр уни ҳаётми йўқми билмай қидиравераманми?
- Уни излаш давомида билиб оласан. Ҳар ҳолда пулсиз, ишсиз, умидсизликда ўтиришдан яхшироқку.
- Менга ҳавас қилса бўлади-я....
- Болам шубҳасиз у билан сен иззат-икромда яшайсан, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайсан. 44
Асар қахрамоннинг онасининг ўлими билан бошланади:
اغرورقت عيناه. رغم ضبطه لمشاعره و كراهيته ان يبكى امام هؤلاء الرجال، اغرورقت عيناه. و ببصر مائع نظر الى الجثمان و هو يحمل من النعش الى فوهة القبر. بدا فى كفنه نحيلا كأن لا وزن له، شد ما هزلت يا أماه، و توارت عن ناظريه تماما فلم يعد يرى الا ظلمة و سطعته رائحة التراب، و من حوله احتشد الرجال ففاحت أنفاس كريهة و عرق، و فى الحوش خارج الحجرة ارتفع لغط النساء، و انفعل برائحة التراب حتى عافت نفسه كل شئ.
“Кўз ёшланган. Лекин у ўзини тутиб турарди: бу одамлар олдида кучсизлигини кўрсатгиси келмасди. Барибир қўлидан келмади.Юпқа мато остидаги онасининг жасадига охирги маротаба қарарди, уни аста лахадга жойлашарди... онажон қанчалик озиб кетибсиз-а. Мана энди қоронғуликдан бошқа хеч нарса кўринмаяпди. Атрофда бир тўда кишилар. Қабристон ташқарисида аёллар дуо ўқирдилар.”45
Қидирув жараёнида Собир газетага эълонлар беради, одамлардан сўраб суриштиради. Унинг қалбида фақат бир савол айланаверарди “Нима учун отам ўғлини қидирмади?”. Собир таҳририятда ишлайдиган Илҳом исмли қиз билан танишади.Эълонларни босиб чиқаришда Илҳом Собирга ёрдам беради. Унинг Собир билан тақдири ўхшаш, у ҳам отасиз қолган. Илҳом уни мустақилликка, меҳнатга ундайди.
Собир туйғулари Илҳом ва Карима – Собир яшайдиган меҳмонхона хўжайинининг рафиқаси – ўртасида қолади. Карима кекса хўжайинига ҳиёнат қилади. Бундай шароитда Собир “қийин вазиятимга ечимни топдим” деган хулосага келади. Кариманинг кекса хўжайнини ўлдириб унинг мол-мулкига эга бўлиб отасини қидирув ишларини тўхтатиб, роҳат-фароғатта яшамоқчи бўлади. Қилган жиноятлари яъни меҳмонхона хўжайини ва Кариманинг ўлими оқибатида Собир жазосини олади. Кўз ёш билан вафот этаётган Собир барча кулфатларида фақат ва фақат отасини айблайди.
Нагиб Маҳфуз романидаги характерлар роман сюжетининг ҳамма катта ва кичик моментларини, тафсилотларини тайин этадилар ва ўз навбатида, ҳаётдан тўғри танлаб олинган ёки ёзувчи томонидан тўқилган мана шу тафсилотлар туфайли характерлар ўқувчи кўз олдида бутунлиги ва ёрқинлиги билан намоён бўлган. Роман сюжетининг ҳар бир катта ва кичик элементининг характерлар мантиғига тўғри ва мос бўлганлиги роман бадиий муваффақиятини таъминлаган.
Сюжет образларнинг ўзаро алоқалари, улар ўртасидаги қарама-қаршиликлар, симпатиялар ва антипатиялар бор экан, демак, у ҳаёт зиддиятларини ҳам ихтиро қилади, умумлаштиради, кашф этади. Ҳаётий зиддиятлар асарга ифода этилган ғоялар, тасвирланган характерлар, кайфиятлар кураши тарзида кўчади ва у конфликт деб юритилади. Конфликт-сюжетни ҳаракатга солувчи куч. Унинг таъсирдорлигини, қизиқарлигини, кўламини белгиловчи унсурдир. Унинг турли хиллари учрайди:
1. Психологик (руҳий) конфликт қаҳрамон қалбидаги ҳиссиётлар, тушунчалар (ожиз ва кучли жиҳатлар) кураши;
2. Ижтимоий конфликт – асар қаҳрамонлари билан улар яшаётган шароит ўртасидаги кураш;
3. Шахсий – интим конфликт – бирбирига қарама-қарши характерлар, гуруҳлар ўртасидаги кураш.
