III БОБ РОМАН ҚАҲРАМОНЛАРИНИНГ ПСИХОЛОГИЯСИНИ ВА ХАРАКТЕРИНИ ЯРАТИШДА ЁЗУВЧИНИНГ БАДИИЙ МАҲОРАТИ.
1.“Йўл” романининг бош қаҳрамони Собирни образини ёритилишида символлар поетикаси
Ўзбек адабиётида инсоннинг ўзига хос руҳ қасрига олиб борадиган дастлабки сўқмоқларни очган буюк адиб А.Қаҳҳор аллақачонлар «кишиларнинг ички дунёсига, уларнинг латиф-зариф томонлари ва гўзаллигига яхши эътибор қилиш тўғрисида жиддий ўйлаб кўриш фурсати етди. Бу ёзувчилик маҳоратининг энг муҳим жиҳатидир»,55 деган эди. Чунки «одам адабиётнинг тасвир предметидир. Одам тасвири йўқ жойда бадиий адабиёт йўқ, шу билан бирга «одам тасвири» демак – бошича одамнинг ички дунёси тасвири, унинг кечинмалари тасвири демакдир».56
Санъат асарларини, жумладан, бадиий адабиёт намуналарини психологик жиҳатдан таҳлил қилганда, диққатни ижодкорга, унинг шахсий, индивидуал хусусиятларига ва уларнинг ижодга таъсири масаласига ҳам қаратиш лозим. Психолог олимлар бадиий асарлардаги инсон образи муайян бир шахс, турли ижтимоий гуруҳлар ва улардаги ижтимоий-психологик муносабатларнинг ўзига хос тарздаги бадиий модели эканлиги ҳақида фикр билдирадилар. Ҳаёт кечириш жараёнида кўрган-кечирганлари, турмуш тажрибаси адиб руҳий оламининг ривожланишига, унда ёзувчилик қобилиятининг камол топишига туртки берган. Ёзувчининг бошқа инсонлар руҳий ҳолатини чуқур тушуниш ва шу ҳолатларни ўз асарларида ҳаётий тасвирлашга асосий сабаб тариқасида катта ҳаётий тажриба ҳамда истеъдодни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Нагиб Маҳфузнинг олдинги бобларда биз таҳлилга тортган “Йул” романида ижтимоий муаммоларнинг, инсон ва унинг жамиятдаги ўрни масаласи етакчилик қилганини кўрдик. Лекин, шу билан бирга унинг асарларида инсон образини бошқача бадиий йўсинда ифодалаш ҳам кузатилади.Умуман олганда унинг асарларида инсонга мурожаат барибир сезилади.
Биз таҳлил қилган “Йўл” романи инсон руҳияти ва унинг тасвирида рамзларнинг етакчилик қилиши билан ўзига хос аҳамият касб этади. Айнан бу асарда ёзувчи “психологик тахлил” устаси сифатида намоён бўлди. Психологик тахлил- бадиий шаклнинг бир воситаси бўлиб, унинг бадиий асарда бўлиш-бўлмаслиги, ўша асарнинг ғоясига ва ёзувчининг хоҳишига боғлиқдир. Фикримизча, биз таҳлилга тортган асрарда буларнинг ҳар иккиси мавжуд. Негаки, романда психологик таҳлил белгилари ҳисобланган: ички монолог, психологик портрет, эслаш, онг оқими ва бошқа турларидан жуда кенг фойдаланилган.
Адибнинг ижодини ўрганар эканмиз унинг махоратига тан бермасдан иложимиз йўқ. Бадиий усулларнинг қўлланилиши, услубий воситаларнинг қўлланилиши буларнинг барчаси унинг маҳорати йуксаклигидан далолат беради.
Шу ўринда биринчи президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: “Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки, у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир. Адабиётни инсоншунослик деб, шоир ва ёзувчиларнинг эса инсон руҳининг муҳандислари, деб таърифланиши бежиз эмас, албатта”57.
Юқорида таъкидлаганимиздек, Нагиб Маҳфуз яшаган давр адабиётида инсон руҳияти тасвирига эътибор кучайганлиги билан ҳам характерлидир. Ўтган асрлар давомида ҳикоя шакли, ифода усуллари жуда кўп ўзгаришларга дуч келса-да, инсон талқини узоқ вақт ўзгаришсиз қолди. Фақат аср сўнгига келибгина ижодкорлар инсонни англаш, уни бор-бўйича тасвирлаш борасида мафкуравий тазйиқлардан халос бўлди. ХХ асрда яратилган Миср романларида воқеликни фалсафий-руҳий таҳлил қилиш, қаҳрамон руҳиятининг тубсиз ва қоронғу қатламларига назар ташлаш, инсон умрининг мазмун-моҳияти ҳақида чуқур мулоҳаза юритиш тамойили кучайди.