“Йўл” романида ҳам конфликтнинг ҳар учала типидан фойдаланилади.
Аслида ёмонликни истамаган Собир қалбидаги такаббурлик, манфаатпарастликни сўндирмоқчи бўлади-ю,лекин ундаги инсоний ҳис-туйғулар устун келади ва у бойлик илинжида бу гирдобдан чиқа олмайди.
Қаҳрамоннинг исми - Собир (сабрли) унинг табиатининг тескариси, осонгина бойлик орттириш, беғам ҳаёт кечиришга интилишига зид. Аммо инсон табиатидаги ана шу қарама - қаршилик, унда нафақат тубан, ҳирсий ибтидо мавжудлиги, балки руҳий, илоҳий ибтидонинг ҳам бирлиги уни Маҳфуз назарида ўз хатти-ҳаракатлари учун масъул қилиб кўрсатади. Отаси ҳамиша ёшлигини сақлаб қолгувчи, фақат муҳаббат илинжида жаҳонгашта бўлиб юрувчи (бу барча инсонларнинг отаси ҳисобланган парвардигор рамзи) миллионер эканини билгандан сўнг Собир ҳайрон бўлиб ўзига ўзи савол беради:
«У ҳам худди менинг ўзимга ўхшаган экан-ку. Шундай экан, нима учун отам давру даврон суриб дунё кезади, мен бўлсам қамоқхонада қачон бўйнимга арқон солишларини кутиб утиришим керак?» 46
У ўз саволига шундай жавоб топади - отаси ўғилларини ўзига тенг, кучли деб билади ва улар ёрдамга муҳтож эмас деб ҳисоблайди.У романда сабрсиз, калондимоғ, ҳамма ишни таниш-билиш ва пул билан ҳал қилиб ўрганган одам қиёфасида гавдаланди. Ёзувчи ўрни келганда унинг ичидан кечаётган ўй-хаёллар тасвирига ҳам тўхталади:
و شعر بأعين كثيرة تحدق فيه أو تسترق اليه النظراتـ انه يعرف ما تعنيه هذه النظرات. و شد قامته الفارعة الرشيقة فى عناد. يقولون لم يقف هكذا غريبا فى منظره ملبسه كأنه ليس واحدا منا. لم نحّته أمه عن بيئته ثم تركته وحيدا؟.
“Унга қаратилган нигоҳларни сезарди. Бу нигоҳлар нимани англатишини тушунарди. Шунинг учун гавдасини кўтариб, баланд қадди-қоматини тик қилиб олди. Жанозага келган одамлар шивирлаб: Қаранг кийиниши, юриш-туришидан бизга ўхшамайди. Онаси ҳаммадан уни ажратиб қўйган эди, мана энди аҳволини қаранг. ” 47
Дарвоқе, асар сюжетида қандай воқеа-ҳодисаларни яратиш ва уларни қай даражада ва қай йўсинда акс эттириш ёзувчи характерларга юкланган ғояга, шу ғояни аниқлаштирувчи мавзуга, жанрга, ҳатто жанр кўринишларига ҳам боғлиқ. Нагиб Маҳфуз ўз ғояларини тарғиботида бежиз роман жанрини танламади. Романда давр ва кишилар ҳаётининг энг долзарб муаммолари, ҳаёт ҳақиқати, шахснинг аслияти, характери кенг ва тўлиқ шаклда тасвирлаш имконияти мавжуд. Бадиий асар сюжетнинг турли-туман кўринишлари бўлишидан қатъий назар бош муддао - асардаги характерларнинг равшан ва чуқур таҳлилидир. Бадиий асарда содир бўладиган бирор иш (фикр, қилиқ, кулгу, пичинг...) ёки воқеа-ҳодиса тасодифий бўлмай, балки ҳар бирининг воқе бўлиш жойи, вақти, сабаблари аниқ бўлиши ва у маълум ҳарактердаги ғоявий юкнинг зарур заррасини очишга бўйсинган бўлиши шарт, шу билан у ёзувчи томонидан ўқувчи ишонадиган тарзда асосланиши талаб қилинади.
“Йўл” романида ҳам ёзувчи қаҳрамоннинг иккиланиши, ичида кечаётган зиддиятли туйғуларнинг бўлиши сабабини унинг онаси ўлимидан олдин отаси ҳаёт эканлиги билгани, онаси ўлимидан сўнг Собирнинг моддий аҳволи унчалик ҳам қониқарли эмаслиги, яхши ҳаёт кечириш учун отасини қидириб топиши кераклиги каби сабаблар билан асослайди.
و ها هو الان يتفحص بعنابة و دهشة صورة الزفاف. الصورة التى جمعت بين و الديه منذ ثلاثين عاما. و ها هو يوكز بصره على صورة ابيه، على وجهه بالاخص. شاب جميل حقا مفعم بالشباب و الحيوية، و نظرته تفيض بالاعتداد بالنفس، و وجهه المائل للبياض، المستطيل الممتلئ، ذو الجبهة العالية، و الطربوش المائل الى اليمين، لا يمكن ان ينسى. و لم تكذب امه حين قالت انه صورة منه و لكنه كما يكون القمر على الورق صورة من القمر فى كبد السماء.
و فى شقة الجيران اخذ المدعوون يتوافدون و انغام الموسيقى تترامى، هذا وصوت القرآن يتلى فى غرفة المرحومة. و الان اين هى الحقيقة و اين هو الحلم؟. امك التى ما تزال نبرتها تتردد فى اذنك قد ماتت، وابوك الميت يبعث فى الحياة. و انت المفلس المطارد بماض ملوث بالدعارة و الجريمة تتطلع بمعجزة الى الكرامة و الحرية و السلام.
“Мана энди у ҳайрон бўлганча ота-онасининг тўй суратларига боқарди.унда ота-онасининг ўттиз йил олдинги кўриниши. Отасига яхшилаб разм солди. Ҳақиқатда келишган йигит. Қатъиятли, ўзига ишонган инсон тасвири гўё.Юзи думалоқ. Пешонаси кенг, турк бош кийимини кийган. Бу юзни у энди унутмайди. Дарҳақиқат отасига жудаям охъшарди. Қўшнилар аста-секиб кела бошлашди. Марҳуманинг хонасидан Қуръон тиловати эшитиларди. Туш билан ўнг аралашиб кетди гўё. Қулоғига овози чалинаётган онаси энди йўқ, қачонлардир ўлган отаси ҳаётлиги маълим бўлди.Сен бўлсанг банкротсан, мўжизани кута-кута бой бўлиш иштиёқида юрипсан.”48
Романнинг композициясига келсак, ҳар қандай асарнинг ғоявий- эстетик таъсири – ундаги шаклнинг (образ, сюжет, тил каби) мазмун билан уйғунлашувига, бу ҳодисанинг бетакрорлигига боғлиқки, бу вазифани асар композицияси воқе қилади. Композицияда ҳам ёзувчи нуқтаи назари (ғояси) ҳал қилувчилик вазифани бажаради.