Инсон-адабиётнинг тасвир предмети экан, инсоннинг руҳиятисиз уни яхлит, бир бутун ҳолатда тўлиқ тасаввур қилиш мумкин эмас. Демак, ҳар қандай бадиий асарда, у қачон ва қайси жанр, методда яратилган бўлмасин, инсон психологияси у ёки бу тарзда акс этиши табиийдир. Бу ҳақда Ги де Мопассан шундай ёзган эди: «Ҳиссиёт органлари ёрдамида англанган ҳаёт ҳақидаги тушунчаларимиз, дунёни тушунишимиз, бизнинг сезгиларимиз - буларнинг ҳаммасини маълум бир қисминигина ўша персонажга, биз яширин ва сирли моҳиятларини очмоқчи бўлган қаҳрамонларга юклаймиз. Шундай қилиб, фақат ўзимизни ҳаммавақт шоҳ, жаллод, ўғри, роҳиба аёл, қиз ёки бозор савдогари қиёфасида кўрсатамиз, чунки биз ўз олдимизга шундай масалани қўямиз: «Агар мен шоҳ, жаллод, ўғри, манах аёл, қиз ёки бозор савдогари бўлганимда, мен нима қилардим, мен нимани ўйлардим, мен қандай ҳаракат қилардим».58
Бадиий психологизмга бўлган қизиқиш ўсиб бориши ва пасайиб кетишини адабиётшунослар, ҳақли тарзда, шахснинг ҳаёт ва санъатдаги ижтимоий-эстетик қадриятлар ҳақидаги тасаввурлари ўзгариши билан боғлашади.
Психологизм, ижод маҳсули қайси жанрда ёзилганидан қатъи назар, бадиий асар структурасида ҳам, унинг ғоявий-образли мазмундорлигида ҳам ў6зини намоён қилиш орқали матнни бадиий жиҳатдан уюштиришнинг барча қатламлари ич-ичига сингиб кетади.
Замонавий Миср ёзувчиларининг ёзган қатор ҳикоялари инсон кечинма ва ўй-фикрларининг ўзига хос очиб берди. Замонавий миллий реалистик насрнинг етакчи жанр кўринишларидан бирига айланган romanда ҳаётий ҳодисалар қамрови кенгайди, конфликт чуқурлашуви, шахс муаммосига, унинг жамият билан ўзаро муносабатига қизиқиш, маънавий-руҳий таҳлилга мойиллик кучайди. Бу услуб roman жанрининг барча кўринишларида намоён бўлди, десак хато ҳисобланмайди. Ички монолог қаҳрамон характерини чуқур билган ёзувчи қўлида персонаж психологик белгиларини намоён қилиш, руҳий олами яширин қатламларини очиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Унинг ҳаёт ҳақидаги қарашлари, фикр ва мулоҳазалари ички нутқ шаклида берилади. Роман давомида қидирув образи асосий яхлитликни таъминловчи восита сифатида намоён бўлади. Қаҳрамоннинг куз олдида қарама-қарши фикрларнинг кураши авж олади.
Ёзувчи бош қаҳрамон психологиясини очиб беришда монолог-мулоҳаза, фалсафий мушоҳадалар, табиат тасвиридан унумли фойдаланди. Маълумки, романнавис учун пейзаж, табиат лавҳалари ҳикоя қилинаётган нарсага нисбатан ўз муносабатини билдириш имконини беради.
Табиат тасвири китобхонларда муайян адабий-бадиий ёки тарихий-жўғрофий тассавурни чақириши ҳамда реал ҳаётда бўлиб ўтган чуқур шахсий хотираларни эсга солиши билан муҳим аҳамият касб этади.
Айтиб ўтганимиздек қаҳрамонимиз шахсиятини очиб беришда монологдан ва диалогдан кенг фойдаланилган.
فى كل مكان اصادف من يستحق السحق... 10
دعهم يقولون ما يشاؤون و لكن لا تستعمل قبضتك..
فكور قبضته قائلا:
لولا هذه القبضة لعر ّضوا بى فى كل مكان، ان احدا لم يجرؤ على ذكرك بسؤ امامى حتى وانت فى السجن...
“ – Мен бўлсам ҳар қадамимда турмада ўтириши керак бўлган одамларни кўраман.
Do'stlaringiz bilan baham: |