Композиция (лат., тартибга солиш, тузиб чиқиш) асардаги барча унсурларни шундай уюштирадики, натижада унда биронта ҳам ортиқча унсурнинг ўзи бўлмайди, зеро, ҳар бир унсур асар бутунлигида ўзининг функциясига эга бўлади, муайян ғоявий-бадиий юк ташийди. Аввало, композициянинг катта қисмини сюжет ташкил қилишини таъкидлаш жоиз. Шу билан бирга, бадиий асар фақат воқеалар тизимидангина иборат эмас, унда ривоя, тафсилотлар, пейзаж, портрет, интерьер, лирик чекиниш, қистирма эпизод каби сюжетдан ташқари қатор унсурлар ҳам мавжуд. Ёзувчи асар қурилишини белгилаганда уларнинг ҳар бирини ўз ўрнида, ўз меъёрида ишлатиши муҳим. Композицион жиҳатдан яхши ташкилланган асардан ўқувчи то сўнгги нуқтага қадар янги-янги мазмун қирраларини кашф этиб боради, ўқиш давомида турфа ҳиссий ҳолатларни қалбдан кечиради, ақлий ёхуд руҳий толиқиш, зерикиш ҳислари унга тамомила ёт бўлади. Булардан кўринадики, бадиий асар композицияси асарнинг барча компонентларини уюштириб, унинг шаклий ва мазмуний бутунлигини таъминлайдиган, асарнинг ўқилиши, уқилиши ва китобхонга ғоявий-эстетик таъсирини бошқарадиган, хуллас, асарни чинакам санъат ҳодисасига айлантирадиган энг муҳим сабаб экан. Муайян асар бадиияти ҳақида сўз кетганда унинг сюжет-композицион хусусиятларига, ижодкорнинг бадиий маҳорати ҳақида сўз борганда унинг бу борадаги маҳоратига эътибор берилиши бежиз эмас. Зеро, бадиий асарда ҳаётни муайян бадиий шаклга солинган ҳолда акс эттирилади, унда янги реаллик — бадиий воқелик яратилади. Яъни, санъаткор бир бутунликдан иккинчи бир бутунликни — воқеликнинг бадиий моделини яратиши, ҳаёт материалини бадиий асарга композиция айлантириши зарур бўлади.49
Маҳфуз «Йўл» романида парвардигор ва унинг бандалари орасидаги муносабат ҳақида «Кўчамиз ривоятлари»дагидан ҳам қатъийроқ ҳукм чиқаради. У энди инсон юқоридан ёрдам кутмаслиги керак, ўз қилмишлари учун ўзи жавоб беради, деган хулосага келади. «Бировдан умидвор бўлиш бефойда», - Собир ўзининг изланишларига шундай якун ясайди. Аммо бу инсон ўз кучига ишониши керак эмас, ўз қалбида унга мадад бўладиган куч қидириши керак эмас, деган маънони бермайди. Собир ҳам худди Достоевскийнинг Расколниковига ўхшаб қалбида ахлоқий таянч топа олмайди, икки бор қотиллик қилади, бир марта қасддан одам ўлдиради, иккинчи қотиллик эса, унинг ўзи учун ҳам кутилмаган ҳолда рўй беради. Оқибатда, одамлар томонидан белгиланган қонунлар асосида маҳкум этилади.
Маҳфуз Собир образи орқали худбинлик, масъулиятсизлик, манфаатпарастлик, текинхўрлик, боқимандалик каби нафақат алоҳида шахслар характерида, балки жамиятда ҳам учраб турадиган хислатларни лаънатлайди.
Бундай ахлоқий ўгитларни ифодалаганида Маҳфуз яратувчанликка, онгли равишда яхшиликка йўналтирилган меҳнат инсоннинг энг олий бурчи, деган ғояга асосланади. Бу йўлдан бориш, унингча парвардигорнинг бир заррасини вужудида сақлаб юрган инсон учун худога яқинлашишдир.
Романда пейзаждан ҳам фойдаланилган.
فى كل مكان اصادف من يستحق السحق...
“Гўё осмон тушиб кетгандей бўлди.У қўрқанидан қалтирар, қайиқ қаттиқ қимирлади. ” 50
Романни бу тарзда табиат тасвири билан бошланиши ўқувчини ғамгин воқеа содир бўлишига тайёрлайди.
و فى طريقه الى مسكنه بشارع النبى دنيال لفحة هواء منعش معبق بأنفاس الخريف و بدت السماء غامضة فى مولد المغيب.
“У Муқаддас Даниил кўчасидаги уйига қайтарди. Шамол эсарди, кузнинг ҳавоси юзларни куйдирарди. Кеч туша бошлагач осмон гўё қора булутга буркангандей бўлди.” 51
و هواء بارد معبق بمطلع نوفمبر يجوب شوار عها الانيقة شبه الخالية. وودعها هى وأمه و ذكريات ربع قرن من الزمان بزفرة طويلة ساخنة.
“Шаҳарнинг бўм-бўш кўчаларида эрта кузнинг хушбўй ифорлари ила совуқ шамол эсарди. У бўлса шаҳар билан, онаси билан, чорак асрли хотиралари билан хайрлашарди. Афсусланганча шаҳарни тарк этарди. ” 52
Ички нутқ, хотира, кўп овозли диалог сингари усуллардан кенг фойдаланилади.
Романда монологдан кенг фойдаланилган.
الاخطاء التى اكتشفت كثيرة حقا فما عدد الاخطاء التى لم تكتشف؟. و القوة العمياء التى تجردك من ملابسك قطعة وراء قطعة سترمى بك فى النهاية عاريا كما و لدتك أمك. و أمك هى القاتل الحقيقى لعم خليل أبو النجا.
“Барча хатолар бирма-бир очилмоқда. Очилмаганлари қанча ҳали ? Кўзга кўринмас куч сени фош этмоқда ва бирма-бир устиндаги ниқобингни ечиб ташламоқда.Айнан мана шу куч сени оч-наҳор кўчага улоқтиради, аҳир ҳақиқий айбдор онанг эмасми, Халил амакини у ўлдирмадими. ” 53
Асар воқеалар ривожи билан танишар эканмиз ундаги матнда асосий ўринни диалог эгаллаганини гувоҳи бўламиз. Диалог орқали бизга номаълум бўлган воқеаларга янада ойдинлик киритилади. Масалан, Собирнинг отаси топилгани, ҳақиқатдан ҳам Саид Саид Раҳимий исмли шахс мавжудлигини биз унинг адвокат билан суҳбатидан билиб оламиз:
لا يزال أمامنا الاستئناف ثم النقض.
فسأله بحزن:
كيف حال الهام؟
ليست على ما يرام، و الظاهر أن مأساتها التى تحدثت عنها الجرائد قد هزت أباها من الاعماق فجاء من أسيوط لزياتها وأصر على أخذها معه بعض الوقت تغبييرا للجو و التماسا للصحة.
فارتفع صوت صابر و هو يقول:
اذن استيقظ من جحوده، أما أبى...
ابتسم المحامى الشيخ قائلا:
بهذه المناسبة هل تصدق أننى أحمل لك أنباء عن أبيك؟
هتف ذاهلا:
ثم مستطردا بعد وقفة قصيرة:
ألم تسمع عن الصحفى الذى كان يوقع عموده اليومى بامضاء "الصحفى المخضرم"؟. طبعا لا، فلقد انقطع عن العمل منذ عشرين عاما: و هو جار لى بمصر الجديدة، و كان قديما أستاذى بكلية الحقوق، و من أفقه من عرفت فى الشريعة، و قد جاءت سيرتك على لسانى و أنا مجتمع به أول أمس، و لما قصصت عليه قصة أبيك قاطععنى:
فقلت له لعل المعنى شخص آخر، فقال:
أتقول سيد سيد الرحميمى، لكننى أعرفه!
سيد سيد الرحميمى، الوجيه الغنى الجميل، و قد كان شابا فى الخامسة و العشرين أو نحو ذلك منذ ثلاثين عاما..
هتف صابر:
الم ير الصورة فى الصحف؟
انه الان لا يعرف الصحف و فضلا عن ذلك فهو ضرير.
يا للخسارة!... و لكن لا يمكن تجاهل التشابه فى الاسم... و الصفات .. و العمر..
هذا ملحوظ بطبيعة الحال.
“ – Биз аппеляцияга берсак бўлади, унда ҳукмни қайта кўриб чиқишлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |